ОЛАТОВДА ЯНГИ КОРХОНА ОЧИЛДИ Барқарор иш ўринлари яратиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш давлатимиз ва давлатмиз раҳбарининг доимий эътиборида. Ҳар йили ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, меҳнат бозоридаги вазият эътиборга олинган ҳолда ишлаб чиқилаётган дастурлар жойларда янги иш ўринлари яратиш ва фуқароларни иш билан таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. Хусусан, Тўлебий туманида "2012 йилда янги иш ўринлари
ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури"га
кўра, жорий йилнинг ўн бир ойида 1000 дан ортиқ янги иш
ўрни яратилди. Бу иш жойларининг асосий қисми кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги
соҳаларида, шунингдек, уй меҳнатининг барча шаклларини
ривожлантириш ҳисобига ташкил этилди. Ўтган ҳафтада Олатов қишлоғида минерал сув
қадоқлашга ихтисослашган «Мўлдир тау булағи» хусусий
корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ерда "Тау
самали" деб номланган минерал чанқовбосди ичимлик
қадоқланиб, савдога чиқарилади. Маҳаллий тадбиркор
Алишер Нематиллаўғли Тўлибаевнинг 135 миллион тенге
маблағи ҳисобига ишга туширилган ушбу корхона 20 нафар
олатовликни доимий иш билан таъминлаш имконини беради
ва бу ерда соатига 4000 литр сув қадоқланади. — Ҳудудий дастур ижросини амалга ошириш, ишлаб