Меню сайта
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 76
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2012 » Декабрь » 12 » ТЎЙХАТ ЎРНИДА
10:46
ТЎЙХАТ ЎРНИДА
ТЎЛЕБИЙ ТУМАНИ 80 ЁШДА
Ўтган ҳафтада Тўлебий тумани ўзининг 80 йиллик тўйини

нишонлади.Байрам дастури доирасида туман ҳокими

Ауелхан Тургумбеков туманнинг иқтисодий, ижтимиоий ва

маданий ривожига ҳисса қўшган меҳнат фахрийлари билан

учрашиб, уларнинг бир гуруҳига эсдалик совғалари ва

ташакуурномалар топширди.Туманнинг тарихий музейида

ҳунармандларнинг меҳнатига лойиқ баҳо

берилди,мустақиллик монументи ва Тўлебий ҳайкали пойига

гулчамбарлар қўйилди.Вилоят бюджети ҳисобидан

таъмирланган "Ўркен" кўнгилочар марказининг очилиш

маросими бўлиб ўтди ва бу ерда туманнинг тарихи ҳақида

ҳужжатли фильм намойиш этилди.Тўлебий майдонида

байрам қонцерти ташкил этилиб, унда туман этномаданият

марказларининг бадиий ҳаваскорлари турли миллатнинг

қўшиқ ва куларини ижро этишди.Байрам тантаналир тугагач,

туман ҳокими А.Тургумбеков журналитслар билан брифинг

ўтказиб,туманнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи ҳақида баён

қилди.
Тўлебий тумани ҳокими А.Тургумбеков байрам

иштирокчилари олдида ўқиган маърузасида ўтган 80
йилнинг сўнгги 10 йили шаҳар ва қишлоқлардаги бунёдкорлик

ишлари туфайли тўлебийликлар ҳаётида чуқур из

қолдирганини баён қилди.
— Ўзингиз гувоҳи бўлганингиздай,қишлоқларимиз
қиёфасини ўзгартириб, тобора чирой очиб бороқда, --деди

у.—Бу соҳадагиислоҳотларни янада чуқурлаштириш,

аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида

махсус давлат дастури қабул қилинган. "Қишлоқ тараққий

топса, юртимиз обод, ҳаётимиз янада фаровон бўлади”

деган ғояни ўзида мужассам этган мазкур
дастур асосида қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш,

аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш борасида

бизнинг туманда ҳам улкан бунёдкорлик ишлари
амалга оширилди.Қишлоқларимизни замонавий меъморчилик

талаблари асосида режалаштириш ва уй-жойларни

лойиҳалаштириш ҳамда барпо этиш тизимини яратиш йўлида

муҳим қадамлар қўйилди. Янги ишлаб чиқилган намунавий

лойиҳалар асосида замонавий уй-жойлар, маиший хизмат
кўрсатиш объектлари бунёд этишга киришилди. Бу

лойиҳаларни амалга ошириш учун катта миқдордаги зарур

маблағлар ажратилиб, ихтисослашган қурилиш-таъмирлаш
ташкилотлари тузилди.Бундай саъй-ҳаракатлар самараси

туфайли, бугунги қишлоқларимиз қиёфаси тубдан ўзгариб
бормоқда. Кўркам уй-жойлар, маиший хизмат кўрсатиш

бинолари, мактаб ва коллежлар, тиббиёт муассасаси, спорт

иншоотлари, кенг ва равон йўллар бунёд этилаётгани,

транспорт қатнови, аҳолини ичимлик суви, газ ва электр

энергиясибилан таъминлаш яхшиланаётгани, замонавий

телекоммуникация тизими кириб келганлиги қишлоқ аҳлининг

турмуш даражаси юксалиб бораётганидан далолатдир.
Аграр сектор ҳақида гапирганда, дастур доирасида

иқтисодиётимизнинг ҳал қилувчи кучига айланиб бораётган

хўжаликларни йириклаштирув ҳаракатини ривожлантириш, ер

унумдорлигини ошириш, унинг мелиоратив ҳолатини

яхшилаш борасида ҳам кенг кўламли ишлар
амалга оширилганини таъкидлаш жоиз. Қишлоқ хўжалиги

соҳасидаги бундай улкан ўзгаришлар туфайли жорий йилда

бу соҳанинг ишлаб чиқариш ҳажми 1,1 миллиард 919

миллион тенгени ташкил этди.
—Мамлакатимиз иқтисодиётининг изчил юксалишида

давлатимиз томонидан ишлаб чиқилган ислоҳ қилишнинг

асосий тамойилларини рўёбга чиқаришга асосланган пухта

ўйланган ва изчил ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг амалга
оширилаётгани муҳим омил бўлаётир, - деди ҳоким. —

Мамлакатимизда қишлоққа саноатнинг кириб бориши,

тадбиркорлик фаолияти ва хизмат кўрсатиш тизимини

ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратилган. Кичик

бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий

қўлллаб-қувватлашда тижорат банклари томонидан
енгилликлар яратилган.Бу тадбиркорлар сонининг ортиши,

янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилмоқда.

Тадбиркорликни ривожлантириш эса одамларга ўз даромади

ва фаровонлигини ошириш имконини

бераётир.Ривожланишнинг
муҳим омили бўлган бизнес-лойиҳаларнинг амалга

оширилиши туфайли туманимизда
ҳар йили юзлаб янги иш ўринлари очилмоқда.Тадбиркорлар

сут ва гўшт маҳсулоти етиштириш қулай бўлган туманда
чорвадорчиликни ривожлантиришга бел боғлашган.Яқин

йилларда туманда ўнлаб янги қорамол ва йилқи фермалари

очилади.Жорий йилда туманда гўшт етиштириш 9,9 минг

тоннага етса, сут етиштириш 49,7 минг тоннага

етда.Туманда шунингдек, 15 миллион дона тухум

етиштирилмоқда.Қишлоқларда
қимиз ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Туманимиз аграр

ҳудуд бўлганлиги боис бу соҳани янада ривожлантиришнинг

истиқболли режалари белгиланган.Бу борадаги қилинаётган

ишларнинг самараси маълум маънода эришилаётган

ютуқларимиздан ҳам кўриниб турибди. Туманда янги

иссиқхоналар қурилиб,боғ-роғ барпо этилиши,қуш фабрикаси

очилиши,мол бўрдоқилаш ва наслчилик фермалари

очилиши,гидроиншоотлар фойдаланишга
топшириши кўзланаётгани ҳақида, мева-сабзавот сақлаш

учун 1000 тонналик омбор қурилгани, Ленгер шаҳридаги янги

мавзеда бозор ва автостанция қурилаётгани таъкидланди.
Туманда "Қўл етимли турар жой—2020" дастури бўйича

170312 миллион тенге ажратилган,"Балапан" дастури бўйича

24 болалар боғчалари очилиб, фаолият юритмоқда.Аҳоли

пунктлари ичимлик суви ва табиий газ билан

таъминланмоқда.
Байрам билан тўлебийликларни қутлаган меҳмонлар

туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига юксак баҳо бериб,

80 йилликдан кейин туманда ривожланишнинг янги палласи

бошланиб,Тўлебийнинг номи билан аталган туман вилоятда

фақат эзгу ишлар билан ном қозониши ва из қолдиришига

ишонч билдиришди.
   ўз мухбиримиз.
Просмотров: 949 | Добавил: жанубий | Теги: жанубий қозоғистон | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2012  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2025
    Бесплатный конструктор сайтовuCoz