Меню сайта
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 76
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Январь » 23 » ЁРҒОНЛИҚДАН БЕРЛИНГА ЕТГАН ЖАНГЧИ
09:56
ЁРҒОНЛИҚДАН БЕРЛИНГА ЕТГАН ЖАНГЧИ
УРУШ КЎРГАН ОДАМЛАР
ЁРҒОНЛИҚДАН БЕРЛИНГА ЕТГАН ЖАНГЧИ




Бир замонлар умри меҳнат билан ўтаётган отасини,

фарзандлар камолини ўйловчи онасини деб, мунис ва

муштипар опасини, сочлари қўнғироқ синглисини деб

урушга отланган йигитлар — бугун соч-соқоли оппоқ,

нуроний кишилар. Улар кўксида нималар бор экан,

биродар? Дўсту ёронларини бегона тупроқларда

қолдириб келиш, умрининг тўрт-беш баҳорини замона

қаҳратонига қурбон айлаш уларга осон бўлганми,

дейсиз. Балки шу боисдир, қайси бир уруш фахрийси

билан суҳбатлашманг, шукроналик ҳақидаги сўзларини

бот-бот такрорлашади. Бугунги дориламон, шоир ифода

этмиш, қуёшли кунлар учун шукр қилишга даъват

этишади,мустақиллик энг азиз неъмат, энг тотли

масъулият эканини таъкидлашдан чарчашмайди.
— Энг катта бойлик — тинчликдир, — дейди тўлебийлик

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Аҳмад ака Мадалиев.

— Бугун мамлакатимизда тинчлик ҳукмрон. Шу боис ҳам

бугун ёшларимизга катта имкониятлар яратиб

берилган.Ёшларимиздан эса жуда мамнунман. Мен

уларга мана шундай замонларнинг,осойишталикнинг

қадрига етишларини тилайман,зеро инсон қадру

эътибор топган мамлакатда файзу барака, фаровонлик

бўлади
— Бу йил саксон саккиз ёшни қаршиладим. Олти

фарзандимнинг барчаси уйли-жойли, тинч-тотув. 40 дан

ортиқ неварам, 20 дан ортиқ чеварам атрофимда

парвона.
Дарҳақиқат, дунё осойишталикда гуллаб-яшнайди.

Тинчликни сақлаш унга мустаҳкам пойдевор ўрнатиш эса

осонликча бўлмайди. Азал-азалдан инсоният учун

муқаддас саналган бу неъматга, доимо яхши ният ва

қатъий ҳаракатлар туфайлигина эришилган.
Одам муносиб ҳаётга, энг аввало, юраги тинч, оиласи

хотиржам, қўни-қўшниси осуда, қариндош-уруғлари

ҳаловатли, умуман, Ватани тинч бўлгандагина эриша

олади.
Тинчлик. Биргина шу сўз ҳар биримизнинг

каломимизда, хонадонларимизда ҳар куни жаранглайди.

Кексалар "юртимиз тинч бўлсин” дея дуога қўл очса,

ёшлар "тинч-омонмисиз” деб, ҳол-аҳвол сўрашади.
Ҳа, тинчликни, осойишталикни сақлашга ҳар биримиз

масъулмиз. Бу кунларга осонликча етиб келмаганимизни

эслаш кифоя...
Отахон урушга 1942 йилнинг 22 августида

чақирилади.Аввал Фарғонада, кейин Алматида,

Россияда ўқув машғулотларига жалб этилади,турли

қуролларни қўллашни ўрганади.Уруш нималигини

билмайдиган ёшлар Сталинград остонасидаги

жангларда қатнашишади.Аҳмад ака оғир артиллерия

бўлинмасида Европа ва Россия шаҳарларини

немис-фашист босқинчиларидан озод қилади.
—Иккинчи жаҳон уруши тарихи ҳақида ҳам

билганларингизни сўзлаб берсангиз, зеро тарихсиз

келажак йўқ.Тарихни бурмалаш—унга тош отиш билан

баробардир.Иккинчи жаҳон урушидаги воқеаларни ўз

кўзингиз билан кўргансиз, ўз оғзингиздан эшитсак.
—Иккинчи жаҳон уруши жаҳон тарихида мисли

кўрилмаган даражада катта ва даҳшатли, бутун

инсоният бошига оғир кулфатларни солган уруш бўлган.

