Меню сайта
Категории раздела
Мақолалар, янгиликлар [73]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 76
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Каталог статей
Главная » Статьи » Мақолалар, янгиликлар

ҒАМХЎРЛИК САРИ 20 ҚАДАМ
ҒАМХЎРЛИК САРИ 20 ҚАДАМ
Президентимиз Н. Назарбаевнинг " Қозоғистоннинг ижтимоий такомиллашуви:умумий
меҳнат жамиятига 20 қадам" деб номланган концепцияси шу кунларда халқимизнинг қизғин муҳокамасида."Қозоғистон
20 йиллик маррани эгаллади, дейилади
концепцияда.Мамалакатимиз олдида янги имкониятлар пайдо бўлмоқда.Лекин мана бир
неча йилдирки, жаҳонда нотинчлик.Жаҳон инқирози жиловланмаган, дунё ҳамжамияти
танг аҳволда.Замонавий дунё барча яхши-ёмон томонлари билан тобора узвийликка юз бурмоқда.Бу
оддий ҳақиқат билан барчамиз
ҳисоблашишга мажбурмиз.Катта, кичик, ўрта мамлакатлар учун


ҳам.Булар давлатдан
синовдан ўтган ижтимоий сиёсат юритишни талаб
қилади.Шунинг учун мен ўзим шахсан ижтиоий масалаларни назоратга
олишга ва бу масалаларга такрор ва
такрор қайтишимга тўғри келади,Зеро мақсадим —ҳар бир қозоғистонликка ғамхўрлик
қилиш ".


Мен Президентимизнинг бу концепциясини кучли фуқаролик жамияти сари демократик
ислоҳотлар учун яна бир карра кенг йўл
очилиши деб баҳолаган бўлардим.
Хабаринггиз бор, сўнгги йилларда юртимизда кенг кўламли ислоҳотлар
ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва бошқа жабҳалардаги ўзгаришлар ҳисобга олинган
ҳолда босқичма-босқич, тизимли ва комплекс равишда, изчил амалга оширилмоқда. Мазкур
концепциянинг рўёбга чиқарилиши мамлакатимиз олдида турган муҳим вазифа –
дунёнинг ривожланган демократик давлатлари қаторидан жой олишда асос бўлиб
хизмат қилади.


Мамлакатимизда
амалга оширилаётган улкан ўзгаришларни чуқурлаштириш йўллари белгилаб берилган,
пухта ўйланган ва ҳар томонлама асосланган мазкур концепциянинг ҳаётга жорий
этилиши фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш, уларнинг давлат
ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ижтимоий ҳамкорлигини кучайтириш,
нодавлат нотижорат ташкилотларнинг жойларда ижтимоий дастурларни бажаришдаги
ҳамда давлат ва жамият қурилишига оид муҳим аҳамиятга эга қарорларни қабул
қилишдаги фаол иштирокини кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратади.


Дунёнинг аксарият давлатларида глобал
молиявий-иқтисодий инқироз оқибатида ишлаб чиқариш суръатлари жиддий пасайиши
кузатилган бир пайтда мамлакатимизда Инқирозга қарши чоралар дастурини амалга
ошириш доирасида юқори иқтисодий ўсиш ва ижтимоий ривожланиш суръатлари
таъминланди. Буларнинг барчасига эришишимизга биринчи сабаб юртимиздаги
барқарорлик десам муболаға бўлмайди, Президентимиз ҳам ўз асарида буни таъкидлаб ўтди.



Дархақиқат, тарихимизга олтин
давр бўлиб кирган бу буюк марра муносабати билан ўтган давр мобайнида ҳаётимиз
сифати, мамлакатимиз қиёфаси қандай ўзгариб
бораётгани, қандай ютуқ ва натижаларга эришганимиз, ижтимоий
йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган очиқ демократик давлат ва
фуқаролик


жамиятини барпо этиш
йўлида қандай суръатлар билан ривожланиб


бораётганимизни
баҳолаш эҳтиёжи туғилмоқда.Қисқача айтганда, биз ўз олдимизга қўйган узоқ муддатли
стратегик мақсадлар,


яъни замонавий
ривожланган демократик давлатлар қаторига кириш,


иқтисодиётимизнинг
барқарор ўсишини таъминлаш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва жаҳон ҳамжамиятида муносиб
ўрин эгаллаш борасидаги саъй-ҳаракатларимизга бугунги кун нуқтаи назаридан
холисона баҳо беришимиз табиийдир.


