Хикматли сўзлар
-Авлодлар келиб кетаверадилар, Ер эса абадий қолаверади. -Фалсафа менга ўз-ўзим билан суҳбат қуришни ўргатди, - дейди Антисфен. -Ҳар қандай саволга жавоб бериш мумкин, фақат у тўғри берилса бас. -Ҳеч нарса тасодифан содир бўлмайди. Биз тасодиф деб атайдиган ҳамма нарсанинг ўз сабаби бор. -Биз бўш вақтни қўлга киритиш учун бўш вақтдан маҳрум бўламиз, тинч яшаш учун эса уришамиз. -Жиддийлик кулги билан, кулги эса жиддийлик билан енгилади. -Йиқилганни турғизмоқ учунгина эгил. -Манманликдан ортиқ адабсизлик бўлмайди. -Дўст бизнинг иккинчи «мен»имиздир. -Қалб тананинг соҳиби ва доноликнинг ҳокимидир. У танага буйруқ беради. -Чақалоқлар ҳамма ерда бир хил йиғлашади. Катта бўлганларида эса турли қилиқлар қилишади. Бу – тарбиянинг оқибати. -Ҳаддан ташқари шавқатсизлик қилганлар муваффақиятсизликка учрайдилар. -Ҳар бир инсон ниманидир тўғри, деб ҳисоблайди. Бу ҳолат донога ҳам, аҳмоққа ҳам бирдек тегишли. Бироқ улар тўғри деб топган нарсалар бир-бирига ўхшамайди. Доно билан аҳмоқ ўртасидаги фарқ ана шундадир. -Комил инсон текшириб бўлмайдиган сўзларга, илгари учрамаган ҳаракатларга ва фикрларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлади. -Сиз сўранг – оларсиз, изланг – топарсиз, эшикни қоқинг ва у очилгусидир. Ҳар бир сўровчи олади, изловчи топади ва келувчига эшик очилади. -Маънавий қулликдан шармандалироқ мутелик йўқ. -Тақдир тан берувчиларнинг қўлидан тутади, қаршилик кўрсатувчиларни эса судрайди. -Ақл-идрок – инсон танасига жо этилган илоҳий руҳ зарраси. -Кичик қайғу кишини сўзлатади. Каттасига эса сўз йўқ. -Хавотирга тушган одам ўзини бошқара олиш қобилиятини йўқотади. -Эзгу ишнинг мукофоти-унинг амалга ошишидадир. -Инсоннинг феъл – атворини арзимас майда-чуйдалар орқали билиб олиш мумкин. -Ҳамма тўғри яшаш ҳақида эмас, узоқ умр кўриш ҳақида қайғуради. Ваҳоланки, тўғри яшаш ҳамманинг қўлидан келади, узоқ умр кўриш эса ҳеч кимга насиб этмайди. -Йўқотиб қўйишдан қўрқиб, зарур нарсани олишга иккиланган кимса қўрқоқ ва қатъиятсиздир. -Ҳамдардлик – ўзгаларнинг бахтсизлигидан азият чекиш, ҳасад – бировларнинг бахтини кўриб ғамга ботиш. -Оловнинг ғаройиб сифатларини ким тушунтириб бера олади? Нега энди у ўзи ёруғ бўлатуриб, домига тушган нарсаларни қорайтириб юборади? Ёки гулханда тобланган тошларнинг оқариш сабабини қандай изоҳлаш мумкин? -Сукунат – шовқиннинг, ялонғочлик – либоснинг, хасталик – саломатликнинг, зулмат – ёруғликнинг йўқлигидан дарак берганидек, ёвузлик эзгуликнинг йўқлигини билдиради. -Ёмонлик жазосиз қолмайди. Холбуки, бу иллатга эга бўлишнинг ўзиёқ – энг биринчи жазо. -Йўлларнинг мингтаси мақсаддан узоқлаштиради, фақат биттаси мақсадга етказади. -Билимсизлик кучайгани сайин шубҳа-гумон орта боради. -Мутолаа инсонни билимдонлик сари, суҳбат топқирлик сари етаклайди, Ёзиш эса аниқликни таъминлайди. -Инсоннинг табиатида урушқоқликнинг учта сабаби муҳрланган: рақобат, ишончсизлик, шухратпарастлик. -Нарсалар ҳақидаги эсдалик ва хотиралар йиғиндиси тажриба деб аталади. -Эркинлик ва зарурият доимо баргаликда мавжуддир. Масалан, дарё суви эркин оқади. Лекин у ўзандан чиқмаслик заруриятига бўйсунади. Шунга кўра, айтиш мумкинки, барча ихтиёрий ҳаракатлар аслида мажбурийдир. -Ҳатога йўл қўйиш уят эмас. Янглишиш ҳамма одамларга хос хусусият. Лекин одамлар имкон қадар хато қилмасликлари жоиз. Адашиш уларнинг вазифасига зид ишдир. -Табиат менга шундай заковат ато этганки, илмий фаолиятимда ўзгаларнинг фикрини эшитишдан эмас, балки доимо ўз шахсий қарашларимни шакллантиришга интилишдан завқ оламан. -Ақлли бўлишнинг ўзи етарли эмас. Энг асосийси ақлни амалда қўллай билишдадир. -Ҳар бир одамнинг қалбига йўл топа бил. Одамларни бошқара билиш санъати ана шундадир. Бунинг учун довюрак бўлиш шарт эмас. -Муносиб равишда чекина билиш мардонавор ҳужум қилиш каби муҳимдир. Мақсадингга эришгандан сўнг ўзингни тўхтата бил. Омад устига омад келавериши шубҳалидир. -Кутишнинг ҳадисини ол. Ақлингга бўйсуниб, сабр билан иш