Меню сайта
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 76
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Январь » 23 » ТАРИХНИ БИЛМОҚ—ЎЗЛИКНИ АНГЛАМОҚДИР
16:30
ТАРИХНИ БИЛМОҚ—ЎЗЛИКНИ АНГЛАМОҚДИР

  ТАРИХНИ БИЛМОҚ—ЎЗЛИКНИ АНГЛАМОҚДИР

  Элбошимиз Н.Назарбаевнинг ташаббуси

билан  "Маданий мерос” давлат дастури

яратилиб,шу кунларда унда ўртага қўйилган масалалар босқичма-босқич амалга

оширилмоқда.Тарихий ёдгорликларга бой бўлган вилоятимиз учун бу дастурнинг

қадри баланд. Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлагандай,”Ўтмишни ўрганмасдан  туриб,келажакни яратиб бўлмайди, Ўз тарихини

билмаган халқнинг келажаги ҳам бўлмайди.Одамзод борки, авлод-аждоди, ватанининг

тарихини билишни истайди. Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади. Тарихий

хотираси бор инсон-иродали инсон… тарихий хотирасиз келажак йўқ».  Мустақилликка эришгунимизча,кўп бойликлар

таланди, шаҳар ва қишлоқлар харобага айлантирилди. Бироқ ҳеч қандай қирғинлар

ва вайронагарчиликлар қанчалик ваҳшийларча амалга оширилмасин,  халқимизни ер юзидан супуриб ташлай олмади.

Халқимиз ва мамлакатимиз босиб ўтган йўлни, аждодларимиз фаолиятини-тарихимизни

чуқур билмай ва теран идрок қилмай туриб, киши маърифатли ҳам, маънавиятли ҳам

бўлолмайди. Зеро, ўтмиш билан бугуннинг, аждодлар билан авлодларнинг мустаҳкам

боғланиши бу-миллат мангулигига кафолатдир. Тарих бундай боғланишда олтин

кўприк бўлиб хизмат қилажак. Яхлит олиб қараганда, тарихни халқ яратади. Уни

яратишда фаол қатнашган, халқ руҳида, онгида ва қалбида ўзларидан чуқур ва

ўчмас из қолдирган тарихий шахслар ҳам халқ фарзандлари бўлганликларига

асосланиб шундай демоқдамиз. Қуйида

юртдошимиз, ёзувчи, публицист ва филолог олим Бахтиёр

Исабеков(Ўрдабекли) билан бўлган суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.Муаллиф

ҳақида қисқача эслатиб ўтамиз.1945 йилда Чимкент вилояти Султон Работ қишлоғида

туғилган. 1961-1966 йилларда Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика

институти (ҳозирги педуниверситет) тарих- филология факультетини тугатган. Ўзбекистон

ФА да лаборант (1966), Ўзбекистон Миллий университегида ўқитувчи ва доцент

лавозимларида ишлаган (1968-1993). "Туркий филологиясига кириш" (

И.Қўчқортоев билан бирга, Т., 1984) қўлланмаси, ^Сайрам" рисоласи (Т.,

1995) "Ўзбек тили" -Қозоғистондаги ўзбек мактаблари учун 10-синф

дарслиги  (2006), "Яссавий

насабномаси ва Амир Темур" (Сўзбоши. Т.. 1996) рисоласи муаллифи. 100 дан

ортиқ мақолалар ёзиш билан бирга Фуод Кўпрулунинг "Турк адабиётида илк мутассавифлар",

Лев Тумилевнинг "Қадимги турклар" асарларини ўзбек тилига таржима

қилган.Маҳмуд Қошғарий номидаги халқаро мукофот совриндори -  (1993).