Маълумки, Қозоғистон 1991 йили ўз мустақиллигини қўлга
киритганидан сўнг умрини ўтаб бўлган мустабид, маъмурий-буйруқбозлик,
режали-тақсимот тизимидан воз кечиб,
"қозоғистон модели” деб ном олган ўз тараққиёт йўлини танлаб олди.
150 дан ортиқ миллат вакиллари истиқомат қилаётган давлатда бугунги
кунда ҳаётга татбиқ этаётган ушбу моделнинг маъно-мазмуни — давлат қурилиши ва конституциявий
тузумни тубдан ўзгартириш ва янгилаш, иқтисодиётни мафкурадан холи этиш, унинг
сиёсатдан устунлигини таъминлаш, давлатнинг бош ислоҳотчи вазифасини бажариши,
яъни


ислоҳотлар
ташаббускори бўлиши ва уларни мувофиқлаштириб бориши, қонун устуворлигини
таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат юритиш, ислоҳотларни босқичма-босқич ва изчил
олиб бориш тамойилларига асосланадиган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий
ислоҳотларни амалга оширишдан иборатдир.


Изчил юқори ўсиш суръатлари, юртимизда барпо
этилган банк-молия тизимининг барқарор ва ишончли фаолият юритиши, иқтисодиётда
амалга оширилаётган янгиланиш ва
ўзгаришлар, умуман, мамлакатимизни модернизация қилиш йўлидаги дадил қадамларимиз дунё жамоатчилиги,
шунингдек, Халқаро валюта


жамғармаси, Жаҳон
банки, Осиё тараққиёт банки сингари нуфузли халқаро молия ташкилотлари
томонидан эътироф этилмоқда.


Мустақил ривожланиш
йилларида — тарихан қисқа бир даврда юртимиз янги ва улкан марраларни қўлга
киритди, бунинг натижасида мамлакатимизнинг қиёфаси бутунлай ўзгариб, жаҳон
ҳамжамиятидаги ўрни ва нуфузи юксалиб бормоқда.Айни пайтда барчамиз бир ҳақиқатни
ўзимизга аниқ тасаввур этишимизни


истардим. Яъни,
эришилган бундай марралар — барқарор ривожланиб бораётган иқтисодиётга
асосланган, очиқ демократик ҳуқуқий давлат қуриш, инсон, унинг манфаатлари,
ҳуқуқ ва эркинликлари сўзда эмас, амалда олий қадрият даражасига кўтарилган,
жаҳон миқёсида обрў-эътибор қозонган жамият


барпо этиш борасида
биз ўз олдимизга қўйган юксак мақсадга қаратилган узоқ ва мураккаб йўлнинг бир
қисми, холос.


Бу йўлда биз дуч
келишимиз мумкин бўлган шундай бир хавф борки, у ҳам бўлса, авваламбор
эришилган ютуқларга маҳлиё бўлиб, хотиржамлик кайфиятига берилиш, реал
воқеликдан узилиб қолиш хавфидир. Бу эса мамлакатимиз тараққиётининг
самарадорлиги ва истиқболига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.


Жаҳон миқёсида
глобаллашув ва рақобат тобора кучайиб бораётган бугунги замонда биз дунёда юз
бераётган туб ўзгаришлар жараёнида эгаллаб турган ўрнимизни холисона ва
танқидий баҳолашимиз, тобора ошиб бораётган ҳаёт талабларига жавоб беришимиз,
кечаётган давр билан ҳамқадам бўлишимиз шарт.


Маълумки, ҳаёт ҳеч
қачон бир жойда тўхтаб турмайди. Шу боис авваламбор рўй бериши мумкин бўлган
турли фалокатлар, жаҳон иқтисодиётининг юксалиши ва инқирозини олдиндан кўриш
имконини берадиган, ҳар томонлама чуқур ўйланган, аниқ мақсад ва устувор
йўналишларни ўз ичига олган тараққиёт дастури ва уни амалга ошириш стратегиясига
эга бўлган мамлакат ва халқ пировард натижада муваффақиятга эришади.


