Меню сайта
Категории раздела
Мақолалар, янгиликлар [73]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 76
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Каталог статей
Главная » Статьи » Мақолалар, янгиликлар

ИСТИҚЛОЛ НУРИДАН МУНАВВАР ШАҲАР

ИСТИҚЛОЛ НУРИДАН МУНАВВАР ШАҲАР



Жамол Тоҳир ўғли Исоқов Тўлебий туманидаги 1-мамир қишлоқ почтасида кўп йиллардан бери

фаолият юритиб келмоқда."Казпочта" АЖ ўтказган танловда биринчи ўринни эгаллаб, "Йилнинг

яхши почта ходими" унвонига сазовор бўлди ва Астана шаҳрида бўлиб қайтди.


Жамол Тоҳир ўғли Исоқов Тўлебий туманидаги 1-мамир қишлоқ почтасида кўп йиллардан бери

фаолият юритиб келмоқда."Казпочта" АЖ ўтказган танловда биринчи ўринни эгаллаб, "Йилнинг

яхши почта ходими" унвонига сазовор бўлди ва Астана шаҳрида бўлиб қайтди.Биз Жамол билан

учрашиб, Астана куни муносабати билан республикамиз пойтахти ҳақида гапириб беришни

илтимос қилдик.Қуйида ушбу суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
— Жаҳон цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган, советлар даврида ҳақли равишда "қўриқ

ерлар маркази” деб ном олган собиқ Целиноград , ҳозирда халқимизнинг ғурур-ифтихорига

айланиб, республикамизнинг пойтахти Астана шаҳрига айланганига ҳам анча йиллар бўлиб қолди.

Бу шаҳарнинг миллий давлатчилигимиз тарихида ва ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги ўрни ва

аҳамияти беқиёсдир.Қатағон йиллари минглаб совет халқига ватан бўлган бу шаҳар турли

миллиат вакиллари учун олтин бешик бўлди, десак, муболаға бўлмайди. Унинг иқтисодий-ижтимоий

нуфузи, маданияти, ободончилиги, фаровонлиги мустақиллик йилларида, айниқса юксалди.Сиз бу

шаҳарни ўз кўзингиз билан кўриб қайтдингиз.Таасуротларингиз қандай?
— Пойтахтимиз Астана обод ва кўркам шаҳар эканлигига яна бир карра амин бўлдим .Лекин бу

даражага етиш ёш республикамиз учун осон бўлмаганини ҳам биламан.Бу шаҳардаги бугунги

ободлик ва ободонлик минглаб ҳамюртларимизнинг самарали меҳнати эканлигига гувоҳ бўласиз.
Ҳақиқатан ҳам, пойтахтимизнинг ландшафт дизайни шундай шакллантирилганки, у йил давомида

гуллаб турувчи шаҳарни эслатади. Баҳор келиши билан то кеч куз кунларигача гуллайдиган турфа

олам ўсимликлар кўзни қувонтиради. Март ойидан бошлаб боғ-роғлару хиёбонларда виола, лола,

нарцисс, гулсафсар гуллайди. Апрель ойи охири — май бошларида багряник ва софора атрофга

атир каби майин исини тарқатади. Ёз давомида эса деярли ҳар чақиримда 60 дан зиёд турдаги

гуллар пойтахтимиз кўркига кўрк бахшида этаётганини кузатиш мумкин. Бир сўз билан айтганда,

пойтахтимизда Президентимиз таклиф қилган «яшил дастур» доирасида амалга оширилаётган

саъй-ҳаракатлар бардавом бўлиб, бундан кейин ҳам ўз самарасини беради.
—4 июл.Бутун республика аҳли ҳар йили бу санани кенг нишонлаб келмоқда. Ушбу айём

арафасида шаҳар кўчалари байрамона тус олади. Боғ ва хиёбонларда турли

маънавий-маърифий, кўнгилочар тадбирлар ўтказилади. Байрам томошаларида бу гўзал шаҳарни

тараннум этувчи шеърлар, куй-қўшиқлар янграйди...
—Бугунги кунда давлатимизни юзлаб мамалакатлар тан олди.Астана шаҳрининг номи

дунёгатаралмоқда. Мустақиллик йилларида ўзгача чирой очиб, гўзаллашаётган бу шаҳар

келгусида жаҳон илм-фан ва маданиятининг бешиги номини оладиган бўлса,бу аввало,

юртимиздаги барқарорликнинг тобора мустаҳкамланиб бораётганидан, албатта.Тинч, осойишта

юртга эса байрамлар ярашади, деб бежиз айтишмайди. Юртбошимиз таъкидлаб ўтганларидек,

истиқлол туфайли эришилган бу кунларнинг қадрига етишимиз керак.
—Давр шиддат билан олға бораяпти. Юртимиз ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олиши

учун бор имкониятлар ишга солинаяпти. Бунинг самараси эса яққол намоён бўлмоқда. Зеро

шаҳару қишлоқларимиз кун сайин обод бўлиб, аҳоли фаровонлиги ошиб бораяпти.Астана эса

Евроосиёнинг марказига айланиши кутилмоқда.
—Шунинг учун президентимиз кўплаб қарорлар чиқариб, тозалик ва ободончилик ишларига катта

эътибор қаратмоқда.Амалга оширилаётган ишлар салмоқли экакнини кўрдик. Келажак сари

шахдам қадам ташлаётган эканмиз, бугунги кунимиз эртага тарих бўлиб қоларкан янада унумли

меҳнат қилишимиз талаб этилади. Эл-юртимиз эришган бу буюк ғалабаларни сақлаш учун бор

билим-тажрибаларимиз ва имкониятларни ишга солаверамиз.
Категория: Мақолалар, янгиликлар | Добавил: жанубий (26.09.2012)
Просмотров: 923 | Теги: habarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2025
    Бесплатный конструктор сайтовuCoz