Меню сайта
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 76
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Октябрь » 17 » АСАЛ ОЙИ асоратлари
10:45
АСАЛ ОЙИ асоратлари

АСАЛ ОЙИ асоратлари

Ёз мавсуми билан биргаликда тўйлар мавсуми ҳам бошланади. Келинлик либосига бурканган ёш жувон  ҳаётининг ширин онларини яшай бошлайди. Аммо ҳар доим ҳам бу онларни гўзал деб бўлмайди, чунки...  ёш келин ҳар жинсий алоқа пайтида ёки алоқадан сўнг оғриқ ҳис қилади. 
Бундай оғриқларни нафақат янги турмуш қурган жувонлар, балки бир неча йиллик оилали аёлларда ҳам кузатиш мумкин. Касаллик вульводиния деб номланади. Жинсий алоқа пайтида аёл ўзида ачишиш, санчиш, қичишиш каби ноқўлайликлар сезади. 
Бу ҳолатлар вақт кечиши билан ўтиб кетади. Янги жинсий ҳаёт бошлаган ёш аёл организми янги шароитлар ва алоқага кўникма ҳосил қилиши лозим. Аммо шифокорлар бу ҳислар 6‑9 ойдан сўнг ҳам ўтиб кетмаса, мутахассис шифокорга мурожаат қилишни тавсия қиладилар.

САБАБЛАРИ

Вульводиниянинг сабаблари бир қанча бўлиши мумкин, улардан энг кўп тарқалгани – бактериал вагиноз, кандидоз, трихомониаз, жинсий аъзолар учуғи (герпес), паппилома вируси. Шунинг учун жинсий алоқа билан юқиши мумкин бўлган таҳлиллардан ўтиш лозим.
Кандида замбуруғлари учун анализ топшириш ва рН даражасини ҳам ўрганилади. Шиллиқ пардаларда бузилиш – яра, ўсимта ёки папилломалар кузатилса, қўшимча текширувлар талаб қилинади. 
Жинсий алоқадаги ноқўлайликларнинг яна бир сабабларидан бири – тери сили (красная волчанка), аллергик дерматит, чилла яра (экзема), псориаз каби касалликлардан шикоят қилувчи аёлларда ҳам учраши мумкин. Ўзларида бу асоратни сезган аёллар бу ҳақда шифокор гинекологга айтишлари керак. 
Баъзи ҳолларда эса бу ноқўлайликларнинг сабаби – у ёки бу косметик маҳсулотдан фойдаланиш ҳам бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда косметик маҳсулотдан фойдаланишни тўхтатиш керак. 
Шу билан бирга ноқўлайликнинг сабабсиз ҳам бўлиши мумкин. Бу ҳар бир организмнинг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ. Касаллик асоратлари ўрганиб чиқилганда, беморнинг руҳий таъсирчанлиги ҳам эътиборга олиниши даркор. Турмушга чиқаётган қизларни кўп ҳолларда жинсий ҳаёт билан боғлиқ турли даҳшатли ҳикоялар билан хавотирга солиб қўйишади. Натижада қиз жинсий ҳаётдан қўрқа бошлайди. Руҳий таъсирчанлиги остида оғриққа сезувчанлик ҳам ортади.

ГИГИЕНА БИРИНЧИ ЎРИНДА

Даволаниш билан биргаликда аёл ҳар доим ўз шахсий гигиенасига ҳам эътиборли бўлиши даркор. 
Кунига 2‑3 марта жинсий аъзоларини ювиб, қаттиқ бўлмаган сочиқ билан қуриқ қилиб артиш. Ювинганда юмшоқ навли совунлардан ёки маҳсус воситалардан (интим совунлар) фойдаланиш. Узоқ вақт иссиқ сувда ювинишдан сақланиш лозим. 
Ички кийимларга аҳамиятли бўлиш. Иложи борича табиий газламалардан тикилган ич кийимлар кийинг. Уларни ювишда ҳам ўткир кимёвий воситалар ўрнига кир совундан фойдаланиш тавсия этилади. Таркибида ўткир кимёвий моддалар бўлган ювиш воситалари терини яллиғлантиради. Жуда ҳам қисувчи, тор ва қалин ич кийимлар кийишдан сақланинг. 
Айниқса ҳайз даврида эҳтиёт бўлинг. Ҳозирги кунда таклиф қилинаётган турли тампонлардан фойдаланмаган маъқул. Қўллаётган прокладкаларнинг ҳам табиий матодан бўлишига аҳамият беринг, уларни тез‑тез алмаштириб туринг. 
Жинсий ҳаётни илк бошлаган аёлдаги қуруқлик ачишиш ва оғриқ ҳиссини туғдиради. Бунинг олдини олиш учун ҳозирги кунда махсус космитек маҳсулотлар – лубрикантлар таклиф қилинмоқда. 
Лубрикантлар – (лот. Lubrico – силлиқламоқ, тойғоқ) – жинсий аъзога суртиладиган махсус намловчи суртма ва кремлар. Улар жинсий алоқада аъзоларда яллиғланиш, майда ёриқлар ҳосил бўлиши, оғриқ пайдо бўлишини олдини олади. 
Суртмалар жинсий аъзоларни турли майда ёриқлардан сақлайди ва шиллиқ пардани яллиғланишига олиб келувчи турли патоген микроорганизмлар ривожланишини ҳам тўсади.

