Меню сайта
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 76
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2012 » Декабрь » 12 » Кўкшетовлик ўзбеклар
11:31
Кўкшетовлик ўзбеклар
МЕҲНАТИ ИЛА БАХТ ТОПАЁТГАНЛАР
Журналист Икромжон Ҳошимжоновнинг "Жанубий

Қозоғистон" газетасида босилган "Кўкшетовлик

ўзбеклар" мақоласида Жумабой ва Гулнора

Тошаевларнинг ота-онаси, улар ўсиб-унган

қишлоқлардаги оиласи ҳақида ҳам ҳикоя қилишга ваъда

берилган эди.Қуйида ушбу мақолани эътиборингизга

ҳавола қиламиз.Жумабой Тошаевнинг

падари-бузруквори Кенжабой ака Тошаев газетамизда

берилган қатор мақолалар орқали сизларга таниш,

Илонбузган қишлоғида хусусийлаштириш йилларида

сотиб олган болалар боғчасини мактаб биноси ўрнида

фойдаланиш учун давлатга қайтариб берган ҳотамтой

ва саҳий инсон.Узоқ йиллар "Қозиғурт" давлат

хўжалигининг далаларида звено бошлиғи, бригада

бошлиғи лавозимларида ишлаган.Меҳнат фаолиятини

механизаторликдан бошлаган.У бошқарган жамоа ҳар

йили катта муваффақиятларга эришиб борган, шу боис

"Социалистик мусобақа ғолиби" ,"Социалистик меҳнат

зарбдори"деган унвонларни олиш Кенжабой ака

бошқарган жамоага насиб этарди.Ғалла, маккажўҳори,

сабзавот етиштиришда эришилган муваффақиятлари

ҳақида туман, вилоят, республика нашрларида кўп бора

ёзилди, илғор жамоада кўплаб семинарлар ўтказилиб,

Кенжабой ака туман ва вилоят қишлоқ меҳнаткашлари

билан меҳнат тажрибаларидан ҳикоя қилиб

берарди.Намунали экинзорларда илғор тажриба

майдонига айланиб, етмишинчи йилларда давлат

раҳбари Қўнаев, вилоят раҳбарлари ҳам Кенжабой ака

билан учрашишган.К.Тошаевнинг фотосурати туман ва

вилоятнинг "Ҳурмат тахта"ларида кўп йиллар илиниб

турди.Ҳалол меҳнат юқори баҳоланган туманимизда

Кенжабой акага эришган муваффақиятлари учун

қимматбаҳо совғалар, ҳатто "Урал" мотоцикли, "Жигули"

автомашинаси совға қилинди.1996 йили давлат

хўжалигидан нафақага чиқди.
Кенжабой аканинг ташаббуси билан давлат

хўжалигида ипак қурти боқила бошлади.Албатта, бунинг

учун бир неча йил аввалроқ тутзор яратилди.Бу муҳим

иш ҳам Кенжабой акага топширилди.7 гектар ерда 5500

туп тут, 6700 туп тол ва терак экилди ва парвариш

қилинди.5 йил узлуксиз Кенжабой аканинг оиласи ҳам

пиллачилик билан шуғулланди ва бунинг ўзи хўжалик

учун катта фойда олиб келди.
1934 йили туғилган К.Тошаев ҳарбий хизматга

чақирилганда Венгрияда уруш бораётган эди,Кенжабой

ака хизмат қилаётган қисмни бу уруш четлаб ўтмади.Бу

урушда бўланлиги, кўрсатган жасоратлари учун ҳам

давлат мукофотларига эга бўлди.Ҳарбийдан қайтгач, ўзи

ёқтиган Башар исмли қиз билан оила қурди, бирин-кетин

фарзандлар туғилиб, уларга шарқона тарбия

беришди.Ҳозирги кунда фарзандлари Жумабой,

Тожибой, Ғозибой, Дилмурод, Мавлуда, Мавжудалар

ҳаётда ўз ўрнини топишган ва ҳаётий

муваффақиятларга эришган инсонлардан. Пиру

бадавлат отахон беш фарзандни меҳнаткаш, эл корига

ярайдиган инсонлар этиб вояга етказди.
—Невара-чевараларимизнинг қуршовидамиз, —дейди

Кенжабой ака.—Бундан ортиқ бахт борми, инсон

учун.Ўзимизни пиру-бадавлат инсонлардан деб

биламиз.Фарзандларимиз ҳам ҳалол меҳнати билан ўз

бахтига эришаётган инсонлар бўлиб етишгани учун

бошим осмонда, улар билан қанча фахрлансам ҳам

арзийди.
Отахоннинг сўзларини тинглаб, завқланасан, киши.

Ўзининг меҳнатсеварлиги, гўзалликка интилувчанлиги

билан ёшларга ўрнак кўрсатаётган бундай қарияларнинг

борига шукр, дейсан беихтиёр.
"Кўкшетовлик" бўлиб кетган Жумабой аканинг

рафиқаси Гулнора опа Алишер Навоий қишлоғида

туғилиб ўсган.Киров номли мактабни, сотувчилик

курсларини тугатиб, фосфор заводининг ишчилар

таъминот бўлимининг Ленгер шаҳридаги савдо

марказида ишлади.Шу ердаги иши туфайли Жумабой ака

билан ҳамкасб бўлди.Кўп ўтмай, улар оила қуришди.
Гулнора Алишер Навоий қишлоғидаги уста Пирназар

ота ва рафиқаси Хонтой опа Усмоновлар оиласида

дунёга келган.Ота-онасидан эрта етим қолгач, унинг

тарбияси акаси Сайдикарим ака зиммасига

тушади.Ҳозир Сайдикарим ака фермерлик билан

шуғулланади, фарзандлари билан 80 қорамолни

бўрдоқилайди.Меҳнат фаолиятини мактабда меҳнат

дарси ўқитувчиси бўлиб бошлаган, кўп йиллар хўжалик

мудири бўлиб ишлаган.Пирназар ота ҳақида

маълумотлар йиғиш давомида билганимиз шу бўлдики,

отахон қўли гул уста бўлиб, адабиёт ва санъатни

ниҳоятда қадрлаган экан.У киши яшаган пайтда

қишлоқнинг номи Ёрғонлик бўлган.Ёрғонлик ўзбек

адабиёти ва санъати марказидан анча йироқда бўлгани

учун отахон таниқли санъат усталари ва адабиёт

намояндаларини қишлоққа таклиф қилиб, йўл

харажатларини кўтарган,улар билан ўз қишлоғи аҳлини

учраштирган экан.

Шу кунларда Тўлебий тумани ўзининг 80 йиллик

тўйини нишонлаш арафасида.Тўлебий туманининг

иқтисодий ва маданий ривожига катта ҳисса қўшган

ушбу инсонларнинг меҳнатига ҳам туман раҳбарияти

томонидан лойиқ баҳо берилишини истаб қолардик.

                        ўз мухбиримиз.



    


Просмотров: 764 | Добавил: жанубий | Теги: жанубий | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2012  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2025
    Бесплатный конструктор сайтовuCoz