Меню сайта
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 76
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Январь » 23 » “Казагромаркетинг” —чорвадор дехқонни қўлламоқда
09:34
“Казагромаркетинг” —чорвадор дехқонни қўлламоқда
"ҚОЗОҒИСТОН-2050" СТРАТЕГИЯСИ АМАЛДА
"Казагромаркетинг”
акционерлик жамияти етти йил муқаддам чорвадор ва дехқонларни ҳар томонлама
қўллаш мақсадида қурилган эди.Ўтган вақт мобайнида бу ташкилот томонидан
бажарилган ишларни сараласак, қишлоқ меҳнаткашларининг хуқуқий саводини
ошириш,давлатимизнинг қишлоқ хўжалигини қўллашга қаратилган сиёсатини
тушунтириш, агромаркетинг борасида маслаҳатлар бериш,енгиллатилган кредитларни
олишдаги ёрдами ва ҳоказоларни кўрамиз.Шу вақтгача минглаб дехқон ва фермер
хўжаликларига холис ёрдам кўрсатиб келган бу ташкилотнинг филиали энди Тўлебий
тумани маркази Ленгер шаҳрида ҳам фаолият юрита бошлади ва у "Тадбиркорларни ыщллаш маркази" деган ном билан аталади.Филиалнинг очилиш
маросимида сўзга чиққан "Казагромаркетинг” акционерлик жамияти филиалининг
маслаҳатчиси Асилбек Бексаутов юртимизда истиқлол йиллари мазкур соҳага алоҳида
эътибор қаратилгани, соҳани изчил қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун
мустаҳкам ҳуқуқий база яратилгани,”Қозоғистон-2050” стратегияси ислоҳотларнинг
янги босқичида қишлоқ мулкдорлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган
ниҳоятда муҳим ҳужжат сифатида жамоатчилик, айниқса, қишлоқ мулкдорлари томонидан юксак баҳоланаётганини қайд этди..

 —Маълумки, дунё аҳолиси шиддат билан
кўпайиб, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёж тобора ортиб бораётган бир
шароитда аграр секторни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш барча давлатлар учун бирдек
долзарб масалага айланди,—деди у. —Бу борада "Казагромаркетинг” акционерлик
жамиятининг хизматини алоҳида таъкидлаш лозим.Бугун  бу ташкилот ёрдамида дехқонларимиз лизинг ва
бошқа сервис хизматлари кўрсатиш тизимидан ҳам самарали фойдаланиб, ер, сув,
ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа ресурсларни тежамоқдалар.


    Тадбиркорларни қўллаш маркази маслаҳатчиси Айдар Тастанов деҳқон
ўзи етиштирган маҳсулотни ўзи қайта ишлаши, шу орқали қишлоқда саноатни жадал
тараққий эттириши, ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқларини ривожлантириши, хизмат
кўрсатиш ва сервис соҳасини йўлга қўйиши, замонавий агротехнологияларни жорий
этишини даврнинг ўзи тақозо этаётганини айтиб ўтди..


   —Айниқса, ислоҳотлар изчиллиги  тамойилларига қатъий амал қилингани қишлоқда
майда дехқон хўжаликларининг йириклашуви 
охир-оқибатда ишлаб чиқариш ширкатларининг  мустаҳкам оёққа туришига замин бўлди,—деди у.—Давлатимиз
томонидан деҳқон ва чорвадорларни моддий қўллаб-қувватлаш, уларга турли
имтиёзлар бериш масалаларига мунтазам эътибор қаратилмоқда.Мамлакатимизда  қишлоқ хўжалиги учун берилган солиқ
имтиёзлари, банк кредитлари, лизинг хизматлари, экспорт ва инвестицияга
бериладиган кўмак жаҳоннинг бошқа мамлакатларида кам учраши кенг эътироф
этилган ҳақиқат, – Хорижий давлатларда фермерлар, ер эгалари ёқилғи, минерал
ўғит, турли техникани бозор нархларида биржалардан сотиб олади. Бизда эса
бундай маҳсулотлар фермерларнинг даласига етказиб берилади.


 


   Дархақиқат, иқтисодиётни модернизациялаш ва
эркинлаштиришнинг янги босқичида қишлоқ хўжалигини янада қўллаб-қувватлаш,
ишлаб чиқариш ширкатларининг моддий-техника ва молиявий базасини мустаҳкамлаш муҳим
аҳамиятга эга. Шиддат билан ўзгараётган замон, глобал иқтисодий-молиявий
инқироз ва жаҳон бозорида нарх-навонинг ўзгариб туриши дехқон хўжаликлари
олдига ҳам янги-янги вазифаларни қўймоқда ва уларнинг ҳуқуқ ва ваколатларини
кенгайтиришни тақозо этмоқда.


  –Юртимизда хўжаликларининг ўз фаолиятига
сувни тежайдиган самарали технологияларни татбиқ этишини кенг рағбатлантириш
алоҳида таъкидланган, – деди "Ақсай” ишлаб чиқариш ширкати хўжалиги раҳбари
Турар Жақипов.— Хусусан, томчилатиб суғориш жорий этилган майдонлари бор хўжаликларга
бериладиган ёрдам ҳам салмоқлидир.Бундай мақсадлар учун тижорат банклари орқали
имтиёзли кредитлар берилади. Обиҳаётдан унумли фойдаланиш учун еримизда
томчилатиб суғоришни кенг жорий этиб келмоқдамиз.Шуни ҳам таъкидлаш жоизки,”Қозоғистон-2050”
стратегияси фақат хомашё етиштириш билан чекланмай, уни қайта ишлашни ташкил
этиш, қишлоққа саноатни олиб кириш ишларини янада кенгайтиришга ундайди.Бунинг
учун барча имкониятларимиз етарли.Зеро,хўжаликларимизга ҳуқуқий, иқтисодий,
молиявий, агротехник маслаҳатлар берадиган консалтинг марказлари, чорва учун
хизмат кўрсатувчи ветеринария шохобчаларининг кўпайтирилиши ғоят хайрли иш
бўлди.


   "Ырыс»
микрокредит бошқармаси вакили Жандос Ўсербаев ҳам маросимда сўзга чиқиб,
бошқарманинг иши ҳақида гапириб берди ва лизинг, кредит олишда деҳқон ва
чорвадорларга ёрдам берилажагини айтди.Марказнинг очилиш маросимида туман ҳокимининг ўринбосари С.Пернебеков қатнашди.


                                   Б.ДЎСМАТОВА.

Тасвирларда:марказ  маслаҳатчиси Айдар Тастанов:марказдаги тадбиркорлар бурчаги.
                 


                      
Просмотров: 818 | Добавил: жанубий | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Январь 2013  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2025
    Бесплатный конструктор сайтовuCoz