|
Статистика |
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 |
|
Главная » 2011 » Ноябрь » 18 » БУГУНГИ СЎЗ - ЭРТАНГИ ТАРИХ
22:26 БУГУНГИ СЎЗ - ЭРТАНГИ ТАРИХ |
ИСТИҚЛОЛ ЁҒДУСИ - ЧИМКЕНТ «Жанубий Козоғистон» вилоят ижтимоий-сиёсий газетасининг илк сони чоп этилганига 2011 йил 5 апрелда 15 йил тўлди. Бу 20 йил, 20 тарих зарварағи демакдир. У ўзининг фаолияти давомида Қозоғистон Республикамиз ва вилоятимиздаги ижтимоий-сиёсий аҳвол ва халқлар дўстлигини мустахкамлаш, чет эллардаги воқеалар, шунингдек, халқимизнинг тарихи, тили, маданияти, адабиёти, санъати, урф-одатларини тарғиб этиш хамда вилоятимизда яшаб, ижод қилаётган истеъдод соҳибларини элга танитишда фаоллик кўрсатиб келаётганлигига муштарийларимиз гувоҳ. Газетанинг 15 йиллик тўйи муносабати билан вилоятимизда ўзбек матбуоти тарихи ва унинг бугунги ҳаёти ҳақида ўқувчиларга китоб ҳолида етказилган ва бу китоб кенг китобхон қўлига етиб борган. Уни ўқиб мулохаза қилиш, баҳо бериш ва тўлдириб бориш сиз, азиз нозиктаъб китобхонларга ҳавола. Боболаримиз умрни оқар дарёга қиёслашади. Бу — ҳақиқат. Мана, кўз очиб-юмгунча, жанубийқозоғистонлик ўзбек халқининг азалий орзуси — «Жанубий Қозоғистон» («Дўстлик байроги») вилоят ижтимоий-сиёсий газетасининг фаолият юритаётганига ҳам 20 йил тўлди. Мамлакатимиз мустақиллигининг тенгдоши — газетамиз ўтган вақт мобайнида Элбошимиз Нурсултон Абишули Назарбоев олиб бораётган оқилона сиёсат, Жанубий Қозоғистон вилоят ҳокимлигининг беминнат ҳиммати туфайли қисқа вақт мобайнида манзур ва машҳур нашрлардан бирига айланганлигига шубҳа йўқ.Айниқса, газетанинг халқимиз сиёсий маънавиятини бойитиш, халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш ва ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги ҳиссаси улкан ва бебаҳодир. Шунингдек, халқимиз тарихини, тилини, урф-одатларини тарғиб этишда ўзига хос мактаб яратганлигининг гувоҳимиз. У мавқеини мустахкамлаш, муштарийлари фикр доирасини кенгайтириш мақсадида кўп мушкулликларга қарамай ҳамон шахдам қадамлар ташлаб келмокда. Иброҳим Туркий қаламга олган "ИСТИҚЛОЛ ЁҒДУСИ" номли китобда Жанубий Қозогистон вилоятида қадим-қадимдан яшаб, шу юрт фаровонлиги йўлида хизмат килиб келаётган ўзбек халқи матбуоти тарихи ва унинг бугунги равнаки ҳақида гan боради. Зеро, бугунги сўз тарих пойдеворидир. Ф. ҚОРАТОЕВ, китобнинг бош муҳаррири.
|
Просмотров: 2026 |
Добавил: жанубий
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|
|
|
|