Статистика
Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2012 » Декабрь » 12 » ТАРТИБГА БОШ ЭГГАН ҚУЛ БЎЛМАЙДИ
11:00
ТАРТИБГА БОШ ЭГГАН ҚУЛ БЎЛМАЙДИ
ИНТИЗОМ ЙЎҚ ЖОЙДА... Тўлебий туманининг сўнгги йилларда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳада юқори натижаларга эришаётгани ҳақида газетамизда хабар қилган эдик.2011-2015 йилларга бағишланган туманнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш дастури бу муваффақиятлар гарови бўлди,десак муболаға бўлмайди. Тўғри, бундай дастурларнинг тўлиқ бажарилишига
туман раҳбариятининг интизом учун кураши, берилган топшириқларни ўз вақтида бажариб туриш ҳам муҳимлигини ҳам эслатиб ўтиш жоиз.Туман ҳокимлиги тузган режа бўйича 1-мамир қишлоқ округи ҳокимига ўтган ойда 87 топшириқ берилган бўлса, навбатдаги туман ҳокимлигининг махсус йиғилишида улардан 75 бажарилганлиги аниқланди.Оққум қишлоқ округида бу кўрсаткич 84/76, Қозиғурт қишлоқ округида 85/72,Кемақолган қишлоқ округида 84/71,Қоратепа қишлоқ округида 86/73,Ленгер шаҳар окугида 91/81,Киелитош қишлоқ округида 86/72,Қошқасув қишлоқ округида 84/71 ва ҳк.бўлиб, қолган топшириқларни бажарилмай қолиш сабаблири аниқланди ва қўшимча вақт ажратилди.Ҳокимликнинг мустақил бўлинмаларига ҳам шу каби топшириқлар берилиб, уларнинг вақтида бажарилиши туман ҳокимнинг назорати остида. —Туман аҳлининг ижтимоий аҳволини яхшилашга қаратилган бир қатор топшириқларнинг бажарилмай қолиши ачинарлидир, —деди туман ҳокими А.Тургумбеков.—Бу эса халқнинг, яъни тўлебийликларнинг ҳокимиятга, бошқарувчи ҳокимият вакиллариги бўлган ишончини йўқотади.Вақтида бажарилмаган топшириқдан келган зарарнинг ўрнини қоплаш жуда мушкул бўлади.Масалан, шаҳар ҳокими М.Ўсербаевга берилгин топшириқларнинг бирида шаҳар аҳлига ариқ суви етказиш йўларини топиш буюрилган эди.Лекин бу топшириқ бажарилмади, натижада одамлар кўрган моддий зарарниниг ҳисоби йўқ.Мен барча қишлоқ ҳокимларига Исроил технологияси бўйича томчилаб суғоришни қўллашни буюрган эдим.Бу усул юқори ҳосил бериш билан бирга, сувни тежайди.Лекин бу топшириқ Қоратепа билан Қўғалида 40 фоиз,Қозиғуртда 33 фоиз,Юқори Оқсувда 27, Киелитошда 24, Кемақолган ва 1-мамирда 21 фоизгина бажарилган , холос.Оқжар билан Оққум қишлоқ округлари бу ишни умуман бошламаган.Бу кўрсаткич қишлоқ округлари ҳокимларининг янги технологияни қўллашга бўлган муносабатларини кўрсатади. Туман ҳокими қишлоқ округларида иссиқхоналар қуришни ҳам қишлоқ округлари ҳокимларига буюрган, уларнинг ҳажми имкониятларга қараб белгиланган.Лекин, ялқовлик туфайли топшириқнинг бу қисми ҳам туман бўйича 20 фоизгина бажарилган.Зертас қишлоқ округи ҳокимлигида бу ишга ҳаракат ҳам бўлмаган. Туман ҳокими қишлоқ ва шаҳар аҳлини қиш мавсумида арзон мева-сабзавот билан таъминлаш мақсадида махсус омборхоналар қуришни ҳам топширган, лекин,қишлоқ ҳокимлари бу масалага жиддий ёндошмаган.Зертас ва Қўғали қишлоқ округларида омборлар қурилиши бошланмаган.Қишлоқларда наслдор молларни кўпайтиришга қаратилган топшириқларнинг бажарилиши ҳам ўлда-жўлда эканлигини А.Тургумбеков яна бир бор таъкидлади. Шунинг учун туманда сигирнинг хашагини еб, эчкидан кам сут берадигин моллар кўп.Бундай моллар нафақат хонадонларга, ҳатто йирик чорва хўжаликлариги ҳам катта зарар келтириши аниқ.Ачинарлиси, қоғозда бу ишлар тўлиғи билан бажарилди, деб вилоятга ҳисобот берилган. Ҳукумат деҳқонларга ёрдам тариқасида субсидия ажратмоқда.Лекин, қишлоқ ҳокимларининг ялқовлиги, ҳужжатларни ўз вақтида топшира олмаганлиги туфайли туман деҳқонлари ва хўжаликлари бу ёрдамдан холи қолишмоқда.Бу топширқни ҳеч бир қишлоқ округи 70 фоизга етказмаган.Қишлоқ ички йўларини таъмирлаш ишларининг бажарилиши ҳам қониқарсиз.Айниқса, Оқжар ва Оққум қишлоқ округларида.Қишлоқларда жамоат хавсизлигини таъминлаш мақсадида участка нозирлари учун қабулхоналар очиш топширилган эди.Бу топшириқ Олатов, Оққум, Қашқасув қишлоқ округларида эътиборсиз қолган. Туман ҳокими А.Тургумбеков туманда бажариш интизоми пастлаб кетганини, интизом йўқ жойда барака бўлмаслигини қайд этиб, қишлоқ ҳокимларига камчиликларни бартараф этишга бир ой муҳлат берди.
ўз мухбиримиз.
Просмотров: 1478 |
Добавил: жанубий
| Теги: жанубий
| Рейтинг: 0.0 /0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[
Регистрация |
Вход ]