Меню сайта
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 76
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Февраль » 13 » ЭЗГУ ИШЛАР САРАЛАНДИ
09:57
ЭЗГУ ИШЛАР САРАЛАНДИ
      Ҳокимлар ҳисобот  бермоқда
       ЭЗГУ ИШЛАР САРАЛАНДИ
   
 ҚИШЛОҚҚА  ҒАМХЎРЛИК  НАТИЖА БЕРМОҚДА

Тўлебий туман ҳокими Ауелхан Тургумбеков халқ олдидаги ҳисоботини чекка қишлоқлардан бири бўлган Қоратепа  қишлоқ округидан бошлади.Тумандаги ташкилотлар ва соҳаларининг барча раҳбарлари  қатнашган учрашув маҳаллий мактабнинг мажлислар залида ўтди ва уни округ ҳокими  Жўрабек Жўлдасбеков очди.Туман ҳокимининг "Туман ижтимои-иқтисодий  ривожланишининг 2012 йилги натижалири” деб номланган маъруза тезислари туман газеталарида  муқаддам эълон қилинганлиги боис  нотиқ  ўтган йили эришилган ютуқлар ҳақида тайёрланган  видео лавҳани учрашув қатнашчиларининг эътиборига ҳавола қилди. Экранда туманнинг бюджет-молия сиёсатида,саноат, қишлоқ хўжалиги, маориф ва соғликни сақлаш ,коммуникация ва алоқа,архитектура,туризм, қурилиш ва уй-жой, тоза ичимлик суви  билан таъминлаш, иш билан таъминлаш ва ижтимоий соҳаларда  эришилган ютуқлар баён қилинди.

  Маъруза муҳокамаси бўйича сўзга чиққан қишлоқ фахрийлар кенгаши раиси  Одил Ўрозов туман ҳокимининг ўтган йили бажарган ишларига қониқарли баҳо бериб,биргина илтимоси борлигини айтди:қишлоқ фельдшерлик пунктининг эшик ва деразаларини алмаштириш вақти келганини. Нафақадаги устоз  Кўчкинбой Эликбоев  Қоратепанинг Мерган ота, Садовая ва Набережная кўчаларини таъмирлашни сўранди. Эликбоев кўтариб чиққан иккинчи масала—маҳаллий мактабга янгидан тайёрланган директор  Елшибек Табилдиев ўқитувчиларни ишга қабул қилишни  бизнес кўзига айлантириб олгани,тажрибали ва юқори малакали ўқитувчиларни ишдан кетказишга ҳаракат қилаётгани,шу сабабли ўқитувчилардан бири ўзини ўзи ўлдиришга ҳараатқилгани, яна бири касалхонаг тушиб, бир ярим ой даволангани,натижада билим  ва тарбия оқсай бошлагани, директор этика ва эстетикага риоя қилмаслиги, истаган вақтда истаган ўқитувчини ҳақоратлашини айтди.Қозоғистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи  К Эликбоев  ота-оналар томонидан битилган талабномани туман ҳокимига топширда, унда янгидиректорни тезда ишдан олиш талаб қилинган. Балдыбереклик оқсоқол А. Калкабаев газета ва журналларни бир неча йилдан бери ўз вақтида олиб келмаётган почта ходимларига чора кўришни илтимос қилди.Яна сўзга чиққанлар ўнлаб муаммоларни айтиб, ҳокимдан ёрдам сўрашди.

  Минбарга чиққан туман раҳбари жорий йилда ушбу қишлоқ округада амалга ошириладиган ишларни бирма-бир санаб ўтди,жумладан Болдиберек қишлоғида 10 қишоққа сув етказа оладиган сув ҳавзаси қурилиши,тўрт кўпракнинг таъмирланиши,фельдшерлик пунктлари янгидан қурилиши, қатор ички йўлларнинг таъмирланиши режалаштирилганини айтди.Мактабнинг ички масалаларини ҳал қилишни ҳоким туман маориф бўлими бошлиғи хизматини вақтинча бажараётган Г.Сагдеевага топширди.

