Меню сайта
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 76
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Апрель » 30 » ТУРМУШНИНГ МУШТЛАРИ
17:35
ТУРМУШНИНГ МУШТЛАРИ

         Қуйида янги муаллифларимиздан бири    Саодат МЎМИНБОЙ қизининг янги ҳикоясини эътиборингизга ҳавола этамиз.Ўқинг, фикр билдиринг.

     ЖИРКАНЧ ИЛЛАТ  АСИРАСИ

   Оила жамиятнинг кичик бир бўлаги. Уни ҳимоя қилиш эр ва хотиннинг тенг бурчли вазифасидир. Турмушнинг паст- баландини бирга кўриб, бор-йўғини, аччиқ-чучугини бирга тотиб, фарзандларини меҳр билан тарбиялаб, вояга етказиш, уларнинг асосий бурчи. Лекин хом сут эмган банда Раҳмоннинг сўзига эмас, балки шайтоннинг васвасасига учиб, одам ақли бовар қилмайдиган ишларга қўл уриб қўяди. Бу эса инсоннинг умрини хазон қилиб, дунё-дан безор қилади.

Бир уйни саранжом ва саришта тутган, бичиш-тикиш ишларини жойига қўядиган, пиширган таомлари мазали Муниса исмли қизни танир эдим. Уни маҳалла-кўй, қариндош -уруғлари ҳам яхши кўришар ва ҳурмат қилишарди.

   У мактабни тамомлаб, тўқимачилик корхонасига ишга жойлашди. Болалигидан меҳнатга уқувли қиз тез орада тўқувчилик ҳунарини эгаллади. Тиришқоқлиги ва ширинсўзлиги билан ҳамкасблари меҳрини қозонди. У тўқиган кийимлар кўпчиликка манзур, раҳбарларнинг ташаккурнома- сига сазовор бўлди.

Волидаси қизидан хурсанд, кўнглида ажиб ҳислар... Мунисани яхши хонадонга узатиб, бахтини кўрса...

  Онанинг орзулари рўёбга чиқадиган кунлар яқин эди.' Совчилар қизни сўраб келдилар. Она ҳаяжонини босолмас, ерга қўйсам чанг, осмонга қўйсам гард юқади, дея авайлаб ўстирган қизини бировлар қўлига қандай топширишига ақли етмасди. Лекин, илож қанча, қиз бола бировнинг хасми...

Бир ой ўтар-ўтмас тўй бўлди. Муниса энди чиройлигина келин. Киши ҳаётида .такрорланмас бахтли онлар ва осуда дамлар унга ҳам насиб этди.

У умр йўлдошини жуда ҳам яхши кўрар, еру кўкка ишонмас- ди. Тўнғич фарзанди дунёга келганда қувончлари олам-олам эди.Лекин, Яратганнинг инсонга берадиган туҳфалари-ю си- новлари ўлчоғлик бўлганлиги сабаблими, Мунисанинг ҳам  осуда дамлари узоққа чўзилмади. Мансур ишдан кеч келишга одатланди. Эрини худди алмаштириб қўйишгандай, у бошқа одамга айланиб қолган эди. Овқатга ҳам иштаҳаси йўқ. Ярим коса овқатни ота-онасининг  зўрлиги билан тановул қилади. Бир пасда қора  терга тушиб кетади.Кунлар шу зайлда ўтаверди. Ота-онанинг ўртанишлари, хотиннинг зорланишлари фойда бермади.Муниса кечки овқатдан сўнг эри билан очиқча гаплашишни мақсад қилиб қўйди. Хоналарига киргач, эрини тергай бошлади. Аммо Мансур бир нуқтага тикилганча ўтирар, унинг гапини  умуман эшитмасди. Сўнг чўнтагидан  чилимга ўхшаб ўралган нарсани олиб, тутатди. Муниса эрининг қўлидаги нарсани юлиб олиб, ғижимлаб ташлади.Кўзи қонга тўлган Мансур хотинига тарсаки тортиб юборди ва оғзидан кўпиги чиқиб бақирди. Хотин воқеага  тушунди, эри қора дори истеъмол  қилар экан.

