|
Статистика |
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 |
|
Главная » 2011 » Ноябрь » 1 » ПРЕЗИДЕНТ ТОПШИРИҚЛАРИ АМАЛДА
09:13 ПРЕЗИДЕНТ ТОПШИРИҚЛАРИ АМАЛДА |
ПРЕЗИДЕНТ ТОПШИРИҚЛАРИ АМАЛДА Тўлебий тумани ҳокими Ауелхан Тургумбеков ҳокимликнинг навбатдаги
йиғилишида Элбошимиз Н.Назарбаевнинг Қозоғистон Республикаси
Парламентининг бешинчи сессиясида сўзлаган нутқида ўртага қўйилган
масалалар, юртимиз ички ва ташқи сиёсатининг ассий
йўналишлари,Парламентнинг навбатдаги съездида қабул қилинадиган қонунлар
лойиҳаси ҳақида таъкидалб, жорий йилнинг тўққизинчи ойи кетаётгани, ҳадемай
йилга якун ясаладиган вақт ҳам келиб қолишинин эслатди. Ҳокимликнинг барча бўлимлари, қишлоқ ҳокимлари, ташкилотлар раҳбарлари
олдида туман ҳокимининг ўринбосари Рабиға Бейсебаева ўтган саккиз ойда
бюджетга келиб тушган солиқлар, унинг режаси қандай бажарилаётгани ҳақида
гапириб берди.Сўзга чиққан туман солиқ бошқармаси бошлиғи А.Арапбаев ўтган
йилнинг 8 ойига қараганда жорий йилда солиқлар режаси ктуилгандан зиёд 108, 5
фоизга бажарилгани, бу ишни амалга оширишда туман солиқ бошқармаси
жонбозлик кўрсатгани, бир неча бор рейдлар ташкил қилиб, қамчиликларнинг олди
олинганини хабар қилди.382 савдо нуқтасидан фақат 136таси лицензия олгани
аниқланган.Мана шу лицензияларнинг сотилиши туфайли туман бюджетига 40
миллион тенге тушган.Солиқ режасини бажара олмаётган ташкилотлар ҳам бор,
албатта, бу туман сув хўжалиги. Ер муносабатлари бўлими бошлиғи А.Сеитқулов ер сотилишидан туман
бюджетига 26 миллион 530 минг тенге тушгани, лекин шу вақтгача туманда кўп
йиллардан бери муваффақиятли фаолият юритиб келаётган битум заводи,
"Замандас", "Ақ отау", "Реалстрой","Ўмирбек" ва бошқа ташкилотлар давлатдан
олган ернинг пулини тўламай келаётганидан шикоят қилди.Туман ҳокими шаҳар ва
қишлоқларда ташкилотлар ва хусусий шахсларда ортиқча ерлари бўлиб, унга
солиқ тўланмай келаётгани сир эмаслигини таъкидлади."Масалан, Бургуликда дам
олувчиларга хизмат кўрсатиб келаётган ташкилотлар ва хусусий шахслар ҳам
солиқ тўлашмайди, ҳатто рўйхатдан ўтмаган, деди ҳоким.Туманда яна бир солиқ
кўзи бор, бу ташкилотлар рекламалари.Ҳозир шаҳар ва қишлоқларда кўплаб
ташкилотларнинг рекламалари баннерларга ёзилиб, аҳоли кўп қатнайдиган
жойларда илиниб турибди.Бу рекламаларга албатта пул тўланиши керак.Бу борада
туман ички сиёсат бўлими, архитектура ва шаҳар қурилиши бўлими ва солиқ
бошқармаси бир ёқадан бош чиқариб ишлашлари керак". Йиғилишга якун ясаган ҳоким ғалла ўрими, кузги ғалла экинининг боришига
тайёргарлик ҳақида гапириб, қишлоқларда ҳамон ўрим техникаси етишмаётгани,
шу сабабли ғалла ўриш мавсуми белгиланган муддатда бажарилмай қолгани,
натижада буғдойнинг исроф бўлганини таъкидлади.Туманда биринчи бўлиб,
"Аксай" ва "Бирлик" ИЧШ лар ер ҳайдашга киришгани, қолган қишлоқ хўжалик
қурилмалари ўз вазифасига масъулиятсизлик билан қараётганини айтди.Улар
ернинг қотиб қолгани, техника бу ишни бажара олмаётганини рўкач қилишмоқда. Туман ҳокими яқин ўн кунликларда бажариладиган вазифаларни яна бир бор
эслатиб ўтди. Б.ДЎСМАТОВА. ЯШИЛ ЎЛКАГА ҚАЧОН ЕТАМИЗ? Бундан бир неча йил муқаддам Президентимиз Н.Назарбаевнинг ташаббуси
билан "Яшил ўлка" дастури тузилиб, шаҳар ва қишлоқларда арча ва турли
дарахтлар экилган эди.Бу дастурни амалга оширишга бюджетдан катта миқдорда
пул ажратилиб, тадбиркорлар ҳам баҳоли-қудрат ёрдам беришган эди.Йилма-йил
экилан дарахтларнинг ҳисоби бўлмади.Қуриб қолган дарахтлариниг ўрнига янгиси
экилди.Ҳатто дарахтларнинг атрофи мол тегмаслик учун ўраб ҳам қўйилди.Улар
вақтида суғорилиб турди.Дарахтлар япроқ ёзиб, шаҳар ва қишлоқларимизнинг
кўркига кўрк қўша бошлади.Аҳоли бундан қувонди.Лекин жорий йилдан бошлаб
дарахтлар яна қаровсиз қолди, суғорилмай қолганлари қуриб қолди, минглаб
дарахтларнин мол синдириб кетди.Масалан, Қозиғурт қишлоқ округида "Яшил
ўлка" дастури бўйича экилган минглаб арчалардан биронтаси ҳам
қолмади.Зертасда ҳам шу аҳвол.Фақат 1-мамир қишлоқ округидаги дарахтларгна
мақтовга лойиқ. Сир эмас, сўнгги йилларда атмосфера булғаниб, экология бузилмоқда.Бу
ҳолатдан бизни фақат дарахтларгина қутқара олади, айниқса, нина баргли
дарахтлар бу борада бебаҳодир.Уларнинг кўчати арзон эмас, албатта.Шундай
экан, нима сабабдан баъзи қишлоқлар аҳли арча дарахтларини молга едирди? Бу боришда яшил ўлкага қачон етамиз? ўз мухбиримиз.
|
Просмотров: 1818 |
Добавил: жанубий
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|
|
|
|