Меню сайта
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 76
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Октябрь » 17 » Ҳомиладорликка тайёрланиш
11:24
Ҳомиладорликка тайёрланиш

Ҳомиладорликка тайёрланиш

Ҳомиладорлик даврида ривожланадиган асоратларнинг аксарият қисмини тўғри тайёргарлик кўриш билан тўхтатиш мумкинлиги исботланган. Айниқса, етишмаётган витаминларни тўлдириш, кўрикдан ўтиш, эҳтимоли бўлган касалликка, ҳолатига, ўзига юқтирувчанлигига ташхис қўйиш ва уларни тузатишларни айтиб ўтиш мумкин.

Батафсил…

Қотилим – онажоним! (1-мақола)

...Шундан буён ўйлаб қоламан. Мактаб ёшидаёқ ҳомиладор бўлиш, болани сунъий тарзда олдириш, яъни вужудда ўлдириш ҳамда бу қадар эрта жинсий ҳаёт бошлаш қусурлари бизга қаердан етиб келди экан...

Батафсил…

Қалқонсимон без ва аёл саломатлиги

Қалқонсимон без капалак кўринишида бўлиб, оғирлиги атиги 15-20 граммдир. У муҳим эндокрин без бўлиб, ўзида йод сақловчи гормонлар – тироксин ва трийодтиронин ишлаб чиқаради.

Батафсил…

Шикаста дил фиғонлари

Дарҳақиқат, ўта кам ҳолларда бўлса-да, қизлик пардаси туғма битишиб кетганлиги, яъни қон чиқиш тешикларининг мавжуд бўлмаслиги кузатилади. Гоҳида ташқи жинсий аъзоларнинг кучли яллиғланиши — вулвит дарди натижасида ҳам балоғат ёшига етмаган бокира қизларда парданинг чандиқсимон бириктирувчи тўқима ҳисобига буткул ёпилиб қолиши кузатилади.

Батафсил…

Бокиралик – номус мезони (1-мақола)

Болаликдан бирга ўсган дугонамни ҳавасимни келтирганча ўзга уйга узатишди. Аммо қувончлар узоққа чўзилмади. Тўйдан бир неча кун ўтгач, у яна ўз уйига қайтиб келди. Қишлоқда дув-дув гап тарқалди. Гўёки, Раъно қиз чиқмаган эмиш. Унинг уйидан жанжал аримай қолди, отаси «оқ» қилди. Минг бир истиҳола билан дугонамнинг олдига бордим. У тинмай йиғлар, «ахир мен покизаман-ку», — дея ўртанарди.

Батафсил…

Бокиралик – номус мезони (2-мақола)

Кўпчилик ҳавас қиладиган боодоб оилада камол топганман. Кенжа қиз бўлсам-да, бошқа опаларим каби ота-онам юзига тик боқмай ўсганман. Синфдошлар йиғилишлари-ю, ҳар хил тадбирларга боришни хаёл ҳам қилмаганман. Мактабни тугаллагач, педагогика олийгоҳида ўқиш насиб этди. Ортимдан эргашган йигитларга бефарқ бўлишга одатланган эдим. Ниҳоят, ота-онам хоҳишига бўйсуниб турмушга чиқдим. Аммо истиқболда мени қисматнинг шум ўйинлари кутаётганидан бехабар эдим.

Батафсил…

Бокиралик – номус мезони (3-мақола)

Солиҳа билан орамиздан қил ўтмайдиган дугона эдик. Ўта хушсурат, ибо-ҳаёли дугонамни мактабни тугатар-тугатмай унаштириб қўйишди. Куёв йигит анча йиллар пойтахтда ишлаган ва дугонамдан етти ёш катта эди. Табиатан ўта бадгумон бўлган куёв йигит анча маишатпараст ва ичи қоралиги боисми, тенгдошларидан кейинроқ уйланди. Тўйдан сўнг икки ой ўтар-ўтмас дугонам уйига қайтиб келди. Аммо менга ҳам ёрилмади.

Батафсил…

Болиғалар тарбияси

Қизларга бериладиган тарбиядаги яна бир аҳамиятли жиҳат уларни ҳайз жараёнидан огоҳ этишдир. Илк бора ҳайз кўрган баъзи қизлар тушунмовчилик боис, бу ҳолатни нотўғри қабул қилиб, изтироб комига тушиб ҳам қолиши талайгина. Қолаверса, ҳар қандай она ҳам қизи қачон илк бора ҳайз кўришини аниқ билолмайди. Умуман, бу жараён ҳақида илк сабоқ қай тарзда ва ким орқали берилиши лозим?

Батафсил…

«Бирровга чиқмаслик» дарди

Оилада қиз туғилди. Ўзбек оилаларида қиз боланинг иффатли, латофатли ва назокатли бўлиб ўсишига мурғаклик давриданоқ алоҳида эътибор берилади. Хўш, қиз болалар жинсий тарбиясида нималарга аҳамият бериш зарур?

Батафсил…

Фарзандкушлик - не бало? (2-мақола)

Олдин аборт қилинган аёлларда кейинчалик бола чала туғилиши, йўлдошнинг нотўғри жойлашиши, туғруқ сувининг олдин кетиши, бачадондан ташқари ҳомила бўлиши ва гемолитик касалликлар кўп учраши аниқланган. Табобат — имкон борича — абортдан сақланишни тавсия қилади.

Батафсил…

Ҳомила қатли (3-мақола)

Маълумингизким, ҳомила 20 кунлик бўлгач илк ҳаёт белгилари сезилади. Унинг юраги ура бошлайди, бирламчи ичак ёрдамида озиқланишга ўтгани боис ҳам тезда ўса бошлайди. Биринчи ҳафталардаёқ ҳомилада илк нафас олиш аъзолари ва асаб тизими куртаклари шакллана бошлайди.

Батафсил…

Просмотров: 3590 | Добавил: жанубий | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Октябрь 2013  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2025
    Бесплатный конструктор сайтовuCoz