 —Бахтиёр Ўрдабекли, ҳозирда ўзбек номи билан

юритилаётган ўзбек туркийларининг қадимий ва янги шаҳарлари ва қишлоқлари бисёр

ва улар халқимиз тарихида рўли бир хилда муҳим бўлмаганлиги учунми, ҳар ҳолда

кўпгина қишлоқларимизни бунёд бўлган давридан бошлаб, то ҳозиргача ўтмишини

тиклаб бўлмайди. Тарихчилар ҳам ўз асарларида, қоида тариқасида, катта

шаҳарларни ва баъзан машҳур қишлоқларни тилга оладилару, жуда кўп ўртача ва

майда қишлоқларимиз эътибордан четда қолади. Тарихий асарларда тарихи

ёритилмаган қишлоқлардан чиққан айрим куюнчак юртсевар инсонларимиз эса,

ватанини бошлаб берувчи нуқтасининг тарихини билиш ва билдириш истаги ажаб

эмаски, барча кишлоқ ва шаҳарларимиз мукаммал тарихларига эга бўлишига туртки

бўлиб. миллатимизнинг тўлиқ тарихини яратишга замин бўлса, деган эзгу

ниятни  қалбига тугиб юрган юртдошларимиз

учун бебаҳо совға сифатида янги китобингиз китобхоглар қўлига етиб борди.Яъни,

яқинда Ўзбекистондаги нуфузли нашриётлардан бири бўлган "Мумтоз сўз”да

"Султонработ” деб номланган тарихий-этнографик, лингвистик лавҳалар кенг

ёритилган рисолангиз босилиб чиқди, бу жанубийқозоғистонлик барча ўзбеклар учун

жуда ёқимли хушхабар.,Тарихий асарнинг яратилиш тарихини қисқача баён этсангиз.

 —Тарихни мен ҳамма қатори тушунаман ва айни

пайтда, сал айрича томонларим бордай туюладики, бу дунёдаги бошқа миллат-

лар,аникроғи, ҳозирги миллатларнинг ўз тарихига қарашидан озуқ- ланган бўлса

ажаб эмас. Аниқ-тиниқ қилиб айтсам, мен учун ўтган умрим билан минг, юз йиллар

олдин ўтган ота-боболарим умри орасида фарқ

жуда кам, чунки мен ўтган умримнинг қандай давоми бўлсам, ўтмиш

оға-боболаримни ҳам шундай давомиман. Хуллас, ота-боболар, ота-она танланмайди,

улар бизга берилгани каби биз ҳам уларга Худо томонидан берилганмиз. Берганига

шукр қилмоқ керак.

Ҳозир «ўзбек» деб номланаётган бир турк

қавми Туркистоннинг ерида қадим, туб аҳолидан бири бўлиб, бу қавм замонамизда

Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Афгонистон, Қирғизистон, Қозоғистон деб

номланаётган мамлакатлар ҳудудида азалдан яшаб келган. Улар ўша ерда туркнинг

ўзбеги сифатида шаклланиб, биргаликда ўзбек миллатини ташкил қилганлар. Яъни бу

қавмлар Ўзбекистондан бу ерларга кўчиб бориб қолтан (яъни диаспора) эмас, балки

туб аҳоли бўлиб, ҳозирги сиёсий чегараланишлар нати- жасида зикр этилган

давлатлар фуқароларига айланган. Ўзбеклар тарихи ҳам унинг ажралмас қисми

бўлган адабиёти тарихи ҳам бун- га мисоллар беради. Ўзбек туркий адабиётининг,

адабий тилининг асосчиси Аҳмад Яссавий

ва уни энг юксак поғонага кўтарган Алишер Навоий  ҳозирги Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида

туғилиб ўсиб, ижод қилганликлари ҳам буни яққол тасдиқлайди.

Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида

ўзбек  бўлиб кетган қавмлар умумўзбек тарихи,

маданияти, иқгисодиёти, турмуш тарзи, этнографияси, тили каби миллатни

белгиловчи барча ижтимонй ҳодисаларда муштаракликка эгадир. Агар собиқ

СССР  исканжасида бўлган  давримизда, автохтон ўзбеклар уч мамлакатда

(СССР, Афғонистон, Хитой) истиқомат қилган бўлсалар, мустақиллик даврига келиб,

улар юқоридаги давлатлардан ташқари яна

Тожикистои,Туркманистон, Қирғизистоп, Қозоғистон деган янги мамлакатларнинг фуқаролари

бўлиб қолдилар. Шундай қилиб, автохтон ўзбеклар ҳозирда Ўзбекистонни ҳам қўшиб

ҳисоблаганда еттита мамлакатда мавжуддир. Афсуски, бу давлатлар ҳукуматлари ва

аҳолисининг барчаси ҳам ўз мамлакатларидаги ўзбекларга туб аҳоли сифатида

қарамаяпгилар (Қирғизистондаги Ўш-Ўзган- Жалолобод фожиаларини эсланг). Бундай

вазиятнинг бошқа сабаблари қаторида ўзининг янги давлати тарихини, унда тарихан

яшаб келган халқлар тарихини, хусусан, ўз халқининг тарихини ҳамда демографик

ўтмишини билмаслиги ёки билганларини сохталаштириш каби иллат ва бидъатларнинг'

