Меню сайта
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 76
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2012 » Декабрь » 12 » ХАЛҚҚА ЭЪТИБОР—КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР
11:05
ХАЛҚҚА ЭЪТИБОР—КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР

ҲОКИМ ФУҚАРОЛАРНИ

ҚАБУЛ ҚИЛДИ


 Президентимиз таъкидлаганидай,Қозоғистоннинг равнақи
ҳам, учраётган муаммолар ҳам, муаммолар ечимининг учдан икки ҳиссаси ҳам ҳар тонг қишлоқда уйғонаётган халқимизга боғлиқ бўлиб турибди. Қишлоқлардаги ижтимоий сиёсат натижалари қишлоқ одамларининг холис, самимий фикрлари, қилаётган, қилган ишларида кўринади. Демак, қишлоқни кўтариш, қанотлантириш мустақил юртимизнинг баланд байроғини янада юксалтиради. Бу эса қишлоқда яшаётган ватандошларимиз онги ва қалби, тафаккуридаги ҳолатга бевосита боғлиқ. Тан олмай иложимиз йўқ, Тўлебий тумани қишлоқларида   манзара ҳақиқатдан ҳам ўзгача бир гўзал тусда… Асосийси ушбу ўтган бир неча йил ичида туманнинг ҳокими Ауелхан Тургумбеков ташаббуси билан катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.Собиқ иттифоқнинг сўнгги йилларида ёқилғи ҳам, электр қуввати ҳам бўлмай, дарахтлари қирқилиб кетган
кўчаларга  қаторасига манзарали дарахтлар ва арчалар
,турфа гуллар экилди.Тўғри, аввалги ҳокимлар ҳам шаҳар ва қишлоқларни кўкаламзорлаштиришга ҳаракат қилишди, лекин кўчатлар қаровсиз қолиб, молга ем бўлган эди.Ауелхан Елтайули раҳбарлигида Ленгер шаҳридаги янги мавзеларнинг бирида ҳатто катта хиёбон ҳам барпо 
этилди.Аҳолиси кўпайиб бораётган шаҳарнинг бозор 

кичиклик қилиб қолганлигини ҳисобга олиб, янги

мавзеларнинг бирида янги бозор ва автовокзал қурилишини

шаҳарнинг бош режасига киритди ва унинг қурилиши

якунланмоқда.Шаҳар ва қишлоқларда очилаётган

боғчаларнинг сони 24 тага етди.Мактаблар, спорт

мажмуалари ва касалхона,тиббий ёрдам пунктлари ва турли

маданий-маиший иншоотлар  ҳам қурилмоқда ва

таъмирланмоқда.
   Туманда  қишлоқ аҳолиси кўпчиликни ташкил қилади.

Бугунги кунда  қишлоқларнинг ривожланишига катта эътибор

қаратилмоқда, хонадонларни газлаштириш, электр

таъминоти, маиший хизмат кўрсатиш каби ижтимоий

инфратузилма шохобчалари энг чекка жойларгача етиб

бормоқда.
   Шундай бўлса ҳам туман ҳокими шу кунларда қишлоқ аҳли

билан қишлоқ ҳокимликларида учрашувлар ва қабул

кунларини ўтказмоқда.Ҳоким қабулига кирган фуқаролар

туман раҳбаридан мамнун бўлиб чиқишмоқда.
  Абай қишлоғида бўлган қабул кунида шу қишлоқ турғуни

