Меню сайта
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 76
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Январь » 23 » ТАРИХНИ БИЛМОҚ—ЎЗЛИКНИ АНГЛАМОҚДИР (давоми)
16:31
ТАРИХНИ БИЛМОҚ—ЎЗЛИКНИ АНГЛАМОҚДИР (давоми)

—Сўнгги йилларда тарихимизни бузиб кўрсатишга

ҳаракат қилаётган одамлар ҳам орамизда учраб турибди.Уларга муносабтингиз

қандай?

   —Ростдан ҳам Жанубий Қозоғистон ўзбеклари

тарихи, этнографияси на Ўзбекистон ва на Қозоғистон тарихчилари томонидан

махсус ўрганиш объекти бўлмай келди. Шунинг учун ҳам бўлса керак ушбу

қишлоқнинг жонкуяр ўқитувчиларидан марҳум Чинибеков Юсуфали  туман газетасида қишлоқдошим  Тўйчиев Қурбонали аканинг қишлоғимиз ҳақидаги  мақоласи эълон қилиниб. унда тарихий

фактларга мутлақо тўғри келмайдиган тарихий маълумотларни оммалаштиршидан

хавотирланиб, мақолани кўтариб келди ва мендан қишлоғимиз тарихини ёритишни

илтимос қилди. Дархақиқат, мақолада қишлоғимиз аҳолисининг аждодлари итиги 3

аср муқаддам Қўқондан кўчиб келган, деган мутлақо ғайриилмий, ғайритарихий

маълумотлар ёритилган эди.Бунга жавобан тарихий фактларга асосланган илмий

мақола ёзиб чиқаришни таклиф қилди ва моддий жиҳатдан "мен ўзим

қўллайман" деб ваъда ҳам берди. Ушбу рисола бошида бир кичик мақола

шаклида пайдо бўлишининг сабаби шундай эди.

  Одам Ато ва Момо Ҳавонинг ватани Ер юзи

бўлган экан. Демак, уларнинг зурриёглари кўпайиб, бир-биридан узоқлашиб боргани

сайин бу яхлит Ватан ичида ватанлар пайдо бўлган ва улар ана шу доира ичида

силжишларга ҳам учраб турган. Демак, аслида Инсониятнинг Ватани битта - Ер,

инсонларнинг ватани кўп - биттани бўлиб олишиб ҳосил қилишган.

Агар яқингача ўлкамизнинг асосий кўпчилик аҳолиси турки бўлиб, мамлакагларимиз ерининг номи

