ЯНГИ ТИББИЙ
ИНШООТЛАР ОЧИЛДИ
Тўлебий туманида Биринчи Президент куни арафасида
беш янги тиббий иншоот — тиббий амбулатория, тиббий ёрдам, фельдшерлик ва акушерлик пунктлари очилди.Зертас
қишлоғидаги тиббий амбулатория биносини Ш.Жумабоев бошчилигидаги "Ширай” МЧБ
нинг ишчилари қурса,Уюмшил ва Маданий қишлоқларидаги тиббий ёрдам ва акушерлик
пунктларининг замонавий талабларга жавоб бера оладиган биноларини Н.Захарец бошчилигидаги "МГ
ЮГ-Строй” МЧБ ишчилари қуриб, белгиланган муддат ичида фойдаланишга топширишди.Шахта-Тўғис
қишлоғидаги икки фельдшерлик-акушерлик пункти иморатини эса М.Тўлешов раҳбарлигидаги "Қулас-қурилис”
МЧБ ишчилари замонавий усулда қуришди.
Янги тиббий иншоотларнинг очилиш маросимида
иштирок этган туман ҳокими Ауелхан Тургумбеков ва туман маслаҳати котиби
Атирхан Шингисбаевлар сўзга чиқиб,сўнгги йилларда юртимизда соғликни сақлаш
соҳасига катта эътибор қаратилаётгани, туман касалхонасида республикада биринчи
бўлиб телемедицина маркази очилгани, бундай марказнинг ташкил этилиши, замонавий
асбоб-ускуналар, техника ва технологиялар билан жиҳозланиши халқимизга
кўрсатилаётган тиббий хизмат кўламини янада кенгайтириш, диагностика ва даволаш
борасидаги юксак технологияларни ўзлаштириш ҳамда улардан амалда оқилона фойдаланиш
имкониятини бераётганини ва бу борада кенг кўламли ишлар амалга
оширилаётганини, стационар ва амбулатор шароитда ҳар йили қарийб ўн беш минг беморга
маслаҳат-ташҳис ва даволаш хизмати кўрсатилаётганини қайд этишди
— Бугунги
очилаётган янги тиббий иншоотлар давлатимиз томонидан соғлиқни сақлаш тизимида
амалга оширилаётган ислоҳотлар нечоғли юксак самара бераётганидан ёрқин
далолатдир,—деди тадбирда сўзга чиққан туман шифохонасининг бош врачи Сапар
Абуов,— зеро соғлом фуқаро соғлом жамиятнинг асоси деб бежиз айтишмаган.
Тадбирда сўзга чиққан қишлоқ оқсоқоллари ва
фаоллар аҳоли соғлигиги қаратилган ғамхўрлик учун вилоят ва туман ҳокимларига
миннатдорчилик билдиришди.Тадбирда қатнашган меҳмонлар эса қишлоқлар аҳлини янги тиббий иншоотнинг
очилиши муносабати билан қутлашди.
Б.ДЎСМАТОВА.
Тавирларда:тадбирдан лавҳалар.Муаллиф
тасвирга олган.