Меню сайта
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 76
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Май » 3 » НАЗМ ЮЛДУЗЛАРИ
22:28
НАЗМ ЮЛДУЗЛАРИ
  ОЛЛОҲГА МУНОЖОТ
Устоз Абдулла Орипов юқори лавозимларда юрганларида ҳеч қачон яқинларига борган, ҳамсуҳбат бўлган эмасдим… Яқинда туғилган кунлари ўтгач, зиёрат қилишга бордик. Бир ғазал ўқиб бердилар, эндии ёзилган экан. У Оллоҳга муножат эди, шу пайтгача ерда юрган битта-яримтасини танҳо билиб юрганлари учун ўкинч бор эди унда, Аллоҳни кечикиб бўлсада топганларидан қувонч бор эди унда. Ёдимда қолганича, сайтга туширдим:
Абдулло ОРИПОВ,
Ўзбекистон халқ шоири.
***
Кимнидир танҳо дедим мен топгунимча то Сени,

Во ажаб, дунёни топдим англагач танҳо Сени.

Аслида, ёлғиз ўзингда жо экан борлиқ – жаҳон,

Ҳеч биров топмас ўзин ҳам топмаса, илло, Сени.



Минг таассуфким, башарга хос экан алдамчилик,

Ўртага номинг қўйиб гоҳ, алдагай ҳатто Сени.



Ким Сени безовта қилгай токи дарди йўқ экан,

Аҳли ошиқ вола айлаб куйлагай аммо Сени.



Қорли тоғларга туташдир боғларинг – жаннатларинг,

Эслатар ҳар бир қадамда ҳар гўзал маъво Сени.



Беписанд боққай ва лекин мўр-малахлар филга ҳам,

Кўрса ҳамки кўрмагай, деб ўйлагайлар, ё, Сени.



Бу кўнгил нозик экан, синса рақиблар дастидан,

Қалб уйин меъморидирсан - топди Абдулло Сени.

9 апрель 2013 йил.

www.karimbahriev.com

Просмотров: 804 | Добавил: жанубий | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Май 2013  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2025
    Бесплатный конструктор сайтовuCoz