Шу муносабат билан
алоҳида таъкидлаб айтмоқчиманки, мустақил


тараққиётимизнинг
ўтган даврида амалга оширган ишларимизни сарҳисоб қилар эканмиз, уларни
ҳаққоний баҳолаш ва ислоҳотлар дастурига маълум ўзгартишлар киритиш билан
бирга, биринчи


навбатда эртанги кун
талабларидан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация
қилиш йўлидаги изчил ҳаракатларимизни кучайтиришимиз, уларни янги, янада юқори


босқичга кўтаришимиз
даркор.


Бунинг тасдиғини мамлакатимизни ислоҳ этиш ва
демократлаштириш жараёни ҳеч қачон ортга қайтмайдиган, қатъий ва изчил тус
олгани, одамларимиз ўзгариб, уларнинг сиёсий ва фуқаролик фаоллиги ошаётгани,
онгу тафаккури юксалиб, ён-атрофда бўлаётган барча воқеа-ҳодисаларга дахлдорлик
туйғуси, эртанги кунга ишончи ортиб бораётгани мисолида кўриш, англаш қийин эмас.


Юртдошларимизнинг,
бутун жамиятимизнинг ҳаётидаги ана шундай ўзгариш ва янгиланишлар, ўз моҳият
эътиборига кўра, бугунги кунда мамлакатимизнинг тараққиёт ва фаровонлик йўлидан
дадил ривожланиб боришини таъминлаётган ҳал қилувчи кучга айланмоқда.


Мустақиллик
йилларида босиб ўтган йўлимиз ва тўплаган тажрибамизни холисона баҳолаш, қўлга
киритган юксак марраларимизни таҳлил этиш мамлакатимизни тадрижий ва
босқичма-босқич ривожлантириш бўйича биз танлаган моделнинг нақадар тўғри
эканини ва шу йўлдан бундан буён ҳам оғишмай қатъият билан боришимиз
зарурлигини яққол кўрсатмоқда.


Мамлакатимизни демократик янгилашнинг
бугунги босқичдаги энг муҳим йўналишларидан бири бу — қонун устуворлиги ва
қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга
қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштиришдан
иборатдир. Бир сўз билан айтганда, юртимизда ҳуқуқий давлат асосларини янада такомиллаштириш
ва аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш биз учун ҳал қилувчи


вазифа бўлиб
қолмоқда.Айнан шунинг учун ҳам биз мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб ислоҳотларнинг
мазкур йўналишига алоҳида эътибор қаратганимиз бежиз эмас. Ана шундай ёндашув
туфайли бу борадаги ишларнинг кўлами, миқёси ва самарадорлиги кейинги ўн
йилликда ниҳоятда кенгайиб, янги босқичга


кўтарилганини кўп-кўп
мисолларда кўриш мумкин.


Юридик ва жисмоний
шахсларнинг, ахборот технологиялари ва тизимларини қўллаган ҳолда, ахборот
ресурсларидан фойдаланиш


механизмларини
белгилаб берган янги таҳрирдаги «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонуннин қабул қилиниши
оммавий ахборот воситаларини модернизация қилишни жадал ривожлантиришда муҳим
аҳамият касб этди.


Қозоғистонда кейинги йилларда сунъий йўлдош
алоқа тармоғи орқали телерадиодастурларни тарқатиш йўлга қўйилди. Собиқ
МДҲдавлатлари орасида Россиядан кейин иккинчи бўлиб Қозоғистон ўз сунъий йўлдошига эга бўлгани ҳам эътиборга
лойиқ.Бугунги кунда мамлакатимиз телекоммуникациялар тизими дунёнинг 180 та
мамлакатига 28 та йўналиш бўйича тўғридан-тўғри чиқадиган халқаро каналларга
эга. Юртимиздаги телерадиоканаллар томонидан тайёрланаётган кўрсатув ва
эшиттиришлар Интернет глобал тармоғи орқали реал вақт режимида жаҳонга
узатилмоқда.