тутсанг, омад сенга пешвоз чиқади. -Устунлик биринчиликда. Иккинчи бўлган қанчалик тер тўкмасин, ҳеч қачон тақлидчи деган тамғадан қутулолмайди. Донолар янгилик яратиб, қахрамонлар рўйхатидан ўрин оладилар. Баъзилар биринчи қаторда иккинчи бўлгандан кўра, иккинчи қаторда биринчи ўринни эгаллашни афзал кўришади. -Рад этишни бил. Ҳеч қачон кескин рад жавобини берма-бу садоқат узвларини кесмоқ билан баробар. Озгина умид қилишга имкон қолдир. Бу умид раддия аламини камайтиради. Илтифот кемтик мурувватнинг, яхши сўз бажарилмай қолган ишнинг ўрнини тўлдиради. -Чап бермоқни ўрган. Йўл топа билиш ақлли кишиларнинг ишидир. Улар ўринли ва ажойиб бир ҳазил билан ҳар қандай қийин ва ноқулай вазиятдан чиқиб кета оладилар. Бир табассум билан мақсадга етиб, аёвсиз баҳсдан омон чиқадилар. Баъзан эса ўзини тушунмаганликка солишдан кўра ақллироқ йўл қолмайди. -Доимо янгиланиш сари одимла! Ортиқча қайсарликдан ўзингни тий! Зотан, пўртахолни тўхтовсиз эзсанг, тахири чиқади. Истеъдодни беҳуда сарфламоқ эса унинг тез сўнишига олиб келади. -Давр билан ҳамнафас яша. Жуда билимдон бўлган тақдирингда ҳам замонга қараб иш тут. Йиллар ўтиб борар экан, қарашлар ҳам, урфлар ҳам ўзгаради. Эскича фикрлашдан қоч. Замона зайлига мослаш. -Ҳаёт-ўйин. -Доно киши ҳаммани қадрлайди. Чунки у ҳар бир одамнинг яхши томонини кўра олади. -Қилмиш – фикрлар меваси. Яхши фикр яхши амал демакдир. -Нутқ-амалнинг сояси. -Қасос олишнинг энг яхши йўли – унутиш. Унутишдан душман ўзининг ночор, арзимас бир кимса эканлигини англаб, куйиб кул бўлади. -Йўлинг ойдин бўлмаса, доно ва эҳтиёткор одамларнинг этагидан тут. Улар эртами-кечми сени тўғри йўлга олиб чиқадилар. -Инсонни йигирма ёшида туйғулар, ўттизида истеъдод, қирқида ақл-заковат ҳукмронлик қилади. -Ҳар қандай давомийлик тараққиёт бўлолмайди. -Асл нотиқлик барча керакли нарсаларни меъёри билан айта олиш санъатидир. -Ҳамма хотирасидан нолийди-ю, лекин ҳеч ким ақлидан нолимайди. -Севгига аниқ таъриф бериб бўлмайди. Севги қалб учун ҳокимлик қилиш истаги, ақл учун ички ўхшашликка интилиш истаги, тана учун эса эзгуликка интилувчи нозин ва пинҳоний истакдир. -Бошқаларсиз яшай оламан дегувчилар катта хатога йўл қўядилар. Лекин менсиз ҳеч ким ҳеч нарса қилолмайди дегувчилар ундан ҳам кўпроқ адашадилар. -Кўпинча сотқинликка атайин қўл урилмайди. У ожизлик туфайли содир этилади. -Одамларнинг устимиздан ҳукмронлик қилишига қаршилик кўрсатишдан кўра, уларнинг устидан ҳукм юритиш осонроқдир. -Муваффақиятсизликка учраган ҳар қандай мақсад ўз жозибасини йўқотади. -Бир одамни англашдан кўра, кўпчиликни тушуниш осонроқдир. -Инсон хатти-ҳаракатлари унинг фикрлари таржимонидир. -Инсон қанча кам сўзласа, шунча кўп ютади. Чунки одамлар сукутдаги аҳмоқни ақлли деб ўйлашлари мумкин. Агар сукутдаги киши чинданда заковат эгаси бўлса, атрофдагилар унинг жуда ақлли одам эканлигига тўла ишонч ҳосил қиладилар. -Бир нарсани айтиш қийин: қатъиятсизлик кўпроқ раҳм-шавқатга лойиқми ёки нафратгами? Нотўғри қарор қабул қилиш хавфлими ёки умуман ҳеч қандай қарорга келмасликми? -Оролда яшовчи одамлар қитъада истиқомат қилувчиларга нисбатан кўпроқ эркинликка мойил бўладилар. -Болаларда Ватанга муҳаббат уйғотишнинг энг яхши воситаси оталарнинг Ватанни севишларидир. -Менинг дардим шунчаки, китоб ёзишга киришаман-у, у ниҳоясига еткач, ёзганларимдан уяламан. -Ҳалол одамни таъқиб қилиш мумкин, аммо уни шарманда қилиб бўлмайди. -Аҳмоқлар биз ўйлаганчалик кўп эмас. Одамлар бир-бирларини тушунмайдилар, холос. -Билиш қийин эмас, кўникиш қийин. -Фикрларни эмас,фикрлашни ўргатмоқ керак. -Табиат шундай йўл тутганки, хомхаёллик нафақат телбаларга, балки донишмандларга ҳам хосдир. Акс ҳолда, донишмандлар ўз донолигидан қаттиқ азият чеккан бўлишарди. -Айтишларича, икки қарама-қарши фикр орасида ҳақиқат ётар эмиш. Асло бундай эмас, улар орасида муаммо ётади. -Яшаш учун ғалаба қозонишни ўрган. -Уйланиш ҳуқуқларнинг ярмини камайтириш, мажбуриятларни эса иккин баравар ошириш демакдир.

|