ХОНАДОНЛАРГА ГАЗ КИРМОҚДА
Тўлебий туманидаги олис-олис қишлоқларга ҳам зангори олов кириб
бормоқда.Мустақилликнинг шарофати эмасми, собиқ иттифоқнинг 70 йилида
кирмаган газ давлатимиз таркиб топганига 20 йил тўлмай туриб минглаб
хонадонларга кириб борди.2015 йилгача туманнинг ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш дастурига кўра, тоза ичимлик суви ва табиий газ кирмаган
хонадон қолмайди.
Ўтган ҳафтада Қозиғурт қишлоқ округининг уч
қишлоғи хонадонларига зангори олов кириб борди.Газ қувурининг
фойдаланишга топшириш маросимига уч қишлоқ аҳли вакиллари йиғилиб,
қувончини яшира олишмади.Маросимда сўзга чиққан Махамбет Қалмурза ва
Қалимбет Мустафаевлар ҳукуматимизга, туман ва вилоят ҳокимликлари ўз
миннатдорчиликларини изҳор этишди.Тўғис қишлоғидаги газ қувурини қуришга
вилоят бюджетидан 197 млн 233 минг 640 тенге ажратилиб,"Азат ЛТД" МЧБ
(директори А.Тлепов),фойдаланишга топширди.Бу қишлоқда 800 хонадон
зангори олов билан таъминлана бошлади. Маятас ва Елтай қишлоқларида газ
қувурини "Жана
арна 2012" МЧБ(директор Т.Жорабеков) қуриб,
фойдаланишга топширди.Бунинг учун ҳар бир қишлоққа вилоят бюджетидан 33
млн.150 минг.058 тенгедан ажратилиб, 300 га яқин хонадон табиий газ
билан таъминлана бошлади.
ўз мухбиримиз.