Дунёдаги етакчи
мамлакатлар тажрибасига таянган ҳолда, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш
миллий тизимининг такомиллаштирилиши ахборот соҳасидаги фаолиятнинг сифати ва
савиясини оширишга қаратилган чора-тадбирлар тизимида кўп жиҳатдан ҳал қилувчи
аҳамиятга эга бўлди.





Шунингдек, бошқарув
тизимини такомиллаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида
«Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-қоидалари тўғрисида»ги
Қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш муҳим аҳамият касб этади. Бунда тадбиркорлик
фаолиятини юритиш учун зарур бўлган рухсат бериш тартиб-қоидаларининг қатъий
чекланган рўйхати ва


турларини аниқ
белгилаб қўйиш, қонунда назарда тутилмаган ортиқча


рухсатнома ва рухсат
бериш тартиб-қоидаларининг янги турлари киритилиши тўхтатилди ва интернет
тизимида "Бизнесни Президент томонидан ҳимоялаш” деб номланган алоқа очилдики,
тадбиркорликка қўйилган тўсиқ ҳақида ҳар бир қозоғистонлик Президентга
тўғридан-тўғри ёзиб юбора олади.


Ўйлайманки, бугунги
кунда кичик бизнес ва тадбиркорликни кенгайтириш учун бизнеснинг янги
ташкилий-ҳуқуқий шакли сифатида
тадбиркорликни қонуний белгилаб қўйиш вақти келди. Мамлакатимизда
бизнесни ташкил қилишнинг ушбу шакли бизнесни юритишда юзага келган миллий
анъаналаримизга, хўжалик юритиш фаолиятининг мавжуд ҳолатига тўла мос келади. Бу
деганимиз бизнеснинг ҳуқуқий кафолатларини кучайтириш, иқтисодиётнинг турли соҳаларида
унинг жадал ва кенг ривожланиши ва янги иш ўринларининг


очилишига шароит
туғилади, деганимиздир.


Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози даврида мамлакатимиз
молия-банк тизими ўзининг барқарор ва ишончли эканини исботлади. Шу билан бирга,
бу тизимнинг янада мустаҳкамланиши хусусий


банклар ва хусусий
мулкка асосланган лизинг, суғурта компаниялари, кредит уюшмалари, микромолиявий
ташкилотлар каби молиявий институтларни ташкил этишнинг қонунчилик асосларини
шакллантириш ҳисобидан банк-молия соҳасига


хусусий капитални
жалб қилиш билан ҳам боғлиқ. Бу эса банк ва бошқа молиявий хизматлар бозорида
рақобатнинг кенгайиши ҳамда мижозларга хизмат кўрсатиш сифатининг ошишига имкон
беради ва энг юксак халқаро стандартлар талабига мос замонавий бозор
инфратузилмасининг ривожланиши учун шароит яратади.


Юртимизда ўтган
йиллар давомида бозор иқтисодиёти соҳасидаги


ўзгаришларнинг
ишончли қонунчилик базасини шакллантириш борасида амалга оширилган улкан ишлар
ҳеч кимга сир эмас, албатта.


Яна бир муҳим
масала.Мамлакатимиз иқтисодий тараққиётининг энг муҳим истиқболлари ва устувор йўналишларини
белгилаб олар эканмиз, биз ички эҳтиёжнинг ўсишига алоҳида эътибор қаратишимиз
керак бўлади. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози оқибатларини юмшатишга
қаратилган Инқирозга қарши чоралар дастурида ана


шундай ёндашув
асосида иш тутганимиз ўтган йилларда ўзини тўла оқлади.


Таъкидлаш керакки,
бугунги кунда Осиёдаги кўплаб мамлакатлар айнан шундай позицияга амал қилиб
келмоқда.


Шундан келиб чиққан
ҳолда, бизнинг яқин истиқболдаги энг муҳим вазифамиз бошлаган ишларимизни изчил
давом эттириш – истеъмол талабини кенгайтириш мақсадида социал соҳани
ривожлантириш, меҳнатга ҳақ тўлашни янада ошириш,


хизмат кўрсатиш
секторини, инфратузилма обектларини ривожлантиришга, транспорт ва коммуникация
лойиҳалари амалга оширилишига алоҳида эътибор беришдир.