Тўлен Дуйсебеков Кемақолган кўчасини асфальтлашни,

Текесу-Шимкент тош йўлининг яроқсиз бўлиб қолган 100

метрини таъмирлашни сўради.Ҳоким бу борада тушунтириш

бериб, Кемақолга қишлоқ йўлини асфальтлашга республика

бюджетидан 24,574 миллион тенге ажратилгани, шу ишларни

бажаришга 4 марта  турар жой, коммунал

хўжалик,йўловчилар транспорти ва автомобил йўллари

бўлими томонидан танлов ўтгазгани, лекин ғолиб

аниқланмагани боис келгуси танлов янги йилга

кўчирилганини айтди.Чунки  об-ҳаво бу йўлни сифатли

асфальтлаш имконини бермайди.Абай-Текесу-Шимкент

йўлининг 14 километри таъмирланиб, газ қувури ўтган икки

жой, яъни 100 метр асфальтланмай қолиб кетган.Ҳозир

турар жой, коммунал хўжалик,йўловчилар транспорти ва

автомобил йўллари бўлими йўлнинг бу қисмини

асфальтлашга рухсат олиш учун ҳужжатлар

тайёрлаётганини хабар қилди.
   Уюмшиллик Бибўлсин Елтаев қишлоққа қўшимча

трансформатор кераклигини маълум қилди.Туман

раҳбарининг буйруғига биноан туман электросеть бўлимига

"Инвест" дастури бўйича бу қишлоққа янги  қўшимча

трансформатор ўрнатиш таклифи юборилди.
  Вилоят марказидан 10 чақирим ерда жойлашган Ақжао

қишлоғи ҳам ушбу туман тасарруфига киради.Бу қишлоқ

турғуни Алибек Каленов Ақжар Ақжар бўлгандан бери

ичимлик сувига ёлчимагани,қишлоқ ички йўллари таъмирга

муҳтожлиги, Иртимақ кўчасида электр қуввати етишмаслиги

ва бошқа бир қатор муаммоларни айтиб,хокимдан ёрдам

сўради.Ҳоким Ақжар қишлоғига "Тоза сув" дастури бўйича

қувур тортиш учун 65,7 миллион тенгенинг ҳужжатлари тахт

тургани,аввал бошқа кўчаларга қувур тортилгач, Интимақ

кўчасига ичимлик суви боришини айтди.Қишлоқ йўллари 2013

йили таъмирланади,ҳокимнинг буйруғига биноан туман

электросеть бўлимига "Инвест" дастури бўйича бу қишлоққа

янги  қўшимча трансформатор ўрнатиш таклифи юборилди.
  Туманниг чекка қишлоғи, тоғли ҳудудда
жойлашган  Қоратепада ҳам бир қанча муаммолар
 тўпланиб қолган экан, бу ҳақда қишлоқ турғуни, қишлоқ фахрийлар кенгаши раиси
Кенжабой Рахимбоев
хабар қилди.Улардан асосийси қишлоқнинг
йўллари таъмирга муҳтож, элекир симёғочлари чириган,
 аҳолига электр қуввати етишмайди,аҳоли
уй - жойлари қурилишини тартибга

солиш, қишлок аҳолисини доимий иш билан таъминлаш,

саноат корхоналари, аҳолига хизмат кўрсатиш (сервис)

соҳаларини ривожлантириш,мавжуд мехнат
ресурсларидан самарали фойдаланиш, тоғ ҳудудларида
 замонавий  туризм инфратузилмасини шакллантириш,
тоғли ҳудудлар
ер – сув ресурслари ва уларнинг муҳофазасини таъминлаш
ва ҳоказолар.Ҳоким бу муаммоларни ҳам
ҳал қилишга ваъда берди.
  —Дарҳақиқат, ушбу муаммоларни
 ҳал этиш туманимиз ижтимоий – иқтисодий
ривожланишида муҳим ахамият касб этади,—деди у.
— Шу билан бирга ушбу қишлоқларда
 деҳқончилик ва чорвачиликни ривожлантириш
имкони бор.Бунинг учун махсус режа ишлаб чиқиш зарур.
    Қишлоқ аҳли болалар боғчаси
қуриб беришни ҳокимдан илтимос қилишди.
Туман раҳбари бу қишлоққа бюджет
 ҳисобидан болалар боғчаси қуриш
кўзланмаганини, лекин бўш турган масжид иморатини болалар
боғчасига айлантириш имконияти борлигини маълум
 қилди.
    Туманнинг бошқа қишлоқларида
 ҳам тўпланиб қолган муаммоларни ҳал
 қилиш шу куннинг долзарб масаласи эканини Ауелхан
 Елтайули яна бир бор таъкидлади.
Просмотров: 689 | Добавил: жанубий | Теги: жанубий | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2012  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2025
    Бесплатный конструктор сайтовuCoz