Меню сайта
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 76
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2012 » Декабрь » 12 » МАРД МАЙДОНДА СИНАЛАР
10:55
МАРД МАЙДОНДА СИНАЛАР

ЙИГИТ ОМОН БЎЛСА...
  ҚР ички ишлар министрлиги шу кунларда "Ички
ишлар ҳақиқиқий ўғлонлар учун” деб номланган акция ўтказмоқда.Тадбирнинг асосий
мақсади— аҳолида Қозоғистон ватанпарварлиги ҳиссини шакллантириш,юртимизда ички
ишлар ҳарбийларининг обрўсини орттириш,улар сафига ҳақиқиқй ватанпарвар ва
фидойи ёшларни жалб этиш,ушбу соҳада хизмат қилаётган ёш йигит-қизларда ҳарбий
соҳа учун фахр ҳиссини уйғотиш.Акция доирасида Шимкент шаҳридаги 6506 рақамли
ҳарбий қисм бўлинмалари ҳам ўз қисмлари фахрийлари, ҳокимлаиклар,”Нур Отан” ХДП
ва ижодий бирлашмалар иштирокида аҳоли билан қизиқарли учрашувлар ўтказиб
келишмоқда.Бу ҳарбий қисм ҳарбийлари Тўлебий туманидага №2 болалар уйи жамоаси
билан учрашув ўтказиб, тарбияланувчилар учун хайрия тушлиги ташкил этишди.Хайрия
тадбирида сўзга чиққан нотиқлар ҳарбий соҳа, унинг афзаллаклари ҳақида батафсил
маълумот беришди.
 —Ўтказилаётган акция ички ишлар хизматчилари
мустақил Қозоғистонимизнинг фахри, халқнинг қуролли ҳимоячи ва соқчилари бўлиб,
ўз вазифаларини виждонан бажарадиган инсонлар бўлиб, ўзларининг муқаддас
бурчларига доимо содиқ қолишини исботлайди, —деди 6506 ҳарбий қисмининг
зобит-мухбири Альфия Ахмеджанова.—Халқнинг бошига мушкул иш тушганда , табиий
офатлар билан курашда ҳам бизнинг ҳарбийларимиз ҳозиру-нозир.”Ҳаётда доим
қаҳрамонликки ўрин топилади” деган қанотли сўзлар ҳарбийларимизнинг
асосий қомусидир.Улар Қозоғистон Республикасининг Конституциясини ва қонунларини муқаддас билиб, уларга риоя этишга, ҳарбий низомларни, қўмондонлар ва бошлиқларнинг буйруқларини сўзсиз
бажаришга, ҳарбий интизомга қатъий риоя қилишга, ҳалол, жасур ва сергак жангчи
бўлишга, жонажон юртимизнинг нурли истиқболи учун унинг давлат манфаатлари ва мустақиллигини ҳимоячиси бўлишга қасамёд қилган ҳам, сўнгги
нафаслари қолгунча она Ватанимизнинг садоқатли фарзанди бўлиб қолишга, ҳарбий
хизматнинг бутун машаққати ва қийинчиликларини сабот билан енгишга аждодлари
руҳи олдида қасамёд қилган ҳам, қасамёд қилганлар  ва қасамёдига содиқ бўлиб келишмоқда.Жанаўзендаги тўқнашувларни қонли воқеага айланиб кетишини олдини олишда
жонбозлик кўрсатган ҳам мана шу ҳарбий қисмнинг сарбозлари.
 Дархақиқат, ички ишлар ходимлари юртимизда тинчлик-хотиржамлик,хақиқат ва адолат, асосийси
мустақиллигимизнинг  қўриқчиси ҳамдир .”Мард ўғлондир, ҳам паҳлавон, ойни уради бенарвон”, деган сатрлар
Мана шу ҳарбийларга бағишлаб ёзилгандек.
 Акция 15 декбргача давом этади.


                 ўз мухбиримиз.


  Тасвирда:тадбирдан лавҳа.




   

Просмотров: 1129 | Добавил: жанубий | Теги: жанубий қозоғистон | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2012  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2025
    Бесплатный конструктор сайтовuCoz