Президентимиз таъкидлагандай, бизнинг
ижтимоий сиёсатимиз барқарор ва жозибали бўлмоғи керак.У орқали ҳар бир
қозоғистонлик ўз ички имкониятларини ишга сола билиши керак.Ижтимоий
масалаларни кейинга қолдириб бўлмайди.Ўтган асрдаги 60 йилларда қабул қилинган
меҳнатга ҳақ тўлаш концепциясининг нотўғри эканини жаҳон тан олди, бу концепция
энди давр талабларига мослашган ҳолда янгиланиши керак.Ўйлайманки,
Президентимизнинг " Қозоғистоннинг
ижтимоий такомиллашуви:умумий меҳнат жамиятига 20 қадам" деб номланган концепциясидан келиб чиққан ҳолда эски ғоя
янгиланади. Унда дунёдаги барча иқтисодий ва мадний бойликлар, цивилизация
эришган ютуқлар инсоннинг жисмоний меҳнати
меваси эканлиги исботланган.Президентимиз ғояси бўйича "пул бўлса
чангалда шўрва” деган фикр унутилади.


Албатта иқтисод,
моддият инсон учун энг зарурий эҳтиёждир. Бироқ инсон ҳаётида шундай
муқаддасликлар борки, уларни ҳеч қандай зебу-зийнат, инжу-жавоҳирлар билан
алмаштириб, тенглаб, баҳолаб бўлмайди. Пул қанчалар кенг қамровли кучга эга
бўлмасин, у ҳаётий, боқий қонун-қоидалар олдида ожиз. Сувдек оқиб ўтаётган умр
йилларимизни, тарихга айланган болалик, ёшлик чоғларимизни, ҳаётимизни тарк
этган яқинларимиз сиймосини, оқараётган сочларимиз рангини ва бизга Яратган
томонидан ато этилган бошқа неъматларни қайтаришга пул ва бойлик қодир эмас.


Кўпчилик учун пул -
ҳамма нарса учун ечим-у, пулсиз нимагадир эришишни истамоқлик, худди ерда туриб
юлдузларга қўл узатмоқ кабидир. Башарти шундай бўлса, пул ҳамма-ҳамма
муаммоларни ҳал қилса, унда нега қурғоқчилик пайтида кўпроқ ёмғир ёғиши учун
осмонга пул тўланмайди? Нега меҳрибон ота-онамизнинг белларидан мадор,
кўзларидан нур кетмаслиги учун вақтнинг қўлига пул қистирмаймиз? Нега табиий
офатлардан катта талафот кўраётган қудратли давлатлар бу кўнгилсизликларни
тўхтатиб қолиш учун табиатга пул таклиф қилмаяптилар? Негаки, дунёда пул билан
ҳал қилиб бўлмайдиган муаммолар, пул аралашолмайдиган, пулнинг кучи етмайдиган
нарсалар, пул - арзимас шилдироқ қоғоз ҳисобланадиган ҳолатлар кўп.


Афсуски, пул бугун
фақат моддият ва ижтимоий ҳаёт билан чегараланиб қолмай, инсон
ҳис-туйғуларининг тарбиячиси бўлмиш санъатни, ижодни ҳам ўз «ҳамкори»га
айлантириб улгурди. Асар дегани мазмунан теран, ғоя ва маъно жиҳатидан юксак
савияда бўлиши керак. Бироқ, асосан фойда ва маблағ кетидан қувадиган баъзи бир
муаллифлар ўз ижод маҳсулларини яратишда кўпроқ сон ва ҳисобга аҳамият
беришмоқда. Харидори топилмай, китоб дўконларида мунғайиб турган тўплам-тўплам
китобларнинг, тўғрироғи, уларга ишлатилган оқ қоғознинг уволи учун фойда олишга
муккасидан кетган муаллифдан ўзга ҳеч ким айбдор эмас...