 Эрталаб Мансур эшикни тарақлатганча кўчага чиқиб кетди. Муниса нонушта қилаётган оила аъзолари ва болаларини зимдан кузатиб, ичдан келаётган йиғини тўхтата олмади:

  —Ойи, ўғлингизни касалхонага  жойлаштириш керак, йўқса оқибати  ёмон бўладиганга ўхшайди.

 —Нималар деяпсан, қизим, қанақа  балниса?

 —Мансур акам наша...деди-ю, гапиролмай қолди.

—А, нималар деяпсан?—гапга аралашди дадаси.

 Эрталабки чой заҳарга айланган  эди. Не умидлар билан вояга етказган  ёлғиз ўғлидан келган оқибатга қандай  чора излайди ота-она? Мунисанинг саъй-ҳаракати билан  Мансурни шаҳардаги наркология касалхонасига жойлаштиришди. У бир ой  давомида даволанди. Ўғлини соғлом  кўрган ота-онанинг қувончи чексиз эди.

 

   Бироқ бу хурсандчилик узоққа бормади. Мансур ишга тушгач, оғайнилари  билан учрашиб, эски одатини такрорлай бошлади. Хотинининг кўз ёшлари, ялинишлари фойда бермади. У ҳамманинг олдида чекиб ўтирадиган бўлди. Оилада яна тинчлик йўқолди.Шифокорлар, туғиш мумкинмас, деса ҳам, Муниса иккиичи фарзандга ҳомиладор бўлди. Эри қора дорини нина билан томирига юборар ва ҳеч нарса билан иши бўлмай, бир нуқтага тикилганча ўтирарди. Мансурнинг аҳволи ёмонлаша бошлади. Афт-ангорига қараб бўлмас, қўлининг томирлари кўкариб, у тирик мурдага айланган эди. Муниса эрини бу азобдан қутқаргиси келар, лекин чорасини тополмасди. Гўё боши берк кўчага кириб қолгандай. Кунлардан бир куни эрига аччиқма-аччиқ томиридан дори юборди. Бироз вақт эс-ҳушини йиға олмай ётди. Кўз олдини туман қоплаб, боши ғовлаб, кўнгли беҳузур бўлди. Шу пайт хонага эри кириб: «Ҳа, хотин, мазасини кўряпсанми?» деб ишшайди.

    Шу-шу бўлди-ю, Муниса ўз  ҳаётини ўзи заҳарлади. Эридаги салбий иллат унга ҳам эш бўлиб, одамийлик қиёфасидан чиқа бошлади. Болалари билан иши йўқ, хаёлида фақат дорини топиб, кайфини суриш... Кундан-кунга уйдан ба-рака кетиб, эр-хотин қўлга илинган буюмларни сотишга тушдилар. Охири уйда ҳеч вақо қолмади. Дорининг хумори тутганда кўзларига ҳеч нарса кўринмас, бутун аъзои баданларини титроқ босарди-ю, бу аҳволдан қутулиш чораси-ни излашарди.Ён қўшнининг уйига чиқиб, ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган Муниса тўғри меҳмонхонага ўтди. Жавоннинг тортмаларини бирма-бир титкилаб, иккита узук ва зиракни олди-ю, ташқарига йўналди.

 

Қўлидаги тилла тақинчоқлар бутун вужудини куйдирса-да, тезроқ сотиб, дори олгиси келарди. Ўлжаларини эрига бериб, тезроқ сотиб келишни тайинлади.

 

Эртаси куни қўшни келин кириб, Мунисага воқеани баён қилди:

 

—Мунисахон, кимдир бизникига ўғирликка тушибди. Тилла тақинчоқларимни олиб кетибди. Онамнинг кўзи эди-я, эсизгина.

 

Ўғри келин дорининг кайфидан боши ғовлаб, Муборак опанинг нима деганини ҳам яхши англамади.

