БЕТАКРОР МИСРАЛАР МУАЛЛИФИ Муаллиф ҳақида.Анормат Лочин(Анормат Қўчқоров)—тўлебийлик қаламкаш,Султонработ қишлоғида туғилиб, ўсган.Тошкент автомобил йўллари олийгоҳини тугатган.Кўп йиллар автомашина ҳайдовчилик курслари мактабида устозлик қилган.Сўнги йилларда "Балмуздақ" МЧБ да бош муҳандис.Унинг ватанни, она диёрни ва соф муҳаббатни тараннум этувчи ўнлаб шеърий асарлари "Адабиёт ва санъат", "Робита", "Кўнгил мулки", "Исфижоб", "Туркистон тонгги "ва бошқа нашрларда босилган.Қуйида иқтидорли қаламкашнинг мустақил диёримизга бағишланган "Яшнайвер, Қозоғистоним!" деб номланган шеърини эътиборингизга ҳавола этамиз.Ундаги самимий ва бетакрор мисралар сизларни ҳам шеърият бўстонидан баҳра олишга чорлайди деган умиддамиз. Яшнайвер, Қозоғистоним!
Гуллайвер яшнайвергин, Менинг Қозоғистоним. Роҳатдадир бағрингда, Яшаётган ҳар оним.
Донғинг кетган оламга, Буюксан,машҳурдирсан. Эллар аро сен танҳо, Ягона гавҳардирсан.
50 илғор давлатлар Тизимига ўтгансан, Истиқлолга эришиб, Муродингга етгансан.
Қисқа муддат ичинда, Кўркайиб ўса олдинг, Пойтахтингни улуғлаб, Буюк "Остона”солдинг.
Оламшумул, эл аро Достонларга айландинг, Мақтовларга сазовор, Сен севилиб сайландинг.
Бепоён қир, адирлар Боғу- роғларинг, даштинг, Мафтункор экан сенинг, Дилларга берар гаштинг.
Қазилма бойликларинг Лолазор, сойликларинг, Кўп экан, дам оларли, Жаннати жойликларинг.
Кўмиру-нефть конларинг, Авлиё маконларинг, Яйраб ўсар бағрингда, Олтин бошоқ донларинг.
Яссавийлар яшаган, Буюк Турон элисан, Бийлару оқинга бой Халқинг жони дилисан.
Қазибекбий,Тўлабий, Айтеке бийларинг бор, Фаробийдек аллома, Эл аро сийларинг бор.
Абай,Жамбиллар каби, Машҳур оқинларинг кўп. Навоий,Фирдавсийдек Қардош, яқинларинг кўп.
Ботирларинг тизилиб, Туришар бир томонда, Яшаса деб халқимиз, Бахтиёр бир замонда.
Элбошимизга раҳмат!, Бизга раҳнамо бўлган. Доно сиёсат айлаб, Шону-шуҳратга тўлган.
Қазоқ, ўзбек, демай рус, Яшаяпмиз биз дуруст. Кўп миллатли халқинг бор, Дўстлашишга завқинг бор.
Миллатаро дўстликлар, Бунинг бир мисолидир. Дўстликка садоқатнинг, Ажойиб тимсолидир.
Турли миллат халқлари, Тотув умр суряпмиз. Ватан учун хизматга, Лаббай дея туряпмиз.
Юртимизни ардоқлаб, Бирга обод этяпмиз. Кўкларга ҳам учиб биз, Юлдузларга етяпмиз.
Қозоқ дўстлар билан биз, Жекжат бўлиб кетганмиз. Эзгулик сари юриб, Юксакларга етганмиз.
Ота томир,жўлдастар Кўп экан орамизда. Қуда ,туысқан бўлиб Биз олға борамизда.
Урф- одат,динимиз бир Биз айрилмас дўстлармиз. Дўстлардан ҳам яқинроқ, Қариндошга ўхшармиз.
Бахтимизга Нурсултон Оғамиз омон бўлсин, Бахтли умр суришчун, Муносиб замон бўлсин.
Турли хил инқирозлар, Бошимизни эгмасин. Аҳиллигу- бирликка Ёвуз кўзлар тегмасин. Оламда бўлиб тинчлик, Яшайлик биз осуда. Ҳаётда кераги ҳам, Мен билсам, ахир шу-да.
Оллоҳимдан тилайлик Фалокатлар бўлмасин, Мўл-кўлчилик йўқолиб, Диллар ғамга тўлмасин.
Оғиз бирчилик бизни, Сираям тарк этмасин. Ёвуз кўзли ноқурслар, Ниятларга етмасин.
Қўл ушлашиб доимо, Олға кета берайлик. Қўзлаган режаларга, Бирга ета берайлик.
2050 чи йил, Деганди Назарбаев, Бўлар бахтлар йилимиз, Барчага насиб этган, Олтин тахтлар йилимиз.
Насиб айлаб барчамиз, Шу кунларга етайлик. Қутлашиб бир биримиз, Ҳоллар сўраб кетайлик.
Она Ватанда яшаб, Армонимиз қолмасин. Инсондек олий зотни, Бевақт ўлим олмасин.
Қозоғистон, Ватаним!, Шуҳратинг орта берсин! Оллоҳим қўллаб сени, Юксакка торта берсин!.
Анормат Лочин.
|