"ҚИРОН"НИНГ ЯНА БИР
ХАЙРЛИ ИШИ
Тўлебий туманидаги "Шамчироқ" ёшлар бирлашмасининг ўнг қаноти бўлган "Қирон"нинг хайрли ишлари ҳақида газетамизда кўп маротаба ёзилди.Соғлом турмуш тарзи ғоясини амалга татбиқ қилиш борасида бу сафар "Қирон" (раҳбари Ваҳобжон Тўйчиев) ёшларнинг севимли ўйини футболдан 1997-1998 йилги болалар орасида ҳудудий мусобақа ўтказди.Унда 1 мамир умумий ўрта мактаби, Алгабас, Бейнеткеш қишлоғидаги Ибрай Алтинсарин номли мактаби, Екпинди мактабидан биттадан ва Ал Форобий умумий ўрта мактабидан икки жамоа қатнашди.Мусобақанинг очилиш маросимида сўзга чиққан 1-мамир қишлоқ округининг ҳоким ўринбосари Тўлен Арашев,Ал Форобий умумий ўрта мактабининг тарбиявий ишлар бўйича муовини Мурат Қўжаевлар спортнинг, айниқса футболнинг болалар соғлигини мустаҳкамлашдаги фойдаси, болаларнинг бўш вақтини унумли фойдаланишда ва спортнинг оммалашувиди муҳим рол ўйнашини таъкидлашди ва келгусида ёшлар бирлашмасининг саййи ҳаракати зое кетмаслигини айтиб,республика ва оламга таниқли спортчилар етишиб чиқишга тилак билдиришди.Мусобақаларга мактабларнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ҳакамлик қилишди.
Мусобақада биринчи ўринни 1-мамир мактаби эгалласа,
иккинчи ва учинчи ўринларни Ал Форобий макиабининг икки жамоаси эгаллади.Ғолиблар эсдалик совғалари билан
тақдирланди.
ўз мухбиримиз.