Бойлик, мол-дунё ҳою
ҳаваси қалбимизни шу қадар мафтун этганки, ҳатто қувончларимиз қийматларини ҳам
пул билан чамалаймиз. Янги туғилган зурриётимизни қўлга олганда, уни бизга ато
этган Тангрига шукрона айтиб, дилбандимизга саодатли тақдир тилашдан ҳам олдин
доянинг чўнтагига пул қистирамиз. Нуронийларимиздан дуо сўрашда ҳам, илинж ва
самимиятдан олдин уларнинг қўлларига пул тутамиз. Қўйингки, кимнингдир дилини
оғритиб қўйсак ҳам, раҳбаримизга яхши кўринмоқчи бўлсак ҳам, фарзандларимизга
ота-оналик меҳримизни англатиб қўйишни истасак ҳам, эзгу амалларимиздан аввал
ўртага пул тиқиштирамиз...


Агар умримиз
манзиллари пул ва пулга келадиган нарсалар билан тўлиб-тошса, олам моҳияти,
одамнинг қадри ҳам омонат нарсаларга боғланиб қолмайдими? Йўқ, аллақачон
боғланиб бўлган. Ишонмасангиз қаранг, пулга сиғинар даражага етганлар,
«пулванд»га айланганлар ҳатто ўз ота-онасига берган нон-тузини миннат қилаяпти,
пул деса эркаклигини, аёллигини унутворяпти, пул топарканман деб миллий
ғурурини ерга уряпти, қўш-қўш либослари, етарли егуликлари бўла туриб, ақл-ҳуши
жойида бўла туриб, янада кўпроқ мол йиғиш илинжида, ихтиёрий равишда ўзини-ўзи
қуллик занжирига тутиб беряпти...


Менимча, пул ва
бойлик ҳақидаги ҳақиқатни англамоқ вақти аллақачон етган эди. Ҳақиқат шуки, бу
ғилдираксиз арава ҳеч қаерга элтмайди. Ундан вақтида тушиб қолиб, саодатли
манзиллар сари оқибатли умр йўлимизни яёв босиб ўтмоғимиз ўзимиз учун фойдали
эканлигини Президентимизнинг янги асарини ўқиб тушуниб оласиз, деган умиддаман.Ягона
миллий тест ўтказиш тартиби ҳам Президентимизнинг таклифига биноан қайта
қаралади, унда йўл қўйилаётган барча камчиликлар бартараф этилиши керак.Бу эса
ёшларимизни ҳалоллика ўргатади, хақиқий билим олишга ўргатади.Маориф, соғликни
сақлаш, маданият ва спорт соҳаларига ғамхўрлик кучаяди.1993 йили чиқарилган "Касаба
иттифоқи ҳақидаги қонун” ҳам қайта кўрилади ва касаба иттифоқлари меҳнат
баҳсларини ҳал қилишда муҳим рол ўйнайдиган бўлади.2004 йили "Ёшлар сиёсати”
деб номланган қонун қабул қилинган эди.Лекин унинг фойдаси сезилмади.Бу қонун
ҳам қайта кўрилади.Бундан буён қонун устуворлигига катта аҳамият берилиб,
қонунларимиз ўз даражасида ишлаши назоратга олининишини Элбошимимиз яна бир бор
таъкидлади.Президент бир нечта давлатимиз қонунларни танқид қилди, улар
орасида "Меҳнат ҳақидаги " қонун ҳам бор.


Менинг сизларга
мурожаатим, даъватим шуки, бугунги кунда амалга


оширилаётган ислоҳот
ва янгиланишлар жараёни бутун жамиятимиз, саховатли заминимизда яшаётган ҳар
қайси инсонни амалий ишларга сафарбар этадиган умумий мақсадга айланиши учун
барча имкониятларни ишга солайлик, эл-юртимиз манфаати, она Ватанимизнинг
равнақи ва келажаги учун бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилайлик.
Ханай АШИРБЕКОВ,
"Нур- Отан” ХДПнинг
Тўлебий тумани филиалининг 
раис ўринбосари.
Категория: Мақолалар, янгиликлар | Добавил: жанубий (26.09.2012)
Просмотров: 838 | Теги: хабарлар | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2025
    Бесплатный конструктор сайтовuCoz