таъсири ҳам кам эмас. Бу мамлакатлариинг барчасида ўзбек тилида ўқиш ва ўқитиш

ишлари кераксиз бир нарсага айланиб қолди, яъни мазкур мамлакатлар олий ўқув

юртларига қабул қилинишда ўзбек тилида имтиҳон топшириш мумкин бўлмагани каби,

ўзбеклар зич яшайдиган ва аҳолининг жуда кўпчилигини ташкил қиладиган жойларда

бу тилни ҳеч бир соҳада ишлатишнинг иложи қолмади. Бундай шароитда ўзбек тили

уй, нари борса кўча тили доирасида қолиб кетди. Табиийки, бу ҳолат уларнинг

ҳукумат ва ҳукумат идораларида вазифага тайинланиши, давлат тизимларига

сайланиши муаммолиги амалий жиҳатидан яққол кўзга ташланиб қолди. Бундай

вазият, табиийки, қозоғистонлик ўзбеклар орасида ҳам ўзларининг келиб чиқиши,

дастлабки ватанлари, ота-боболари ҳақида, яшаб турган макони ҳақида кенгроқ

маълумот олишга қизиқувчиларнинг сонини кўпайтира бошлади.

  "Султон работ" рисоласини яратилиши

тарихи ва сабаби ҳам шулар билан боғлиқ бўлса ажаб эмас. Султон работ менинг

ҳам дунёга келган маконим. Қишлоқдошларимнинг бир кичик қисми Тошкент шаҳрига

ўқишга келиб ўрнашиб қолган (баъзилари эса ўқишсиз ҳам жойлашиб қолган. Умуман,

Султон работ қишлоғи аҳолиси азалдан Сайрам ва атрофида бўлгани каби Тошкент

шаҳри ва вилояти билан чамбарчас боғли алоқада бўлган. Қариялар гувоҳлик

беришича, ўтган асрнинг 30-йилларида бу ерлик ўзбеклар, ҳатто қозоқлар ҳам Тошкентга

бориб очарчилик офатидан қутулганлар.

—Тарихий асарнинг яратилиши, китоб ҳолида

китобхонларнинг қўлига етиб бориши, хоҳ у катта бўлсин, хоҳ кичик бўлсин,

осонлик билан кечмайди.Биз бу ерда моддий ва маънавий ёрдамни назарда

тутяпмиз...

—Абатта.Бундай эзгу ниятлар билан бу ишга

моддий ва маънавий ёрдамларини аямаган қишлоқдош ёру- биродарларимиз Сайфиддин

Тўламетов, Иброҳим Худойберганов, Эрмат Алёров, Абдуғани Бобоев, Баҳодир

Қурбонбеков, Йўлчи Қоратоев, Давлат Тўлашев, Ўрдош  Тошпўлатов, Исроил Иброҳимовларга

ташаккуримиз билан бирга Яратгандан ажрлар сўраб қоламиз. Қишлоғимизнинг ўзида

яшаб юрган  қириндошим Отавой Раҳимғозиев

ва Авазхон Бобоевга  ҳам ушбу ишга ўз

ҳиссасини қўшиш йўлидаги холис хизматларини алоҳида таъкидлаб, ўз

миннатдорчилигимни изҳор қил- моқчиман.Бу инсонларнинг ватанпарварлиги туфайли

кўрсатган фидойилигинининг натижаси ўлароқ ушбу рисола дунё юзини кўрди.

  —Тарихни қўйиб турайлик, лекин ҳозир сиз

тарихини ёритган  қишлоқ мустақил

Қозоғистон ҳудудида,Сиз  эса мустақил Ўзбекистон

ҳудудида яшаяпсиз. Ўзга давлатдаги қишлоқ, унинг аҳолиси хақида қайғуришни

қандай қилиб ватанпарварлик деяпсиз?

