Статистика
Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2012 » Декабрь » 12 » МЕНИНГ ПАРТИЯМ—МЕНИНГ ПРЕЗИДЕНТИМ
11:03
МЕНИНГ ПАРТИЯМ—МЕНИНГ ПРЕЗИДЕНТИМ
"Нур Отан" КОНФЕРЕНЦИЯСИ ЎТДИ Ленгер шаҳрида "Нур Отан" халқ демократик партияси Тўлебий туман филиалининг 13 конференцияси бўлиб ўтди.Унда кўрилган биринчи масала — "Нур Отан" халқ демократик партияси Тўлебий туман филиали сиёсий кенгашининг ҳисоботи тингланди, бажарилган ишлар ва навбатдаги вазифалар сарҳисоб қилинди.Маърузачи—"Ўрталиқ "бошланғич партияси ташкилоти раиси Ойбек Абдураҳмоновнинг таъкидлашича,ҳозирги кунда ОАВ билан мунтазам ҳамкорлик, унда билдирилган ҳар битта фикр бугунги шароитда сиёсий позицияни электорат манфаатлари билан янада мувофиқлаштиришга, амалий ишларни белгилаб олишга, хусусан, жамоатчилик назоратини самарали ташкил этишга, депутатлик гуруҳлари фаолиятини аниқ мақсадларга йўналтиришга ёрдам беради. — Биз матбуотда чиқиш қилаётган ҳар битта партия фаолига кечаги гапни қўйинг, бугунгисини айтинг, шунда электорат сизни яхшироқ тушуниб олади, деган талабни қўйганмиз, — деди Абдураҳмонов. Албатта,бу партия кенгаши раҳбарининг шунчаки эътирофи эмас. Аксинча, эътироф замиридаги амалий ишларнинг ифодаси ҳам. Туман партия ташкилоти қайта тикланувчи муқобил энергия манбалари ва инновацион технологиялардан фойдаланиш борасида дастурий ғояларни тарғиб этишда матбуот хизматидан кенг фойдаланиб келаётганлиги сир эмас. Туман партия кенгаши туманда экотуризмни ривожлантириш ва унинг манзилгоҳларини обод, мусаффо сақлаш ташаббуси билан чиқмоқда. Фақат шу йилнинг ўзида вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси иккита янги экосайёҳлик манзили ишлаб чиқилгани ва сайёҳлик харитасига киритилгани фикримизнинг далилидир. Партия Кенгашининг ижтимоий-иқтисодий вазифаларнинг мувафаққиятли ҳал этилишида назоратчилик роли тобора яққолроқ кўзга ташланиб бораётгани ижбий ҳол, албатта. Ана шу мақсадга эришиш йўлида тумандаги йирик корхоналарда партиянинг бошланғич ташкилотлари тузилиб, улар фаолияти ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Маъруза муҳокамаси бўйича сўзга чиққан туман маслаҳати депутати Талғат Амиралиев жамоат транспорти ишини такомиллаштириш, иш берувчилар билан ёлланма ишчилар ўртасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш ёки тадбиркорлик субъектларида рекламалардан фойдаланишдаги аҳвол қатъий жамоатчилик назоратини талаб этаётгтанини қайд этди. — Биргина мисол,шаҳар атрофидаги йигирмадан ортиқ кичик бизнес корхоналарида бугун ўнлаб ишчилар маъмурият билан ҳеч қандай шартномасиз, ёлланма ишчи бўлиб меҳнат қилишмоқда. Ҳолбуки, иш берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир қонунда бу борадаги вазифалар аниқ белгилаб қўйилган. Демак, бизнинг иштирокимиздаги жамоатчилик назорати айрим иш берувчиларни ҳушёрликка чақириши ёки уларни қонун доирасида фаолият юритишга ундаши аниқ,—деди депутат. Яна бир маърузачи—партия фаоли, туман маслаҳати депутати Мухтар Рисбеков ҳам сўнгги йилларда партияининг нуфузи ошиб бораётгани, бунга тинмисиз меҳнат туфайли эоишилаётгинини таъкидлади. —Партия дастурида қишлоқ хўжалигини бозор иқтисодиёти асосида модернизация қилиш, уни инновацион-технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, қишлоқда инфратузилмани янада ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш каби масалалар партиянинг устувор вазифаларидан бири сифатида белгилаб қўйилган,—деди у. —Туман ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқарилгин махсус агродастурда деҳқон хўжаликларининг иқтисодий мустақиллиги ва молиявий барқарорлигини ошириш, ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, замонавий технологияларни жорий этиш, қишлоқ ҳудудларида янги ишлаб чиқаришлар ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ташкил этиш, ривожлантириш ҳисобига механизациялаш даражаси ва рентабелликни оширишдан манфаатдорлигини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Бундан англаш мумкинки, мазкур дастур партиямиз мақсад ва вазифалари билан ҳамоҳангдир. Конференцияда сўзга чиққан нотиқлар сиёсий партиялар мавқеи қуйи партия ташкилотларининг фаолияти билан ҳам ўлчанади, деген фикрни қувватлаб,қуйи партия ташкилотларининг фаолиятини янади ривожлантириш таклифи билан чиқишди. —Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари сиёсий партия билан ҳамкорликда иш олиб борса, кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари илгари борилаётган бир пайтда бундай ҳамкорлик аҳоли манфаатларини янада ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилади,—деди партия вакили, Ленгер шаҳар ҳокими Мухтар Усербаев.— Зеро "Нур Отан "ислоҳот ислоҳот учун эмас, авваламбор, инсон учун” тамойилига риоя қилган ҳолда, кучли ижтимоий сиёсатни қўллаб-қувватлаш орқали аҳолининг турмуш сифати кўрсаткичларини янада яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатларни амалга оширишни асосий вазифаларидан этиб белгилаган.Шу боис ташкил этилаётган тадбирларимизнинг аксарияти ижтимоий ҳимояга қаратилмоқда. Ленгер шаҳрида фаолият юритаётган партиянинг мазкур қуйи бўғини аҳоли орасида нафақат партиянинг ижтимоий ҳимояга қаратилган дастурий ғояларини, балки қонун устуворлигини таъминлаш, инновацион иқтисодиётни ташкил этиш, муқобил энергияни ривожлантириш, соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш борасидаги мақсад ва вазифаларини ҳам тарғиб этмоқдалар. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида "Энг намунали кўча”,"Энг намунали ташкилот" "Она ва бола саломатлиги — миллат келажаги”, "Адолат — ҳаётимизнинг бош мезони” каби ўнлаб тадбирлар ташкил этилди.Президентимизнинг "Умумисоний меҳнат сари 20 қадам ” асарининг мазмун-моҳияти юзасидан тарғибот ишлари ҳам олиб борилмоқда. Бу эса аҳолининг "Нур Отан” ХДПга бўлган қизиқиши ва ишончини орттирмоқда. Конференцияда "Нур Отан" ХДП Тўлебий туман филиалининг сиёсий кенгаши таркиби аъзолари ва "Нур Отан"ХДП нинг вилоят филиали 20 конференциясига вакиллар сайланди.
Просмотров: 1256 |
Добавил: жанубий
| Теги: жанубий
| Рейтинг: 0.0 /0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[
Регистрация |
Вход ]