ЯНА БИР СПОРТ МАЖМУАСИ ОЧИЛДИ Йигирма йилдирки, янги замон руҳи, ўзгаришлар нафаси, шиддаткор давр шукуҳи билан яшаяпмиз, фикрлаяпмиз. Бир йигит умрича ўтган вақт давомида асрларга менгзагудек ўзгаришлар, янгиланишлар гувоҳи бўлаяпмиз. Бу оламшумул воқеалар маҳалламизда, қишлоғимизда, қўйингки, Ватанимизда, ҳар биримизнинг онгу шууримизда, мақсад-муддаомизда ўз ифодасини топмоқда. Табиийки, бу улуғворлик эзгуликка интилиб яшаётган ғузорликлар ҳаётида ҳам яққол акс этмоқда. Тўлебий туманининг Қозиғурт қишлоқ округи Маданият уйи қошида Астана куни муносабати била н
янги спорт мажмуаси очилди.Уни тадбиркор Есимхан САПАРБАЕВ(биринчи фототасвирда) ўз маблағи ҳисобидан
очди.Натижада 20 одам доимий иш билан таъминланди.70 миллион тенгега қурилган иншоот
ичида қишлоқ ёшлари спортнинг ўнга яқин туридан машғулотлар ўтказа олишади, бу ерда турли
фельдшерлик пункти биноларини ўз маюлағига қурдирган эди. Мажмуанинг очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари Мастерхан Пернебеков, туман
маслаҳати котиби Атирхан Шингисбаев,вилоят спорт мактаби директори Мурат Кипшакбаев ва
бошқалар сўзга чиқишиб, қишлоқ аҳлини шодиёна билан қутлашди.Рамзий лентани қишлоқнинг
эътиборли оқсоқолларидан Ўнербай Досали,Атир Мирзали ва туман маслаҳати котиби
А.Шингисбаев қирқишди. —Мустақилликка эришганимиздан буён ўтган йилларни сарҳисоб қиларканмиз, Элбошимизнинг "Мустақиллик – ҳуқуқ демакдир" деган ҳикматли сўзлари нақадар топиб айтилганлигига амин бўламиз. Хўш, бу ҳуқуқ нималарда акс этди? Аввало озод бўлиш, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, юртимизда инсон қадрини сарбаланд тутиш имконини берди. Энг муҳими, одамларнинг онгу шуури, тафаккури, инсон қадр-қимматига эътибор ўзгарди,—дейди Атир Мирзали отахон,—Бундай спорт иншооти қишлоғимиз тарихида бўлган эмас.Мустақиллик шароқфати билан бунёд этилди.Минглаб фарзандларимиз бу ерда спорт билан шуғулланишиб, ҳам соғлигини мустаҳкамлашади, ҳам ватанимиз шарфини нуфузли мусобақаларда ҳимоя қилишади, ҳам Қозоғ истонимизни дунёга танитишади.Шунинг учун мен Элбошимизга, туман раҳбарияти ва Есимхан укамизга миннатдорчилик билдираман.