    Тасариқ қишлоқ округида ўтган ҳисобот мажлисида қишлоқ фахрийлар кенгаши раиси Менлитай Тўқбергенов  сўзга чиқиб, қишлоққа янги мактаб кераклиги ва сув қувурлари эскирганлиги боис алмаштиришни илтимос қилди.Бу округда ҳам туман ҳокимининг 2012 йили бажарган ишларига юқори баҳо берилди.

   Б.Мўмишули номли мактабда Қозиғурт қишлоқ  округи аҳли олдида берилган ҳисоботни округ ҳокими Данай Шуилдақ очиб, олиб борди.Бу ерда ҳам тўпланиб қолган муаммолар хусусида гап борди, қисқа маърузадан сўнг туман ҳокими учрашув қатнашчилрининг саволларига жавоб берди.Йўллар, эскирган симёғолар, электр энергияси етишмаслиги,шу сабабли қўшимча трансформатор ўрнатилиши, газ,сув билан таъминлаш  ва ҳоказолар туман раҳбаридан сўралди.Бу ерда ҳам туман ҳокимининг 2012 йили бажарган ишларига юқори баҳо берилди.Илонбузганлик оқсоқол Қурвонали Мирзатоевнинг ташаббуси ҳам эътиборга моликдир.Унинг чиқиши ёшлар тарбияси ва Илонбузган умумий мактабига унинг меценати бўлмиш  марҳум Кежабой Тошаевнинг номи берилиши ҳақида бўлди.Маълумки, Кенжабой Тошаев қишлоқдаги болалар боғчаси биносини сотиб олиб, таъмирлаб, ташаббус билан чиқиб,мактаб очиш учун ҳадя қилган, кейинги йилларда ҳам ҳомийлик ёрдамини аямаган. Лекин мактаб биноси эскирганлиги сабабли ҳокимдан янги мактаб қуриш сўралди.Б.Мўмишули номли мактабнинг бошланғич синфлари илгари болалар боғчаси бўлган бинода таълим олишмоқда.Бу бинонинг давлатимиз раҳбарининг талабига биноан болалар боғчасига қайтариб бериш  сўралди.А.Тургумбеков  кўтарилган муаммоларни ҳал қилишни соҳа раҳбарларига топшириб, бир ҳафта муддат берди.Шунингдек,Илонбузган қишлоғида янги мактаб қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатлари жорий йилда тайёрлангани ва тоширилгани,округга қарашли Елтай қишлоғида янги мактаб ва фельдшерлик пункти қурилиши режалаштирилгани ҳақида хабар қилинди.Ҳоким қишлоққа қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик  яхши натижа бераётганини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

