Меню сайта
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 76
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2012 » Декабрь » 12 » ҚИШЛОҚЛАРГА БИР КЕЛИБ КЕТИНГ
11:16
ҚИШЛОҚЛАРГА БИР КЕЛИБ КЕТИНГ
ЖУРНАЛИСТЛАР ГУРУҲИ ТЎЛЕБИЙДА
     Анъанага кўра вилоят ҳокимлигининг журналистлар 
десанти Тўлебий туманига келиб,туманнинг 
ижтимоий-иқтисодий аҳволи ва қишлоқ хўжалиги 
соҳасида бажарилаётган ишлар билан танишди.Вилоят 
ҳокими ўринбосари Берик Оспанов бошлаган гуруҳ ушбу 
туманнинг Зертас қишлоқ округига қарашли бир неча 
уйда жойлашган бўрдоқичилик фермаларига бориб, 
фермерлар билан суҳбатлашишди.
    Тўлебий туманида ҳозир деҳқон хўжаликларининг сони 
3800 дан ошади.Йирик хўжалик деярли йўқ:туманнинг 
бир қисмда Сайрам-Угам миллий парки жойлашган бўлиб, 
бу ерларда дехқончилик қилиш мумкин эмас.
Туманнинг 90 фоизи лалмикор ерлар, яъни суғорилмайди, лекин бошоқли дон экинлари етиштириш мумкин.32 минг гектар ерда жорий йилда етиштирилган буғдойдан 15 центнердан ҳосил олинди.Туман ҳокимлигининг қарори билан туманда келгуси йилларда 5 минг гектар ерга ариқ суви боради.Келгуси йили эса 930 гектарга сув етказиб бериш учун вилоят бюджетидан 630 миллион тенге ажратилди.580 гектарни суғориш учун туманда иккита янги канал қазилади, қолган майдонда томчилаб
суғориш усули қўлланилади.Зеро, аниқланган ҳақиқиат 
шундай: ушбу туманда 30 гектар суғорилмайдиган 
майдонда етиштирилган ҳосилдан ярим гектар 
суғориладиган ерда етиштирилган ҳосил кўпроқ 
экан.Биринчисида етиштирилган ҳосил деҳқонга 1 
миллион тенге фойда олиб келса, иккинчисида 
етиштирилган ҳосил 1,5 миллион тенгедан ошар экан.
Зертас қишлоқ округида ўнлаб фермерлар йилқи ва
қорамол бўрдоқилашади.Журналистлар билан 
учрашувда улар бу соҳанинг оилага ва хўжаликка катта 
даромад олиб келишини исботлаб беришди ва айрим 
хўжалик раҳбарларининг қорамол ва йилқи бўрдоқилаш 
фойда олиб келмайдиган соҳа деган важлари асоссиз 
эканини таъкидлашди.
"Жасил аймақ" дехқон хўжалиги (раиси Б.Жунисов)да

бўлиб ўтган йиғилишда Б.Оспанов жорий йилда вилоятда

2 миллион тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалик маҳсулотлари

етиштирилгани, лекин бу вилоятнинг мева-сабзавотларга

бўлган эҳтиёжни қондирмаслигини айтди.
"Жасил аймақ" дехқонлари шу кунларда етиштирилган

булғори қалампири ҳосиини теришмоқда.
—Бу хўжалик далаларида мўл ҳосил етиштирилганини

кўриб турибсизлар, деди Б.Оспанов.—Бу натижага улар

илғор технологияларни қўллаш туфайли

эришди.Хўжаликда суғориладиган ерлар кўпайтирилди,

албатта, сувни тежаб ишлатиш ҳисобига.Вилоятимизда,

хабарингиз бор, уч йилда илгари сабзавот етиштирилган

300 минг гектар ер қайта тикланди ва бу ҳаракат орқали

14 миллиард тенге даромад олинди.
Жорий йилда эса 16 минг гектар ер қайта тикланди,

келгуси йили эса 32 минг гектар ерни тиклаб, мева ва

сабзавот етиштириш учун фойдаланилади.Келгуси уч

йилда яна 300 минг гектар лалмикор ерларга сув боради

ва дехқонлар сабзавотнинг барча турини етиштира

бошлайди.
Ҳоким ўринбосари мустақиллик йилларида
деҳқонларнинг агротехник саводсизлиги туфайли ерга

эътиборсиз бўлгани, ишлов беришга ва органик ўғитлар

ташишга техника етишмагани, шу сабабли

ҳосилдорликнинг пасайиб кетганини қайд этди.
— Бугунги кунда бу муаммоларнинг деярли барчаси ҳал

қилиниб, деҳқонлар арзон баҳода ёқилғи, минерал

ўғитлар ва ариқ суви билан таъминланаётгани

сабзавотчиликни ривожлантиришга кенг йўл очганининг

гувоҳи бўляпмиз,—деди у.—Илғор технологияни қўллаш

орқали олинаётган даромадни айтмайсизми?20 минг

гектар ерда томчилаб суғориш орқали 14 миллиард

тенгелик ҳосилетиштирилди.Томчилаб суғориладиган

майдон йилига 7 минг гектарга кўпаймоқда.Яқин

йилларди исроил технологияси бўйича томчилаб

суғориладиган майдон вилоятимизда 50минг гектардан

ошади.

                          ўз мухбиримиз.

Просмотров: 838 | Добавил: жанубий | Теги: жанубий | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2012  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2025
    Бесплатный конструктор сайтовuCoz