1939-йил 1-сентябр куни фашистлар Германияси

қўшинларининг Полшага бостириб кириши билан

бошланган бу уруш жаҳоннинг 61 мамлакатини, ер шари

аҳолисининг 80 фоизини яъни 1,7 млрд. кишини ўз

гирдобига тортди. Иккинчи жаҳон урушини йирик

давлатлар ўртасидаги ихтилофлар, агрессив кучларнинг

дунёга ҳукмрон бўлиш учун интилишлари келтириб

чиқарди. Урушни асосий агрессив давлатлар –

фашистлар Германияси ва Италияси ҳамда

милитаристик Япония бошлади. Улар орасида Германия

уюштирувчи, етакчи рўл ўйнади.
Фашизм ўта агрессив, ўта уюшқоқ сиёсий куч, сиёсий

партия сифатида Биринчи жаҳон уруши тугаши биланоқ

Италия ва Германияда вужудга келади. Фашистик

кучларни Биринчи жаҳон урушидан норози бўлган,

дунёни қайтадан бўлишга ва дунёда ҳукмрон бўлишга

интилувчи йирик молия-саноат корхоналари эгалари,

ҳарбийлар ҳар томонлама қўллаб-қувватладилар.

Фашистлар икки жаҳон уруши ўртасида ўтган 20 йил

давомида илдиз отиб, кучайиб боради ва ниҳоят

Германия, Италия ва бошқа мамлакатларда сиёсий

ҳокимиятни эгаллайдилар. Германия ва Италия

фашистлари ҳарбий-сиёсий иттифоқ тузиб, бошқа

мамлакатларнинг ички ишларига аралаша бошладилар.

Шу тариқа Ғарбда, Шарқда, Ўрта ер денгизида хавфли

уруш ўчоқлари вужудга келади.
Фашистлар блоки мамлакатларининг ҳукмрон доиралари

ўзларини "насибасиз” қолдирилган деб ҳисоблардилар.

Улар Биринчи жаҳон урушидаги мағлубиятдан, унинг

натижаларидан норози эдилар. Улар мавжуд халқаро

муносабатларни ўзгартириш, дунёни қуролли куч билан

қайтадан бўлиш мақсадида урушга тайёрландилар.

Уларга Англия, Франсия ва АҚШдан иборат иккинчи гуруҳ

қарама-қарши турарди. Биринчи жаҳон урушида ютиб

чиққан бу мамлакатлар эгаллаган ерларини сақлаб

қолишга, ҳукмрон мавқеини мустаҳкамлашга ва ўз

рақобатчиларини янгидан заифлаштиришга

интилардилар.
Иккинчи жаҳон урушининг 1939-йил 1-сентябрдан

1941-йил 22-июнгача бўлган даврда фашистлар

Германияси Ғарбий ва Марказий Европада ҳукмронликни

қўлга киритди. Германия ва Италия Европадаги 10 та

давлатни – Полша, Чехословакия, Югославия, Белгия,

Голландия, Люксембург, Дания, Норвегия, Австрия,

Франсияни босиб олди. Миллатлар лигаси ҳаракатдан

тўхтади. Германия Гарбий Европанинг ҳарбий, иқтисодий

ресурсларини қўлга киритгач, 1941-йил 22-июн куни

ҳужум қилмаслик тўғрисидаги шартномани бузиб, уруш

эълон қилмасдан СССРга хоинона ҳужум бошлади.

Фашистларнинг мақсади СССРни босиб олиш, бойлигини

талаш, миллионлаб кишиларни қириш ва қолганларини

қул қилиш эди. Германиянинг СССРга қарши олиб борган

уруши характер жиҳатидан босқинчилик, адолатсиз уруш

эди. Германия билан ҳамкорликда унинг иттифоқчилари

– Италия, Финландия, Венгрия, Руминия, Болгария ҳам

СССРга қарши урушга кирдилар.
Совет ҳукумати 22-июн куни урушнинг бошланиши

муносабати билан мамлакат халқига мурожаатнома

ишлаб чиқди ва у ўша куни радио орқали эълон қилинди.

