Кўпчилик муштарийларнинг талаб ва илтимосларига кўра, улар севган хонанда Шаҳло Рустамовани йўқлаб, Фарғона шаҳрига бордик. Санъаткорга айнан сиз, муштарийлардан келган саволлар билан мурожаат қилдик.
Бахт ўзи нимадир мен билолмадим, Севги нима экан тушунолмадим, Аммо армонларнинг азобларидан, Қанча тиришсам ҳам четда қолмадим... - дея қалбларни ларзага солади Ўзбекистон халқ артисти Насибахоним Абдуллаева. Санъаткорни бугунги ўзбек санъатининг ҳақиқий маликаси, десак муболағага йўймайсиз. Насибахоним Абдуллаева 12 октябрь куни Тошкент вилоятининг сўлим табиат қўйнида «Шарқона мусиқа кечаси», деб номланган жонли ижродаги концерт дастурини тақдим этди. Биз ҳам концерт асносида санъаткор билан суҳбатлашишни ният қилиб, йўлга отландик. Концерт қўйилаётган гўшага анча эрта етиб борганимиз сабаби ҳам шу эди аслида.
Ўзбек шоу-бизнесининг энг гўзал, бахтли жуфтлиги - Шароф Муқимов ва Севинч Мўминованинг шахсий ҳаётига кўпчиликнинг қизиқиши табиий. Муштарийларимизнинг талаб ва истакларига кўра, мухбиримиз яқинда Шароф Муқимов билан суҳбатда бўлиб, уларнинг ҳаётидаги сўнгги янгиликлардан ва келажакдаги режаларидан хабардор этди.