 

—Сиз мана шу бир икки ой ичида жуда ҳардамхаёл бўлиб қолдингиз-а. Уй билан ҳам ишингиз йўқ. Тўғри, сизга ҳам қийин, эрингизнинг аҳволи бу бўлса... Болаларингиз ёш, ҳадеб сиқилаверманг. Бетоб бўлсангиз, шифокорга кўрининг, касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади.

 

Азобдан фориғ бўлиш учун ўғриликка ҳам борган Муниса, бири-биридан қабиҳ ишларни қила бошлади. Ҳали у қўшнининг уйидан, ҳали бу қўшнининг уйидан тилла тақинчоқлар йўқола бошлади. Охири бўлмади, қайнона келинига аччиқ-аччиқ гапирди:

 

—Айланай, келинжон, маҳаллада бош кўтариб юролмай қолдим-ку. Ҳам-маси шубҳаланиб қарашади. Ўғлимнинг дарди етмагандек, сизники жуда ортиқча бўлди. Ёқутойнинг келини гиёҳванд, деган танбеҳдан ўлсам ўлиб бўлдим. Бўлди, етар, ота-онангиз, қариндош-уруғингизни чақириб, чора кўрмасам бўлмайдиганга ўхшайди.Мунисанинг ота-онаси, яқинлари келишди. Қайнона воқеани баён этди. Эта-онанинг қадди букилган, чора излайди. Шифокор аммаси жиянининг зудлик билан касалхонада даволанишини, сўнгра маълум вақт болалари билан онасиникида туришини таъкидлади. Бир ой давомида онасиникида яшаган Мунисанинг рангига ранг ки-риб, иштаҳаси ҳам очилиб, қўлидаги нина излари йўқолиб, ўзига кела бошлади. Онаси болаларини ҳам шу ерга келтириб, эриникига юбормаслигини айтди. Онаизор ўғил-қиздан энди роҳат кўраман деганда ғам-ташвиш адои тамом қилган эди. Мунисага фарзандлар соғинчи тинчлик бермай, эриникига қайтишга мажбур бўлди.

Қайнонаси келинини кўриб, севинди. Онасини соғинган болалар ҳам истиқболига келдилар. Лекин, Мансурда ҳеч қандай ўзгариш йўқ, дорининг кайфини суриб ўтирар, хонада қандайдир ачимсиқ тер ҳиди анқирди.

  Муниса кечгача уй ишлари билан машғул бўлди. Кечки овқатдан сўнг қайнонаси ёнига чақирди-да, секин гап бошлади:

—Мен сени келиним эмас, қизим деганман, қандоқ қилай, олти боламни ерга бериб, мана шу иккитаси тирик қолди. Емай едирдим, киймай кийдирдим. Боламнинг роҳатини кўраман дегандим, азобини тортяпман. Лекин сен ўзингга эҳтиёт бўл, аёлсан, рўзғорнинг юки сенинг елкангда бўлади. Мансуржондан фойда йўқ.

 

Шундай деб қайнона йиғлаб юборди.

 

Шу-шу бўлди-ю Мунисанинг руҳи тетикланиб, болалари билан машғул бўлди. Бироқ кўза кунда эмас, кунида синади деганларидек, бир куни хонага кирганда, ғужанак бўлиб, оғзидан кўпик сачратаётган эрини кўрди-ю, ваҳимадан талвасага тушди. Мансур дорини томирга юбора олмай қийналарди.

  —Мунис, жоним, тезроқ юбор, ўлиб қоламан.

Хотинининг гарангсиб турганини кўрган эр дағдаға қилди:

—Ўлдираман, тезроқ бўл, мана ни-на...

  У жонҳолатда игнани олиб, дорини томирга юборди, сўнг ўзига...

 Икки ўт орасида қолган аёл, шайтон макри олдида ожизлик қилди. Шу-шу бўлди-ю, яна эски одатини қила бошлади.

