Меню сайта
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 76
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Сентябрь » 2 » КУНДАН КУН ЯХШИ
08:49
КУНДАН КУН ЯХШИ
        


Тўлебийликлар саноат, қишлоқ хўжалиги, маориф, тиббиёт, спорт,
маиший хизмат ва бошқа соҳаларни жадал ривожлантириш билан бирга, туман маркази
ва қишлоқларни янги лойиҳалар асосида қайта қуриш ва ободонлаштиришга катта
эътибор бермоқдалар. Айниқса, янгидан бунёд этилган замонавий уй-жойлар,
умумтаълим мактаблари ва бошқа кўплаб иншоотлар қишлоқлар жамолини янада очиб
бормоқда.


   —Мустақиллик
йилларида вилоятимизда бунёдкорлик ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб,
замонавий ўқув муассалари қад ростлаётгани ҳақида оммавий ахборот воситаларида кўп
бора ёзилди,—дейди туман маориф бўлими бошлиғи Сеит Ақтаев.—Бизнинг  туманимизда ҳам сўнгги ўн йил ичида ўнлаб янги
мактаблар ва болалар боғчалари қурилиб, фойдаланишга топширилди.Мана, янги ўқув
йилининг биринчи кунида яна бир янгиланган мактаб болаларга эшикларини кенг
очди.Бу Кўксаек қишлоқ округидаги "Қозоғистон” мактаби.


  —Бизнинг "Қозоғистон” умумий ўрта таълим
мактабининг қурилганига 60 йилдан ошиқ бўлибди,—деди мактаб директори  Мирзагали 
Қодиров мактабнинг тантанали очилишига бағишланган маросимда.— Мазкур
мактабни янгидан қуриш мақсадида ўтган йили вилоят бюджетидан 342 миллион 813
минг тенге ажратилган эди.Мана бугун мактабимиз муҳташам ва замонавий бинога
айланиб, кўзларни қувонтирмоқда.


  Таъкидлаш жоизки, биргина
Тўлебий туманнинг деярли 60 фоиз мактаблари дастур асосида  сифатли таъмирланиб, ўқувчилар ихтиёрига
топширилди. 


   Мактабни Шерим
Тўлтебаев бошчилик қилаётган "Атамекен”корпорацияси”МЧБ  қайта қуриб, фойдаланишга топширди.


   —Сўнгги беш
йилди тумандаги бунёдкорлик ва яратувчилик ишлари кўлами янада кенгайиб
бормоқда,—деди мактабнинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Ауелхан
Тургумбеков.— Янги иншоотлар барпо этилиб, кўп тармоқли хизмат кўрсатиш
шохобчалари яратилганлиги натижасида юзлаб ёшлар иш билан таъминланди.Туманда
шаҳар ва қишлоқлар қиёфасини тубдан ўзгартириш, янгилаш ва бунёдкорлик ишлари
кундан кунга авж олмоқда.


   Маросимда сўзга
чиққанлар болаларни билим куни билан табриклаб,юртимизнинг муносиб ворислари
бўлиб етишишларига тилакдош бўлишди, ота-боболаримиз орзу қилган кунларга
етишганликлари учун шукроналар айтишди.
                                                                                         Ўз мухбиримиз.
Просмотров: 847 | Добавил: жанубий | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2025
    Бесплатный конструктор сайтовuCoz