                           ***

 Тўлебий тумани ҳокими Ауелхан Тургумбековнинг қишлоқ округларида халқ олдидаги ҳисоботлари давом
этмоқда.1-мамир қишлоқ округида учрашувни қишлоқ ҳокими Кадирбеков очиб, олиб
борди.Йиғилиш иштирокчилари эътиборига ҳавола қилинган видеолавҳаларда
туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнлари, ҳар бир соҳанинг ўсиш
паллалари намойиш этилди.
 Туман қишлоқларида яшаётган аҳолини ичимлик
суви билан таъминлаш ҳам янада яхшилангани,катта ҳажмдаги обиҳаётни тақсимлаш
имкониятига эга замонавий иншоотлар қурилиб, фойдаланишга
топширилаётгани.натижада минглаб  хонадон
тоза ичимлик суви билан таъминлангани, бунёд этилган иншоотлар қишлоқ аҳли турмушига
файзу барака олиб киргани, қишлоқларнинг газлаштирилаётгани, қишлоқларда янги
иш ўринлари очилаётгани,юртдошларимиз турмуш фаровонлигини ошириш масаласи
давлатимизнинг диққат-эътиборида тургани,собиқ иттифоқ давридаги 70 йилда
амалга ошмаган ишларнинг 20 йил ичида амалга ошгани баён қилинди.Туман раҳбари қисқача
маърузадан сўнг учрашув қатнишчиларининг саволларига жавоб берди.Қишлоқ
фахрийлар кенгаши раиси Қ.Мирзақулов туман ҳокимининг ишига қониқарла баҳо берди,
қишлоқни табиий газ ва тоза ичимлик суви  билан таъминлагани учун миннатдорчилик
билдирда ва қишлоқдаги касалхона торлик қилаётгани, тез ёрдам машинаси
эскиргани, чақирилган жойга вақтида етиб боролмаётгани,беморлар 30 чақирим
узоқдаги Кўксаек қишлоғидаги туман касалхонасига юборилаётгани қийинчилик
туғдираётгани, бу, айниқса қари одамлар учун оғирлигини айтиб, иложи бўлса 10
чақирим узоқликдаги Ленгер шаҳридаги шаҳар касалхонасига портал орқали юборишни
илтимос қилди.Оқсоқол шунингдек 1-мамир мактабига қўшимча бино қуриб бериш
вақти келганинини айтди.Оқсоқол И.Айдарқулов маҳаллий мактаб яқинидаги йўлга
тезликни секинлаштирадиган махсус тўсиқлар қўйишни илтимос қилди.Ҳоким барча
саволларга жавоб бериб, Алишер Навоий қишлоғида врачлик амбулаторияси қурилиши,
ва касалхонаси кенгайтирилиши, кўчаларга тунги чироқлар ўрнатилиши, 1-мамир
қишлоғида янги Маданият уйи қурилиши жорий йилда бошланиши режалаштирилганини, 1-мамир
ва Алишер Навоий қишлоғидаги Ал Форобий номли, Бейнеткеш ва Жанажўл, Тоғойна
қишлоқларидаги мактаблар қайта таъмирланиб, кенгайтирилишини, ошхона, устахоналар
ва спортзаллар қурилишини, қишлоқлардаги йўллар таъмирланишини  айтди.Ҳоким тадбиркорларга Алишер Навоий ва
Алғабас қишлоқларида болалар боғчалари очишни таклиф қилди ва майда
хўжаликларни йириклаштиришни, бўш қолган ерларни фойдаланиш лозимлигини, акс
ҳолда улар давлатга қайтарилишини эслатди.Алишер Навоий қишлоғидаги иссиқхонани
кенгайтириш масаласи ҳам ушбу учрашувда кўрилди.
  Учрашувда туман маслаҳати котиби
А.Шингисбаев, туман прокурорининг ўринбосари П.Пиралиев, вилоят маданият бўлими
бошлиғи К.Айдарбековалар қатнашишди.
                        ***
   Киелитас қишлоқ округидаги ҳисобот
мажлисини қишлоқ ҳокими Ў.Абдукаимов очиб, олиб борди.Туман ҳокимининг
маърузасидан сўнг учрашув қатнашчилари қишлоқдаги мауаммоларни баён қилишди.Қишлоқ
фахрийлар кенгаши раиси М.Мауленбаев Дўстиқ қишлоғига янги мактаб кераклиги,
Шалқар кўчасидаги симёғочларни янгилаш кераклигини айтиб, сув қувурлари учун
қазилган чуқурлар туфайли йўллар бузилиб кетгани, ёғинли кунларда юриб бўлмай
қолганини айтиб, чора кўришни илтимос қилди.
 —Илгари қишлоқ кенгашининг идораси ортидаги 15
гектар ерни қишлоқ кенгаши  қарори билан
аҳолига уй-жой қуриш учун берган, —деди у .—Лекин ер эгалари ҳанузгача қурилгин
уй-жойларини расмийлаштира олмаяпти.Қишлоқ ҳокимлигиги боришса, бу ер шаҳарга
берилган дейишади, шаҳарга боришса, бу ерлар бизга тегишли эмас, деб силташади.Ушбу
маслага ойдинлик киритишни сўраймиз.
  Оқсоқол С.Сайдижалолов сўзга чиқиб,
тадбиркор, туман маслаҳати депутати Камол Усмонов ёшларга спорт зали учун
фойдаланишга бино бергани, лекин кўп ўтмай туман мутасаддилари уни ёпиб
қўйганини айтиб, қайта очишга ёрдам беришни сўради.Туманнинг фахрий фуқароси
А.Сартаев Султонработдаги 22 чақирим ички йўлларнинг 18 чақирими
асфальтланмаганини айтиб,Султонработ мактабини асосий таъмирдан ўтказишни  сўраниб, бундан буён туман ҳокимининг ҳисоботини
доимо бир жойда ўтказмай, турли қишлоқларда ўтказишни таклиф қилди, шунда бошқа
қишлоқларнинг аҳли ҳам кўпроқ қатнишиш имкониятига эга бўлишини таъкидлади.
  Ақайдардик Т.Перликбаев қишлоқда икки ариқ
ўтиши, улардан бирини бошқа қишлоққа бериш мумкинлигини айтди ва Ақайдарга ҳали
тоза ичимлик суви келмаганини, аҳоли ариқ сувини истеъмол қилаётгани ва шу
сабабли қишлоқда сариқ касаллиги кўпайганини таъкидлади


