ЛЕНГЕРДА ШАҲАР КУНИ
Жанубий Қозоғистон вилоятининг ривожига катта ҳисса
қўшган, иккинчи жаҳон уруши йилларида фронтни кўмир
билан таъминлаб турган собиқ кончилар шаҳри Ленгер
Тўлебий туманининг 80 йиллик тўйи арафасида шаҳар
кунини нишонлади.Иттифоқ даврида донғи чет
мамлакатларга ҳам таралган Ленгернинг тарихи узоқ
ўтмишга бориб тақалади.Буни ҳозирги кунда ер остидан
топилаётган археологик қазилмалар ҳам исьотлаб
турибди.Инсоният шаклланиш жараёнининг илк
босқичида Ақсу-Жабағли тарафидаги Қоржонтовдаги
ғор маконлари, у ердаги қоя тошларга битилган тасвирий
санъат намуналари вилоятимиз ҳудудини жуда қадимдан
одамлар томонидан ўзлаштира бошланганлигидан
далолат беради. Тўлебий тумани Ватанимизнинг
тарихида суғорма деҳқончилик ва илк шаҳарлар
шаклланган жойлардан биридир. Зеро туман тоғ
бағридан бошланадиган дарёларга жуда бой.
10-12-асрлари оралиғида ҳукмронлик қилган
Қорахонийлар подшолиги билан боғлиқ, ўз даврида кўҳна
дунёнинг йирик давлатларидан бири бўлмиш
Қорахонийлар подшолиги даврида бу ерларда кўплаб
янгидан – янги шаҳар, қалъа, карвонсарой ва
ибодатхоналарга асос солинган.Қорахонийлар
подшолигининг олтиндан ясалган муҳри ҳам Ленгерга
яқин жойдан археолог-олим Байтанаев томонидан
топилган.
Саноат корхоналарининг кўп миқдорда бунёд этилиши,
қишлоқ хўжалигинингривожи туманнинг ва Ленгернинг
ривожига катта ҳисса қўшди. Иккинчи жаҳон уруши
йилларидан бошлаб Ленгер кончилар шаҳри бўлса,
шахталар ёпилгач, саноат шаҳрига айланди.Мустақиллик
туфайли сноат корхоналари ҳам ёпилди, энди Ленгер
қурувчилар шаҳрига айланди. Қурилиш саноатига
ихтисослашган корхоналар бунёд этила бошланди.
Вилоят ҳокимлиги томонидан вилоятда саноат
корхоналарини кенг миқёсда барпо этиш, чет эл
инвестицияларини киритиш, қўшма корхоналар, кичик
бизнесни шакллантириш борасида самарали ишлар
амалга оширилиши Ленгерга ҳам таъсир қилмай
қолмади.
Уруш йилларида шаҳарда темир йўллар қурилган эди.
Бу темир йўл туман орқали иқтисодий ва ижтимоий
жиҳатдан кам ривожланган туман қишлоқларига
саноатни кириб келишига, ер усти ва ер ости
бойликларидан кенг фойдаланишга, мусаффо тоғ
ҳавосида қатор даволаш масканлари, туристик базалар,
дам олиш уйлари қуришга катта имконият яратди. Энг
муҳими янги замонавий ижтимоий-иқтисодий объектлар
қурилиши, янги иш ўринларининг яратилиши,
тадбиркорликнинг ривожланиши учун катта имкониятлар
яратди.
Ленгернинг аҳолиси 2010 йил 1 январ холатига
23094,6 минг кишини ташкил этмоқда. Туманда бозор
иқтисодий тизимларини шакллантириш мақсадида халқ
хўжалигининг барча соҳаларида туб ўзгаришлар амалга
оширилмоқда. Жумладан, 2012 йилнинг 1 октябр
ҳолатига хўжалик юритувчи субъектлар кичик
корхоналар ўтган йилги давр билан солиштирганда 15
фоизга ошди. Шаҳарнинг марказий майдонига йиғилган
тўлебийликлар ва меҳмонларни туман ҳокими Ауелхан
Тургумбеков ва шаҳар ҳокими Мухтар Усербаевлар
табриклашди.Шаҳарда ташкил этилган этномаданият
марказларининг бадиий жамоалари ижросида куй ва
қўшиқлар, адабий-бадиий композициялар
янгради.Байрам арафасида ўтказилган танлов натижаси
бўйича ғолиблар тақдирланди.Бир гуруҳ ленгерлик
фаолларга шаҳар ҳокимининг ташакурнома ва фахрий
ёрлиқлари топширилди.Улар орасида "Жанубий
Қозоғистон" газетасининг жонкуярларидан
Раҳима Абдуллаева ҳам бор. (тасвирда).Биринчи тасвирда Ленгерда намойиш, иккинчи тасвирда туман Ҳокими
А.Тургумбеков Р.Абдуллаевага ташаккурнома топширмоқда.Учинчи тасвирда туман ўзбек этномаданият маркази байрамда.