ҚЎЛЛАШ

"Бу каби суртмаларни фақат катта ёшли жуфтлар ишлатади”, деган фикр мавжуд. Бу нотўғри. Албатта, климакс ёшидаги аёлларда турли гормонал ўзгаришлар оқибатида шиллиқ парда нозиклашиб, қуруқлашади. Бу ҳолларда суртмалардан фойдаланиш қўл келади. Жинсий алоқа пайтидаги қуруқлик нафақат катта ёшли аёлларда учрайди. 
Бу ҳолат билан ёш аёллар ҳам қийналиши мумкин. Масалан, туғруқ, узоқ давом этган жинсий алоқа, ҳомиладан сақловчи ёки бошқа дори воситаларни қабул қилишдан сўнг ҳам учраб туради. Ундан ташқари, аёл жинсий алоқага тайёр бўлмаган ҳолатларни ҳам айтиб ўтиш мумкин. 
Турли вазилин ва бошқа нарсага мўлжалланган космитек кремлардан фойдаланиш яхши оқибатларга олиб келмайди. Улар жинсий йўллар шиллиқ пардасига зарар бериб, нохуш ҳолатларга олиб келиши мумкинлигини унутманг.

ТАРКИБИ

Лубрикантлар мой ёки сув асосида, глицерин ёки силикон қўшимчалари билан тайёрланади. Шуни ёдда тутингки, мойли лубрикантларни презерватив билан ишлатиб бўлмайди. Мойли лубрикант кондом таркибидаги латексга зарар келтиради. Жинсий алоқада кондом ишлатилса, сув асосида тайёрланган лубрикантлардан фойдаланинг. Бу суртма кийимда из қолдирмайди, турли аллергик ҳолатлар қўзғатмайди ва уни сув билан осон ювиб ташлаш мумкин.

ТАНЛАШ

Ҳозирги кунда дорихоналарда турли хилдаги лубрикантларни учратиш мумкин. Бу бир маънода танлаш билан боғлиқ қийинчиликларни туғдиради. Бунинг олдини олиш учун лубрикантлар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтсак: 
Антисептик таъсирли лубрикантлар: Бу суртмалар таркибига маҳаллий антисептик қўшилган бўлиб, улар яллиғланиш, турли инфекцияларга қарши, жинсий йўллардаги майда ёриқ ва ярачаларнинг битишига ёрдам беради. 
Хушбўйликлар қўшилган лубрикантлар: Енгил елимшак кўринишидаги бу суртмаларда турли меваларнинг ҳиди келиб туради. Хушбўй ҳид эса инсонга ёқимли таъсир кўрсатади. 
Жинсий алоқани чўзувчи суртмалар. Эркак аъзосининг асаб толаларига таъсир кўрсатиб, уруғ тўкиш муддатини орқага суради. Таркибида турли анестетиклар мавжуд. Крем, гель ва пурковчи (спрей) кўринишида сотилади. 
Шу билан бирга ҳозирги кунда, ҳомиладан сақловчи лубрикантларни ҳам учратиш мумкин. Аммо бу суртмаларга тўла ишонманг, чунки улар ҳомиладан юз фоиз сақламайди.  
Таъсирчан тери учун лубрикантлар: Бу лубрикантлар таркибида турли турини юмшатувчи моддалар (витамин А, Е) ва доривор гиёҳлар (алоэ, мойчечак) экстрактлари қўшилган. Улар аллергик таъсирчан тери учун мўлжалланган бўлиб, қизариш, қичишиш, тери шўралашини олдини олади. 
Лубрикантлардан фойдаланишдан аввал мутахассис шифокор кўригидан ўтинг ва жинсий алоқалар пайтидаги ноқўлайликлар ҳақида маълумот олиб, шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг. 
Кўп ҳолларда аёллар ва ёш келинлар бу ҳақда гапиришга хижолат бўлишади, бу нотўғри. Касалликни даволашдан кўра, уни олдини олиш енгилроқ. Саломатлигингиз эса биринчи ўринда ўзингиз учун муҳим бўлиши лозим. Шунда ширин висол онларини турли ноқўлайликлар бузмайди.

Мақола Республика ихтисослашган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази бош врачи ўринбосари З.Г. Неъматова билан ҳамкорликда тайёрланди. 
Мадина ЗАРИФ

Просмотров: 3938 | Добавил: жанубий | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Октябрь 2013  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2025
    Бесплатный конструктор сайтовuCoz