Меню сайта
Категории раздела
Мақолалар, янгиликлар [73]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 76
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Каталог статей
Главная » Статьи » Мақолалар, янгиликлар

БИР ТУМАН ХАБАРЛАРИ

ТЎЛЕБИЙНИНГ ФАХРИЙ ФУҚАРОЛАРИ

Тўлебий тумани маслаҳатининг навбатдаги сессиясида туман иқтисодий-ижтимоий аҳволи масалалари муҳокама қилиниб, бир гуруҳ тўлебийликларга ва Тўлебий туманидан чиққан фуқароларга "Тўлебий туманининг фахрий фуқароси” унвони нишони ва гувоҳномалари топширилди.Улар орасида бир неча йил Жанубий Қозоғистон вилоятини бошқарган, ҳозирги кунда "Атакент” акционерлик жамиятининг директорлар кенгаши раиси, Алмати шаҳрининг турғуни Қалиқ Абдуллаев, нафақадор Алтинбек Айдарқулов, "А сел” МЧБ директори Сауле Аристанбекова, Жанубий Қозоғистоен давлат хуқуқ ва соҳа технологиялари колледжи директори Қанатбек  Досалиев,”Ақсай” ИЧШ директори Турар Жақипов, Б.Саттарханов номли Жанубий Қозоғистон вилоят спорт мактаби директори Сеитбек Қулбаев, Қозиғурт туман маслаҳати котиби Аманбай Омаров, Ленгер шаҳар ҳокимлигининг бош мутахассиси Вера Покрова ва бошқалар бор.

 Сессия ишида туман ҳокими Ауелхан Турғумбеков қатнашди.

       ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА АҲВОЛ КЎНГИЛДАГИДАЙ ЭМАС

    Туман ҳокимлигнинг навбатдаги йиғилишида тумандаги қишлоқ хўжалиги соҳаси масалалари муҳокама қилинди.Якунига етган йилда туманда 10 гектарда иссиқхонлар барпо этиб, 900 гектар ерда томчилаб суғоришнинг исроил технологиясини қўллаш режалаштирилган эди. Лекин бу режа бажарилмади.Аниқроғи, томчилаб суғориш режаси 17 фоиз бажарилса, иссиқхона қуриш режаси 60 фоизга етмади.

   Йиғилишда сўзга чиққан туман ветеринария бўлими бошлиғи Ўрал Суттибаев ноилождан сўйилган молларга давлат томонидан ажратилган 4,5 миллион тенгенинг эгаларига етиб бормаганини айтди ва шу кунларда тумандаги барча қорамол ва қўйларни компьютер базасига киритиш бўйича ишлар олиб борилаётганини хабар қилди.

   Тумандаги майда дехқон хўжаликлари маблағ бўлмагани учун ўз ерларидан унумли фойдалана олмаган.Юзлаб гектар ерларга ишлов ҳам берилмаган.Қатор қишлоқ округларида ёз мавсумида сув бўлмай, экинлар қуриб қолган.

 Туман ҳокими А.Тургумбеков йил якуни бўйича натижаларни кўриб чиқиб, келгуси йилда камчиликларни бартараф этишни ва қишлоқ хўжалигидаги аҳволни яхшилашни мутасадди раҳбарлардан талаб қилди.

              ЛЕНГЕР ЭГАСИ БОР ШАҲАРМИ

ёхуд марказий автовокзалда қачон тартиб ўрнатилади

    Ленгердаги марказий автовокзал шу кунларда ёйма бозорга айланиб кетган.Бу ерда истаган одам келиб истаган маҳсулотини сотаверади.Шунинг учун сартарошхона олдида кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари, сомса ва бошқалар савдоси қизиб турибди.Хўш, бундай ҳолларда тартибга кимни чақириш керак, сотувчиларними ё бу тартибсизликларни кўрса ҳам кўрмаётганга олаётган мутасадди ташкилотлар раҳбарлариними?

  Энг ачинарлиси, автовокзалга кираверишда тандир ўрнатилиб, сомса  пиширилмоқда.Автобус ва таксиларнинг заҳарли газлари ва чанг тўзон аралашган маҳсулотнинг рекламаси баннерда ёзилган:!”Иссиқ, юмшоқ сомасага кепқолинг!Асло пулингизга ачинмайсиз”.Санитария-эпидемиология бошқармасидагилар бу бедодликни нима учун кўрмаяпти деб ўйлайсиз?Шаҳар ҳокимлигидагиларчи?Ахир аҳолининг соғлиги энг долзарб масала эмасми?Умуман, Ленгер эгаси бор шаҳарми?

               ўз мухбирмиз.

Категория: Мақолалар, янгиликлар | Добавил: жанубий (23.12.2011)
Просмотров: 981 | Теги: бир туман хабарлари | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2025
    Бесплатный конструктор сайтовuCoz