Меню сайта
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 76
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2012 » Декабрь » 12 » МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ ТАБРИКЛАРИ
10:37
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ ТАБРИКЛАРИ
БУ ВАТАН МАНИНГДИР...
  Мустақиллик — бу ҳуқуқий қадриятдир.Элбошимиз Н.Назарбаев ўринли

таъкидлаганларидек, мустақиллик бу ҳуқуқ демакдир. Бунинг маъноси шуки,

Қозоғистон мустақиллик шарофати ила ўз ҳаётини янги ҳуқуқий тизим ва

қонунчилик тизимини яратиш асосида ташкил қилди.
  Алломалардан бири Ватан тушунчасини шундай таърифлаган: "Ватан нима

демак? Бу, ўзининг тарихий ҳаракатини мазкур майдонда камолга етказадиган

бус-бутун халқдир. Бу, унинг ранг-баранг маданияти, тили, характери, бу, у

томондан амалга оширилган инқилобий мақсад, тарихий ўзгаришлар ва унинг

тарихидаги муҳим босқичлардир".
   15 миллиондан ортиқ халқи бор юртимиз учун дунёда Ватандан азиз, мўътабар,

муқаддас, қутлуғ нарса йўқ. Ватан — она-юрт, авлод-аждодлар маскани,

маданияти, урф-одатлари, қадриятлари шаклланиб, ўсиб, камол топган макондир.

Ватан — халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагидир.Бу Ватан тарих саҳифаларида

олтин ҳарфлар билан битилган, эл-юрт ардоқлаб тилга оладиган, 150 дан ортиқ

миллатга бағир босган жонажон Қозоғистондир.
   Фурсатдан фойдаланиб барча жанубийқозоғистонликларни
юотимизнинг асосий байрами билан табриклайман ва соғлик-омонлик тилайман.
                            Тўти ҚОДИРҚУЛОВА,
                        нафақадаги устоз,
                          Тўлебий тумани  
              ----------------------------------------------------------------

            ИСТИҚЛОЛ ШАРОФАТИ
  Истиқлол шарофати билан инсон маънавиятига дахлдор барча бойликларимиз

қад ростлади. Одамларда ўзликни англаш, миллий бирлик, миллий ғурур, орият,

порлоқ келажакни барпо этишни ўз қўлимизга олганимиздан фахрланиш каби

туйғулар камол топяпти, уларнинг бугуни ва эртанги кунга ишончи тобора ортиб

бормоқда.
  Истиқлол шарофати билан халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти том маънода

юзага чиқди. Халқ хўжалигининг кўп соҳаларида ютуқларга эришилди. Эркин ва

фаровон ҳаёт барпо этиш, баркамол авлодни вояга етказиш мақсадида катта

ишлар амалга оширилмоқда. Ана шулар туфайли Ватанимиз дунё ҳамжамиятидан

муносиб ўрин эгаллади.
Элбошимизнинг ташаббуси билан ташкил этилган Қозоғистон халқи

Ассамблеясининг ўрни ҳам беқиёсдир.У ҳар бир миллат ўз анъаналари,

урф-одатлари ва қадриятлари билан тириклигини ҳисобга олган ҳолда  бизнинг

ҳам  миллий меросимизга тўлиқ йўл очиб,  халқимизнинг қаддини том маънода

тиклади, унинг азалий обрў-эътиборини оширмоқда.  Ўтган йигирма бир йил дунё

қарашимизда, шууримизда ясаган ўзгаришлар асрларнинг ҳикматига тенг

эканлигига шубҳа йўқ.
   Бугун юртимизда байрам шодиёналари.Барча жанубийқозоғистонликларни бу

буюк байрам билан чин қалбимдан табриклайман, узоқ умр ва оилавий бахт тилаб

қоламан.
                  Фазлиддин ИДИНОВ,
                   тадбиркор.
Просмотров: 1458 | Добавил: жанубий | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2012  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2025
    Бесплатный конструктор сайтовuCoz