Туркистон бўлганлигини ҳам ҳисобга олсак, Ғарбий Туркистонликлар, Шарқий

Туркистонликлар, Жанубий Туркистонликлар ҳамда бу ердан бошқа ўлкаларга кетиб

ўрнашиб қолганлар барчаси ҳам бир-бирига ватандош-дирлар. Марказий Осиёдаги,

жумладан, Қозоғистондаги ўзбеклар ва Ўзбекистон ўзбеклари эса ана шу

ватандошлик марказидадир- лар. Шундай қилиб, ватан тушунчасининг жорий давлат,

ҳукумат, давлат чегаралари билан боғланиши нисбий бўлиб, сиёсий бирлик билан

зич боғланган тушунча эса фуқаро ёки яқин ўтмишда кенг қўлланган граждан

сўзлари орқали ифода этилади.Бу рисола ёзилишидан

яна бир мақсад ота-боболаримизни улар қачон ўтганлигидан, қандай кишилар

бўлганлигини билиш -билмаслигимиздан, бизнинг нечанчи авлодимиз бўлишидан қатъи

назар биз уларяинг дуосида бўлишимиз, улар бизга қолдирган тил, дин, одат,

миллат кабиларни эъзозлашимиз, қўриқлашимизга бурчлилигимиздир, хиёнатга

ҳаққимиз йўқ. Зотан, Яратган Эгам ана шу боболаримиз силсиласида бизни ҳам

ИНСОН қилиб яратди, яъни инсонлигимиз учун восита қилди. Ҳеч бир инсон

авлодлари занжирида банданинг дунёвий нафси боис узилиш бўлмагай! Хуллас, ватан

тоза сиёсий ҳам, жуғрофий ҳам, тарихий ҳам, этник ҳам, геологик ҳам, археологик

ҳам, бадиий ҳам, руҳий ҳам, илҳомий ҳам, илмий ҳам бўлмаган, лекин этник ва

инсоний (руҳий) ҳамда маконий тушунчалари етакчилигида барча қайд қилинган

маъноларни ҳам таший оладиган тушунчани ифода этади, деб ҳисоблайман. Агар

ватан деган муқаддас тушунчани яна қандай бошқа тушунчалар билан қиёслаш мумкин

деса, мен уни ватаннинг ўзи каби муқаддас бўлмиш тил ва миллат тушунчаларша

қиёслаш мумкин бўлади, ҳатто бу тушунчалар ўзаро кўп жиҳатлари билан муштарак

деган бўлар эдим. Зотан, бу тушунчалар ҳам сиёсий, жуғрофий бўлинишларни писанд

қилмайди. Шунинг учун ҳам айнан мана шу инсоний белгилар кишининг макон ва

замондаги силжишларига, ижтимоий мавқе ва вазиятларига қараб ўзгармайди. Агар

киши ўзига ато этилган мана шу инсоний белгиларидан қаноат ҳосил қилган

бўлса,уларни англай олган, миллати, тили ва ватанида ўзига ўрин топа

олиб,бундан шукр қилган бўлса, бундай зотлар ҳаёти давомида бу муқаддас атонинг

биронтасига хиёнат қилмайди,ҳатто қила олмайди.—Рисолада анчагина фольклор намуналарини

ҳам келтирибсиз...

—Фольклор, яъни оғзаки ижод намуналари  маънавият тарихининг бебаҳо

хазинасидир.Эътибор қилинг:

 Чан-чун нима дейди,

Нима деганда ҳам

Аждодларинг дарагин дейди.

Биласанми қишлоғинг тарихин?

Мен айтайин, сен қулоқ солғин,

Аввал бошда Илонбузғон!

Айтчи, уни ким бузғон?

Илон буздими ё инсонми?

Илонбузғон бўлиб вайрон,

Вайронадан тикланди  Қўрғон!

Номи бўлди бу қўрғоннинг

Султонимнинг работи,

Яъни, Работи Султон.

Ушбуда тутди макон

Муҳаммад Шариф ато.

   —Султон работ қишлоғи ва унинг номи ҳақида

қисқача гапириб берсангиз.

    Кўриниб турганидек, бу қишлоқ номи икки

сўздан ташкил топган: султон ва работ. Тарихан унга яқин ўзбек кентлари (аслида

бу ерларда то XIX аср охири ва XX аср бошларига қадар бошқа қавмларнинг шаҳар

ва қишлоқлари бўлган змас) шимоли шарқида юқорида зикр этилган Сайрам ва

жануби-ғарбида Йорғоллиқ (ҳозир, яъни Қозоғистон мустақил бўлгандан кейинги

чоғларда уни "Алишер" деб аташ ҳам бир четга сурилиб, "Первомаевка"

деб аташ бошланган), шарқда - бир оз нарида Қорамурт қишлоқлари жойлашган.

Вилоят гюйтахти Чимкент (маҳаллий талаффуз ва кўплаб тарихий манбаларда ЧИМКАТ,

- қиёсланг МАНКАТ (Манкент), ПИСКАТ (Пискент) шаҳридан то Султон работ

қишлоғигача бўлган масофа - 18 км. Султон работнинг ши- молида жойлашган ва

унга туташиб кетиб қишлоқнинг кичик бир қисмини кейинги маъмурий бўлинишларда

ўз ичига олган Тўгус (Тўғуз) қишлоғи то 1930 йилларгача мавжуд бўлмаган. Бу

қиш- лоқнинг номи ҳам ўзбекча тўқишнинг ўзгартирилган шакли бўлиб ҳозир эса

бемаъни рақамни ифода этиб қолган. Асли тўқуш бўлиб, маъноси Қозиғурт ва

Қоржонтов (маҳаллий аҳоли бу тоғни Олатоғ(в) деб атайди) тўқишган жойи

маъносида.

  Султон работ қишлоғи аҳолиси оғзаки ижодида

шу ердаги жой (сув) номи қуйидаги ёр-ёр тўртлигида ҳам ўз аксини топган:

  Олатоғ(в)да қор ёғса,

 Бунда қиров ёр-ёр.

Ақлим билан ҳушимни,

Олди биров ёр-ёр

  Қозигурт кичик ва паст тоғ (юқори нуқтаси

денгиз сатхидан 2223 метр) тизими комк Кейинги йилларда Нуҳ алайҳиссалом

давридаги тўфонда кема айнан шу тоғ устида қуруқликни топиб тўхтаган, деган

халқ афсонаси билан боғлиқ ҳолда тез-тез тилга олиниб, бу тоғ номи ҳам турлича

талқинларга учради. Жумладан, Қалаубек Турсинқулов, Қозиғурт тоғ номини қози ва

қурт сўзларидан ташкил топган ва қози сўзи лавозимни,қурт сўзи бўри маъносини

ифода этиб, Қозиғурт биргалиқда, муқаддас бўри ёхуд етакчи қашқир маъносини

беради, деб ҳисоблайди ("Қазиғурт: ангиз мен ақиқат”, Алмати, 1998, Б.40- 41;).

