 ЁРҒОНЛИҚНИНГ ФАХРИ
Тўлебий туманининг Алишер Навоий
қишлоғида таваллуд топган Ислом ака Эргашев бу йил 84 баҳорни
қаршилайди. Ортга назар ташлаб, ўтган умридан дилида шукуроналик
ҳиссини туяди. Негаки, отахоннинг
ўзи тетик, бақувват. У киши ҳеч вақт бўш турмайди. Бир қарасангиз ёшларга насиҳат қилаётганини кўрасиз, гоҳо
фарзандлари, қариндошлари, невара-эваралари даврасида учратасиз,баъзан ёши катта отахонлар ҳам у кишидан малаҳат
сўраб келишади.Отахоннинг болалик ва ўсмирлик даври уруш йилларига тўғри келди,
фронт ортида катталар билан бирдай тинимсиз меҳнат қилди.Шу йиллари қишлоқда
пахта экиларди, пахта далаларида кун-тун
демай меҳнат қилгани ҳам ҳали ёдида.Қишлоқдан кетган ёш йигитлардан қора хат
келган кунларнинг гувоҳи ҳам бўлди.Шунча йиллар ўтса ҳам фашизмнинг инсоният бошига
солган кулфатларини эслашнинг ўзи бир даҳшат. Наилож, қанчадан-қанча синовлар
бўлмади! Яхши кунлар келади, деган умид билан яшагани,курашгани отахоннинг хотирасида муҳрланиб қолган.
—Шукурки, ота-боболаримизнинг орзулари ушалди.
Мамлакатимиз осойишта, фаровон. Ҳамма тинч-тотув яшаб меҳнат қилаяпти. Амалга
оширилаётган кенг қамровли бунёдкорлик ишларини кўриб, кўзим қувнайди. Бугунги
авлод вакиллари бахтиёрлигидан нишона бу. Истиқлол шарофати, давлатимизнинг
ғамхўрлиги туфайли бизга кўрсатилаётган эътибор, эъзоз ва мурувватдан кўнглим
тоғдек кўтарилиб, ўзимни бир неча ёш яшариб бораётгандек ҳис қилаяпман, – дейди
отахон.
И.Эргашев
Ёрғонлиқ қишлоғидаги (ҳозирги Алишер Навоий қишлоғи) мактабни тугатиб, Тошкентдаги қишлоқ хўжалиги техникумида таҳсил
олди.Кейин эса армия сафига чақирилди.Белоруссиядаги шаҳарларнинг бирида танк
қўшинлари полкида йигитлик бурчини
ўтади.Саводли йигитга қўмондонлик
полкнинг штабидаги мураккаб хизматни топширади.Ёрғонликлик йигитнинг хизматидан
мамнун бўлган полк раҳбарияти бир неча бор унинг ота-онасига ташаккурномалар юборади.Урушдан
кейинги йиллар эмасми,ҳарбий хизмат муддати ҳозиргидай бир ё бир ярим йил эмас,
3-4 йил эди.Ислом ака 3 йилу 8 ой йигитлик бурчини ўтади ва шу вақт ичида
коммунистик партия сафига қабул қилинади.Ҳарбий хизматдан қайтгач, савдо
соҳасида ишлай бошлайди ва туман партия комитети томонидан партия мактибига
ўқишга юборилади.Ўқиш тугагач, қишлоқ матлубот жамиятининг партия ташкилоти
котиби лавозимига сайланади.
Отахоннинг 1954 йилги воқеаларни яхши эслайди.Чимкентлик Васила деган қизга қуда бўлишади.Лекин қудачилик узоқ
давом этади.”Оилада ёлғиз қиз бўлганлиги учун
Василанинг ота-онаси синалмаган оилага уни бергиси келмагани, йиллар давомида синашга қарор қилган бўлиши
мумкин—, дейди отахон. —Лекин синашта бўлиб қурилган оила мустаҳкам бўлар экан,
ўн икки фарзандни тарбиялаб вояга етказганмизу, бирор марта сану-манга
бормаганмиз.Оллоҳ раҳматига олган бўлсин,ҳаётдан эрта кетди”.