   Туман ҳокимининг жавоби учрашув
қатнашчиларини қониқтирди.Жумладан, туман раҳбари жорий йилда Ақайдар қишлоғига
тоза ичимлик суви боришини, Ақайдар ва Султонработ мактаблари капитал
таъмирланишини, 2014 йили Дўстиқ қишлоғида янги мактаб қурилишини, эски бинони
мактаб кутубхонаси учун фойдаланишини, бу қишлоқдаги кўчаларга тунги чироқлар
ўрнатилишини,янги Маданият уйи қурилиши учун жой қараштирилаётганини, Султонработ
мактаби қошида янги врачлик амбулаторияси қурилажагини  айтди.”Мария опа” дехқон хўжалиги очган мол
бўрдоқилаш комплекси ишидан ишкал чиқиб, ҳозир ишламай турибди, деди
ҳоким.Ишбилармон тадбиркорлар барча имкониятларга эга бўлган комплекснинг
фаолиятини давом эттиришларни истар эдик.Туманимизда боғдорчиликни
ривожлантириш учун кенг имкониятлар бор.Бу соҳага фоизсиз кредитлар
берилади.Тери ошлаш корхонаси очилса, тери қимматбаҳо маҳсулотга айланган
бўларди, бу ҳам фойданинг кўзи.Баҳор келяпти, тозалик ва ободончилик ишларини
бошлаш керак.Дайди итлар масаласи туман ҳокими тасарруфидаги масала эмас, ҳар
бир одам ўз ит-мушукларини ветеринар назоратидан вақтида ўтказиб туриши ва шахсан
назорат қилиб туришлари керак.Қўраларни тоза ушлаш кананинг кўпайишига йўл
қўймасликнинг омили, молхоналар вақти-вақти билан дориланиб туриши керак”.


   Учрашувларда сўзга чиққан вилоят маданият
бошқармаси бошлиғи К.Айдарбекова яқинда Тошкент шаҳрига мусиқа фестивалиги борганини,
бундан буён Қозоғистон ва Ўзбекистон орасидаги 
маданий алоқалар ривожланишини, бунинг учун махсус чора-тадбирлар режаси
тузилганини, жорий йилда вилоятимизда маданият соҳасида катта ишлар амалга
оширилишини айтди.


  —Туман ҳокимининг ҳисоботидан кўнглим
тўлди.Сизларга туман раҳбари бебаҳо маслаҳатлар берди.Чет элда бундай
маслаҳатлар учун катта миқдорда пул тўланади.Шу маслаҳатлардаги фикрлар амалга
ошириладиган бўлса, қишлоқларимиз янада ободан ва турмушимиз фаровон
бўлади,—деди К.Айдарбекова.


   Учрашувларда сўзга чиққанлар туман ҳокими
А.Тургумбековнинг 2012 йили бажарган ишларига қониқарли баҳо беришди.
                       Ўз мухбиримиз.
Просмотров: 794 | Добавил: жанубий | Теги: жанубий қозоғистон | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Февраль 2013  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2025
    Бесплатный конструктор сайтовuCoz