Бу этимологиялар лингвистик ва тарихий жиҳатидан танқиддан ташқарида, айни

чоғда мантиққа ҳам мос эмас, буларни мен истак этимологияси, деб атаган бўлар

эдим. Қозиғурт бизнинг этимологик таҳлилимиз бўйича ҳам икки сўздан иборат: қоз

ва ғурт (Султон работ шевасида айнан Қозғурт деб талаффуз этилишига эътибор беринг.

Тарихий манбаларда Газгирд, Ғазгирт кўринишлари ҳам учрайди) Қозиғурт сўзининг

ҳар икки қисми ҳам Сайрам ҳавзасидаги дастлабки ўтроқ қавмлардан бўлмиш ва бу

ўлка ўтроқ аҳолисининг иждодларидан бўлмиш суғудлар тилидандир. Қоз сўзи суғуд

тилида ва ўзбек тилининг қатор шевалари қатори Султон работ шевасида ҳам

сақланиб қолган ғоз-тик турмоқ (шевада ва адабий тилдаги ғоз-ғоз турди

.Э.Воҳидовдан: "Бошда дўппим ғоз юрарман гердайиб) сўзидир

 Ғурт суғдча сўз бўлиб, тош, харсанг, ғор

маъноли сўз.Бундан аниқ кўриниб туради ва Исфиджоб, Қозиғурт топонимлари каби

кадимий суғудча аталган номдир. Бодом дарёси номига келадиган бўлсак, яқингача

бу ерда ёввойи ҳайвонлар ҳам кўплаб миқдорда бўлган. Яна бир исботи Султон

работ аҳолиси ҳанузгача Бодомни тўқай ҳам дейдилар.Бундан ташқари, Ўзбекистонда

Бадал номли қишлоқ ҳам бўлиб, С.Қораев қайси шева ёки тилдаги сўзлигини

айтмасдан бадал (бодом сўзига товуш таркибига жуда яқин) унинг маъноси

"чакалакзор, бутазор" деб кўрсатади (С.Қораев,Географик номлар маъноси.

Т„ 1978, 31-6.)Тарихимиздан маълумки, Сайрам ва Туркистондаги каби, Султон

работ қишлоғи Муҳаммад Шариф отанинг муборак зотлари билан боғланади (маҳаллий

аҳоли талаффузида Мамашарвата). Муҳаммад Шариф отанинг мусулмон ғиштдан (эски

пишиқ ғиштнинг қишлоқдаги номланиши) қурилган қабрлари устидаги кичик бир

сағана (мақбарача) Эски қўргондан Илонбузгон томон йўналишда қабристон

чегарасидан салгина нарида жойлашган бўлса ҳам, қишлоқда бошқа мозор бўлмаса

ҳам қабристон якингача Муҳаммад Шариф ота (Мамашарвата) деб аталиб келинган. Бу

бизнингча, то Совет динсизлиги ҳукмрон бўлгунга қадар қишлоқ аҳолиси диний

ҳаётида бу зот катта рўл ўйнаганини кўрсатувчи муҳим аломатдир. Яқин- яқинларда

ҳам турли касаликка чалинган инсонлар ва касал ҳайвон- ларини етаклаб ушбу

сағана атрофида уч марта,етти марта, тўққиз марта айланиб, Муҳаммад Шариф ота

руҳларидан мадад сўраб, дардларига шифо топардилар. Қишлоқ аҳолиси ҳанузгача

Муҳаммад Шариф ота қабри, у ердаги қишлоқ қабристонини "Авлиё:' ва ўша

ердаги икки тепа оралиғини ҳамда ўша ерга оқиб келадиган ариқ- сойни

"Авлиёсой" деб аташлари ҳам туб аҳоли эътиқодида ушбу зотнинг тутган

мавқеларининг кўрсаткичи бўла олса керак.

Энди масаланинг энг чалкаш томонига эътибор берамиз. Тарихий манбалар ва турли насабномаларда

бевосита ушбу минтақада Муҳаммад Шариф деб аталадиган суфий авлиё тилга

олишанлигини учратмаганимиз ва бу номдаги Муҳаммад қисми исм бўлиб шариф эса

унинг унвони бўлиши эҳтимоли кўплигидан келиб чиқиб, рисолада бу зотнинг

шахсини аниқлашга уриниб кўрдик.

    —Султонработ қишлоғининг тарихи манбааларда нечанчи асрдан бошланганлиги кўрсатилган?

  —Агар юқорида айтилганлар асосида мантиқий бир хулоса чиқарсак, Султон работ қишлоғи тахминан XII юзйиллик атрофида шакллана бошлаган деган бир тўхтамга келиш мумкин.

  —Қизиқарли ва мазмунли суҳбатингиз учун "Жанубий Қозоғистон газетасининг кўп сонли муштарийлари номидан миннатдорчилик билдирамиз.

                                                 Б.ДЎСМАТОВА ,А.АБДУФАТТОҲ ўғли.

Просмотров: 1699 | Добавил: жанубий | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Январь 2014  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2025
    Бесплатный конструктор сайтовuCoz