Бу мурожаатнома халқни ғалабага эришиш учун

мустаҳкам жипслашишга, уюшқоқлик ва фидокорлик

кўрсатишга чақирди. "Бизнинг ишимиз ҳақ иш! Душман

тор-мор келтирилажак! Биз ғалаба қиламиз!” дейилган

эди мурожаатномада.
СССР таркибига кирган барча республикалар, мухтор

округлар, шу жумладан, Қозоғистон халқлари ҳам уруш

гирдобига тортилди.Халқларнинг бошига оғир синовлар

тушди. Урушнинг бошланганлиги тўғрисидаги шум хабар

етиб келган куниёқ барча шаҳарлар ва туманларда,

корхона ва муассасаларида митинглар ва йиғилишлар

бўлиб ўтди. Ишчилар, хизматчилар, деҳқонлар,

зиёлилар, талаба ёшлар ўз Ватанларини ҳимоя қилишга,

юзма-юз жангларда босқинчиларни тор-мор этиш учун

урушга боришга, ғалабани таъминлаш учун фронт

орқасида фидокорона меҳнат қилишга тайёр

эканликларини билдирдилар.
Жангчилардан ҳар бир қарич ер учун қаттиқ жанг

қилишни, мардлик ва жасорат кўрсатишни, партия ва

совет ташкилотларидан ҳаракатдаги армияга ҳар

томонлама ёрдам беришни уюштириш, қурол-яроғ,

ўқ-дори, танклар ва самолётлар ишлаб чиқаришни бутун

чоралар билан кўпайтириш талаб қилинган эди. Фронт

орқасини мустаҳкамлаш, корхоналарнинг янада кучлироқ

ишлашларини таъминлаш вазифалари қўйилди. "Ҳамма

нарса фронт учун! Ҳамма нарса ғалаба учун!” –

девизининг асосий талаби, кўрсатмаси ана шундай эди.
Ёрғонлиқ қишлоғидан минглаб одамлар фронтга

отландилар. Урушнинг биринчи ойидаёқ ҳарбий

комиссарликларга 300 дан кўп ишчилар, хизматчилар,

колхозчилар, ёшлар ўзларини фронтга жўнатишни сўраб

ариза бердилар ва қўлга қурол олиб фронтга жўнаб

кетдилар.
Ёрғонлиқда истиқомат қилаётган ўзбек халқи, кексалар,

ота-оналар даҳшатли синов пайтида ўз фарзандларини

фронтга жўнатар экан, уларга мард ва ботир аскар бўл,

ҳамиша биринчи сафда юр, қаҳрамонларча жанг қил,

ғалаба билан қайт, деб насиҳат қилиб

қолардилар.Натижада қишлоқда ишга яроқли

одамлардан фақат аёллар, қариялар ва балоғат ёшига

етамаган болалар қолган эди.Улар ҳам фронт учун,

ғалаба учун кунни кун демай,тунни тунга улаб ,тинмай

меҳнат қилдилар.
—Урушдан қайтиб келиб нима иш билан

шуғулландингиз?
—МТС га механизатор бўлиб қабул қилиндим.1984

йилгача шу ерда меҳнат қилиб, шу ердан нафақага

чиқдим.
—Фарзандлрингиздан кўнглингиз тўқдир?
—Албатта.Улар ҳаётда ўз ўрнини топишди.Катта ўғлим

Абдулла Тошкент автомобил йўллари институтида

муаллим.Хамидулла ҳам Тоғойна умумий ўрта мактабида

устозлик қилади, шу қишлоқда ўзбек маданият маркази

раиси.Ҳабибулло ва Ҳаёт сартарошлик касбини

танлашган.Қизларим Марҳабо, Зулкарам ва Маърифат

ҳам тиниб-тинчимайдиган одамлар сафида.Тўрт йил

муқаддам турмуш ўртоғим вафот этди.Фарзандларим

аҳволимдан хабар олиб туришади.
Отахонннинг номи ишлаган йиллари "тилларда достон

эди" десак муболаға бўлмайди, доим зарбдорлар

қаторида бўлган, фототасвири туман ҳурмат тахтасидан

тушмаган.1957 йили қўриқ ерларни ўзлаштиришга

боради.Уйига қайтиб келганда мудҳиш хабарни

етказишади, бир фарзандидан айрилган экан.
—Қишлоғингиз нега Тоғойна деб аталади?
—Буни ҳамма ҳам билавермаса керак, қишлоқни обод

қилган Тоғай исмли киши номига қўйилган дейишади.
—Алишер Навоий қишлоғига ким асос солган?
—Ёрғонлиқ қишлоғида "Трактор" колхози бунёд этилиб,

унга сайрамлик Орифжон Аҳмедов деган киши кўп

йиллар раҳбарлик қилди.Қишлоқдаги республикага донғи

кетган олма боғини ғам шу киши яратган.У боғдаги

дарахтлар кесилиб кетди, энди олмазорни тиклаш осон

эмас.
—Ёшлар билан учрашиб турасизми?
—Албатта.Ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш

барчамизнинг бурчимиз. Тарихини қадрлайдиган ёшлари

бор юртнинг келажаги ўтмиши каби буюк бўлади. Ҳа,

биз авлодлар дунёда тинчлик барқарор бўлишини

тилаган ҳолда, улар жасорати олдида ҳамиша

таъзимдамиз ва уларга барчамиз баралла Омон бўлинг,

деймиз.
Просмотров: 723 | Добавил: жанубий | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Январь 2013  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2025
    Бесплатный конструктор сайтовuCoz