 

Аёл деб аталмиш муқаддас инсон гиёҳвандга айланди. Ои-

ладаги можаролар, фарзандларнинг нашаванд онага бўлган нафрати, қўни-қўшниларнинг дашномлари, ҳамма-ҳаммаси оила деб аталмиш каъбатуллоҳнинг барбод бўлишига замин яратди. Бундай шармандаликка чидай олмаган қариндош-уруғлар, яқин-лари эр-хотинни судда ажратишга тарафдор бўлишди.

 

Суд ҳукми ўқиб, эшиттирилди. Гиёҳванд ота-она фар-зандлари такдири билан қизиқмас, «зорманда»ни тезроқ топиб, азобдан қутулишни ўйлашарди.

 

Суд Мансурнинг ёлғиз опаси Нилуфарга болаларни расмийлаштириб, Мунисани оналик ҳуқуқидан маҳрум қилди. Аёлга ўқилган энг катта жазо ва тузалмас хато бу жигарбандларидан тириклай айрилиш бўлса-да, унга тариқча таъсир қилмади. Чунки унинг хаёли умуман бошқа нарсада... Инсон ҳаётини поймол қилиб, кулини кўкка совуриб, шайтонга дўст қил-ган «қора дори»да эди.

 

Яқинлари Мунисани касалхонага ётқизишди. Лекин, у батамом соғайиб кетгани йўқ. Дорининг хумори тутганда ароқ ичадиган бўлди. Онаизор гулдек қизининг ҳаёти барбод бўлганини кўриб, ёлғон дунёга сиғмай қолди. Бир йилча қизининг дардида индамайгина юрди-ю,  боқийга рихлат қилди.

 

Қора дори нафақат инсон саломатлигига, балки, гулдек бир оилага битмас-туганмас зарба бўлди.

 

Болалар тирик етим... На бува-буви бор, на ота-она.

 

Айтингчи, азизлар, наҳотки инсон-да ирода шунчалик суст бўлса... Фарзандлар онаси шундай қабиҳ ишларга қўл урса...

 

Феъли заиф эрларининг айбларини бир умр ёпиб, фарзандларини якка ўзи тарбиялаган аёллар ҳаётимизда кўп учрайди. Нега Муниса эрига эргашиб, бундай ярамасликларга қўл урди? Аёлга бахт беролмаган эрнинг баҳридан ўтиб, ўғил-қизини бағрида тарбияласа бўлмасмиди?

 

Азиз, муштарий, бундай оғир воқеа тафсилотини ёзаман деб ўйламаган эдим, лекин ҳаёт ҳамиша байрамлардан, яхши кунлардан иборат эмас экан.Мансур ва Муниса каби йўлдан адашганларга Яратгандан сабр, инсоф тилайман.

   Ҳар биримизга ҳалол ризқ ато этиб, фарзандларимизнинг гўзал тарбиясию одобини кўришликни Оллоҳим насиб этсин.

                                      Саодат МЎМИНБОЙ қизи.

 

Просмотров: 837 | Добавил: жанубий | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 Адиб  
0
Хиқояда келтирилган воқеа тўлиғи билан тўқима эканлиги билиниб турибди.Ундай қилса бўлмасмиди, бундай қилса бўлмасмиди, деб ўқувчининг жиғига тегавериш керак эмас, ўқувчининг ўзи ҳикояни ўқиб, хулоса чиқариб олиши керак.Сигирни суратини чизиб, тагига "бу сигир" деб ёзиб қўйгандай бўлибди."Икки ўт орасида қолган аёл, шайтон макри олдида ожизлик қилди. Шу-шу бўлди-ю, яна эски одатини қила бошлади".Тавба, қилғилиқни ўзи қиладию, муаллиф буни шайтонга тўнкайди.Инсоф биланда, биродарлар!Сарлавҳаси ҳам бетайин."Жирканч" сўзи наркотикка қўлланади, деб ким сизларга айтди?Ҳикоя, агар шундай дейиш мумкин бўлса, жуда, чўзилиб кетган, ўқувчининг ҳурмати йўқми?Ўз устингизда кўпроқ ишланг, муҳтарам муаллиф!

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Апрель 2013  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2025
    Бесплатный конструктор сайтовuCoz