—Мен "ватан" деган муқаддас

тушунчани, ҳозирги баъзи бир ватан тушунчасини изоҳловчилар талқинидан сал

бошқачароқ англаниши тарафдориман. Яъни ватан бу жуғрофий ва сиёсий хариталарга

киритилиб, аниқ-тиниқ чегараларини чизиб кўрсатиб бўлмайдиган муқаддас инсоний

ТУШУНЧА. Тушунча эса жуғрофиянинг, давлатнинг, ҳатто сиёсатнинг нимарсаси эмас,

ана шунинг учун ҳам четда туғилиб вояга етган улуғ ватандошларимиздан бири

Темир Хўжа ўғли "Ватаним менинг кўнглимдадир (аниқроғи,

"қалбимдадир") деган эдилар.Демак, ватан тушунчаси чегарасиз, ноаниқ,

ҳатто жуда мураккаб бир ҳодиса экан-да? Мен ундай демаган бўлардим. Мен Ватан

тушунчасининг  маъно таркибидаги

"макон" қисмини (тилшунослиқда уни қисқагина қилиб "сема"

дейишади), яъни макон семасини етак- чи қилиб, бу муқаддас сўз маъносини

торайтириш ҳақида гапирмоқдаман. Бу сўзнинг маъносидаги муҳим сема - миллат ёки

халқ семасини назардан соқит қилиш билан мазмун томонига путур етказилади ва

уни муқаддас тушунчадан географик ва сиёсий оддий тушунчага айлантиришга уринилади,

демоқдаман. Эътибор берсангиз, юқорида келтирилган фикрлар ватандошликни

белгилаб берадиган нарса ҳозирги жуғрофий, сиёсий чегаралар эмас, албатта.

Шундай экан, ватандоншик ва ватан тушунчасида макон семаси етакчи )мас, етакчи

сема бу муайян халқ, миллатдир. Яъни ватан сўзи маъносида "макон тутган

халқим" эмас, "халқим тутган макон" устундир. Бир пайтлар

Абдулла Орипов ҳам шундай фикрни ифода этган эди:

Халқим, сен

музликларни этсайдинг ватан

 Жондан ортиқ севмасмидим музликларни ҳам.

Ҳинд-Оврўпа тилларидаватан ва унга яқин тушунчаларни ифода этувчи сўзлар туғилиш ва ота маъноли

сўзлар билан боғланиши ҳам бизнинг ватан ҳақидаги тушунчамиз умуминсоний англаш

билан уйғундир деган қаноатга олиб келади. Яъни рус тилидаги родина - туғилиш

(қайси ота-онадан туғилиш) билан боғланса, ватанпарварлик маъноли патриот сўзи

маъноси ота тушунчаси билан боғланади. Олмон тилидаги фатерланд - ватан

сўзининг таркиби ҳам ота-юртдир. Ўзимизнинг "Қирқ қиз"

достонимизнинг:

 Қадимги ўтган замонда

Қорақалпоқ томонда

Ота юрти Туркистон

Оллоёрдай бой бўлди

Тўрт тўлиги шай бўлди

мисраларидаги ота юрт ҳам ватан тушунчасини ифода этган. Ватан сўзи боғланадиган бошқа сўзлар ҳам

ватан тушунчасида асосий маъно миллат, ҳалқ, умуман, этнос билан боғлиқлигига

гўё ишора қилиб туради. Ватан фарзанди, ватан ўғлони, ватан бо- ласи деймизу,

лекин ватан тумани, ватан маҳалласи, ватан вилояти дейиш ғалатдир. Ватанни

жуғрофий ёҳуд сиёсий чегаралар билан белгилаш шулар қатори "киндик қони

тўкилган ер"нигина ватан ҳисоблаб, шу асосда катта ватан ва кичик ватанни

белгилаш инсониятнинг ажралмас бир узвий қисми бўлмиш кўчманчи қавмларни

"ватансиз" деб эълон этишдек зарарли ғайри илмий хулосга ҳам олиб

келишини инобатга олмоқ керак. Сайқалсиз бўлса ҳам сийратли бир гап келди:

Ватан иморати сувдан эмас, селдан,

Ватан иморати"кет”дан эмас, "кел”дан,

Ватан иморати четданэмас, белдан,

Ватан иморати ердир,лекин, элдан,

Ватан иморати сенданмендан,биздан,

 

 

Ва ниҳоят,

 Ватан, миллат, ота-она ва замона Ўзидан.

(давоми бор)


Просмотров: 845 | Добавил: жанубий | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Январь 2014  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2025
    Бесплатный конструктор сайтовuCoz