Меню сайта
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 76
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2011 » Ноябрь » 18 » «ТЎРТИНЧИ ҳокимият» ШОДИЁНАСИ
23:49
«ТЎРТИНЧИ ҳокимият» ШОДИЁНАСИ
«ТЎРТИНЧИ ҳокимият» ШОДИЁНАСИ
Расулуллоҳ айтадилар: Бешта нарсадан олдин бешта нарсани ғанимат билинг:
Ўлимдан олдин тирикликни, бетобликдан олдин саломатликни, бандликдан олдин бўш вақтни, кексаликдан олдин ёшликни, фақирликдан олдин бойликни... Байрам баҳона ўзбекнинг вилоят ижтимоий-сиёсий рўзномаси «Жанубий Қозоғистон»нинг мавжудлигини ғанимат билиб, унинг қадрини буюк тутишни таклиф этаман. Миллат ғурури, ор-номуси, қолаверса, қиёфаси ҳисобланмиш «Жанубий Қозогистон»га бу кун меҳру-муҳаббатимизни изҳор эта олаётирмизми? Бугун байрам, қалам аҳлининг шодиёнаси...
... Бундан ўн беш йил муқаддам тетапоя қила бошлаган газета бу кун бообрў, басавлат, республикада ўз ўқувчиларига, ўз мавқеига эга. Ёдимда — ушбу нашрнинг нишона сони тайёрланаётган палла. Журналистлар — Мираҳмад Мирхолдоров, Абдували Рўзиматовлар «Меҳнат байроги» муҳаррири Юсуфжон Сайдалиев хузурига тинимсиз ташриф буюришарди. Таклиф-истаклар, тарихий расмлар, ажойиб мақолалар ўша илк нишона сонни безагани, сўнг Чимкент шаҳар босмахонасида босилгани кечагидек ёдимда. Ўшанда камина «Меҳнат байроғи»да масъул котиб ўринбосари эдим. «Дўстлик байроғи»нинг нишона сонини босиб чиқариш зиммамга юклатилди.
1990 йил декабрининг қорли-қировли кунлари. Шаҳар босмахонаси безакчиси Сапаркул (раҳматлик) билан нашрни саҳифалаштирдик. Шу пайт вилоят ўзбекзабон газетаси очилишига жонкуярлик килиб юрган миллатпарвар инсонлар — устоз-педагоглар Бегмат Турдиқулов, Фарҳод Асилов ва журналист Абдуманноп Алесовлар кўмакка етиб келишди. Нашрнинг илк сони таваллудини вакт ярим кечадан ошганда кутиб олдик...
Шундан буён 15 йил вақт ўтди. Оз вакт эмас. Олис, ўзига хос машақкатли йўл. Босиб ўтилган йўлга назар солар эканман, нашрнинг муҳаррири бўлиб узоқ йиллар фаолият юритган устоз Собиржон Тўхтамиш ўғли Юсуфалиевдан ўрнак олишга интиламан. Шунингдек, Ҳавазмат Қўчқоров, Абдумалик Сармонов, Фахриддин Қоратоевлар ҳам таҳририятга раҳнамолик қилишди. Ҳар бирининг ўз иш услуби, ўз дунёқараши мавжуд эди.
Бугун байрам, бугун шодиёна... Байрам баҳона айтмоқчи бўлганим «Жанубий Қозоғистон» халқимиз учун ўзига хос минбар, миллат кўзгуси, миллатнинг мавжудлиги белгиси. Уни ардоқламаслик, қадрига етмаслик ҳар бир ўзбек учун уят. Унга обуна бўлмаган миллатдошимизнинг кўкрак кериб «ўзбекман» дейиши хам уят. Айни пайт уни турклар, тожиклар, қозоқлару, татарлар хам севиб мутолаа қилишади-ку.
Куни кеча байрам арафасида таҳририятга тижоратчи йигит ташриф буюрди. Ўзини таништиришни эп кўрмади. Мақсади «Жанубий Қозоғистон»га ёрдам бериш экан, унинг. Олдимизга 5 та 10 мингликни ташлади. «Менинг ўзбекзабон газетамга кўмагим. Кимлигимни, исм-шарифимни билишинглар шарт эмас. Ахир ўнг қўлинг берганини чап қўлинг билмасин, деган гan бор-ку», дея эшикка йўналди саховатпеша ҳомий.
Бугун байрам — «Тўртинчи хокимият» шодиёнаси! Байрам баҳона айтмоқчиманки, ўзбекнинг айрим мансабдор йигит-қизларига қараб «уф» тортасан, обунага панжа орасидан қараб, режани уддалаш ўрнига ёлғон маълумот бераётганларидан дилинг оғрийди. Чунки бу қам хиёнат, миллатга, она тилимизга лоқайдлик,ўзбек газетасига ҳурматсизлик. Шу ўринда Берунийдан лавҳа келтиришни лозим топдим.: У илмий асарларини араб ва форс тилида чиройли ёзган, аммо фақат туркийча сўзлаган. Ғурур билан мен туркий уруғиданман, деган. Кейинчалик бундан ўзи шикастланган бўлса-да, ўз уруғи ва миллатига содиқ қолган. Тазйиқлардан воқиф шогирди устозига куюниб:
—    Мавлоно, агар сиз форс уруғиданман десангиз, тақдир сиз ва бизга ризқли қўлини чўзган бўлармиди?!
—    Ўз Пайғамбаридан юз ўгириб, бошқаларнинг пайгамбарига эргашган, ўз миллатидан op қилиб, ўзга миллатга топинганлар ўта ифлос ва жирканч кимсалардир, — деди Беруний жаҳл билан. — Улар йўлдан озганларнинг «буюгидир»!
  Ана шундоқ азизлар! Кўзимизни очиб суюкли нашримизга меҳру-муҳаббатимизни намоён қилайлик. Нашр миллатдошларим издан меҳр-муҳаббат излайди.
  Бугун байрам, байрам баҳона айтмоқчиманки, иктидорли ижодкорларни, журналист касбини эгаллаш иштиёқида юрганларни изламоқдамиз. Келинг, таҳририят байроғи остида бирлашайлик. Биз бу билан фақат ғалаба қилурмиз.
Байрам муборак, ҳамкасблар!
Муроджон АБУБАКИРОВ,
«Жанубий Қозоғистон» вилоят газетасининг бош муҳаррири.
Просмотров: 1963 | Добавил: жанубий | Теги: муҳаррир минбари | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Ноябрь 2011  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2025
    Бесплатный конструктор сайтовuCoz