—Ёшларимизга ҳам бир-бирингизни синаб, кейин
турмуш қуринглар, деб маслаҳат бермоқчисизда?
— Албатта, лекин бунинг ўзигина етарли эмас.Бир-бировни
тушуниб, ардоқлаб яшаш, ўзаро аҳиллик, қаноатгўйлик ҳамжиҳатлик каби фазилатлар
оила қўрғони мустаҳкам бўлишининг муҳим шартлари саналади. Оила низомсиз бўлса,
унинг ёмон оқибати бутун миллатга таъсир этади ва шу сабабдан фазилат ерига разолат, тараққиёт ўрнига тубанлик
негиз қурадИ. Шунинг учун ҳам Шарқда
оила қадим-қадимдан муқаддас қўрғон ҳисобланиб келинган. Хусусан, ўзбек
оилаларининг серилдизлик, сербутоқлик хусусиятлари аввал қандай бўлса, ҳозир
ҳам бошқа миллат кишиларида ҳудди шундай ҳам ҳайрат, ҳам ҳурмат уйғотган
хусусиятлардир.
Бу ибратли оиланинг фарзандлари бугунги кунда
турли жабҳаларда мустақил мамлакатимиз тараққиёти йўлида меҳнат қилишмоқда. Катта
фарзанди Мамиржон тадбиркор,Шоиржон,Эркинжон,Ҳусанжон,Умиджонлар қўли гул уста,
Шуҳратжон Сўзоқда вахта усулида ошпаз бўлиб ишлайди.Қизлари Тамила,Волида,
Ирисой,Раъно,Фотима,Барнолар ҳам ҳаётда ўз ўрнини топишган, оила қуриб,
фарзандлар тарбияси билан машғул.
—Оила - меҳр қўрғони эканлигини
унутмаслигмиз керак,—дейди отахон.—Барчамиз яхши тушунамиз, мустаҳкам оила ва
бахтли турмуш авваламбор оила қурадиган ёшларнинг ўзига, уларнинг ақл заковати,
маънавий фазилатларига,
оила, жамият
олдидаги ўз бурчи ва масъулиятини чуқур англаб етишига боғлиқ.Оила - бу
муқаддас ошиён. У ҳар биримиз учун илк тарбия ўчоғи саналади.
Бебаҳо миллий қадриятлар, чин инсоний фазилатлар дастлаб оилада шаклланади ва
авлоддан авлодга ўтади. Бу занжир эса ўз навбатида, жамият барқарорлигини
таъминловчи муҳим омилдир.
Ислом аканинг отаси Эргаш ака Абдиев ва онаси, қорамуртлик Қурвонбуви аялар ҳам Ёрғонлиқ қишлоғининг , "Трактор”
колхозининг ривожига катта ҳисса қўшган инсонлар.Эргаш ака аввал кохозда ишчи бўлиб, кейинчалик милицияда,
ишчилар таъминоти бўлимида меҳнат қилди.Қурвонбуви ая эса қишлоқда колхоз
қурилган кундан бошлаб нафақагача ишлади.Ислом аканинг акаси Йўлдош Эргашев кўп
йиллар Қизилқишлоқдаги "Фрунзе” колхозида бош инженер бўлиб ишлаган.У ҳам, синглиси
Гулбуви ҳам ҳаётдан эрта кетишди.
Пиру бадавлат отахон фарзандлари, келинлари,
невара-эваралари эъзозида. Улар отахоннинг доно, пурҳикмат маслаҳатларига қулоқ
тутиб ҳаётда асло кам бўлишмаяпти.
42 невара, 25 чеваранинг бобоси бўлган отахон
бугунги кунда қишлоқнинг фахри, ҳамқишлоқларидан ёрдами ва маслаҳатини аямайди. ўз мухбирмиз.
|