жозибалироқ сара қўшиқлар яратиб келмоқда. Хонанданинг шаҳримизга ташрифларидан бирида у билан учрашиб, бир қанча
саволларимизга жавоб олдик. —Рустам ака, маълум муддат санъатдан узоқлашгандай бўлдингиз. Сир бўлмаса, бунинг сабаби нимада? —Йўқ, мен санъатдан асло узоқлашмадим, балки малака оширдим, тажриба тўпладим. Дунё кездим. —Ҳар бир қўшиқнинг яратилиш тарихи бўлади. Мисол учун, "Кечир, дилбарим" — сизнинг ижроингизда жуда ўзгача чиққан. Шу қўшиқ ҳақида гапириб берсангиз. —16-17 ёшимдаёқ уни айтиб юрардим. Машхур хофизимиз Рустам қори Typcyнов ижросидаги бу таронани руҳиятимга мослаб айтганман, Мен барча қўшикларимни ўз услубимда ижро этишга харакат қиламан. —Ўзини сизнинг шогирдингизман, деб билган ёш хонандалар жуда кўп, назаримизда... —Қўшикларимни куйлаб, устозим, деб юрганлар кўп, лекин мен ҳеч кимни шогирдим, деб айтолмайман. Чунки устозлик — жуда катта масъулият. Бундай катта жавобгарликни ололмайман. Биласизми, халқимизда бир нақл бор. Устоз бўлишлик учун бешта сифатга эга бўлиш лозим. Агар бу сифатлар тўртта бўлса-да, бундай устоздан воз кечинг, дейилган китобларда. Демак, устозликка ҳамма ҳам лойиқ бўлолмайди. —Ўзбек мусиқаси кейинги йилларда яхшигина жонланган, яшарган. Санъатга кириб келаётган ёшлар ҳақида қандай фикрдасиз? —Мухлисларим, санъат шинавандалари билан учрашиб қолсак, уларнинг юз фоизи ўзбек қўшиқчилигида ҳофизликка муносиб бўлган Шерали Жўраев ва Сизга ўхшаган санъаткорлар жуда кам, дейишади... —Хонанданинг танилишида, қўшиқлари машҳур бўлишида ёнидаги созандаларнинг ҳам роли катта. Уларни қандай танлайсиз? —Аввало, эълон берамиз. Кейин танлов асосида ишга оламиз. Ёнимдаги йигитлар — Алишер Каримов, Ихтиёр Қўқонов, Мурод Баҳриддинов ва Шоҳжаҳондан миннатдорман, улар ўз ишининг усталари. —Айрим хонандалар концерт дастурларида ўзларига жуда оро беришади. Турли костюмлардан фойдаланишади. Негадир Сизда бу нарса кузатилмайди. —Одамлар санъатимдан баҳра олишга келишади, мени томоша қилишга эмас. Ўзига оро бериш масаласига келсак, бу аёлларнинг йши. Биз — эркакмиз. —Санъат сиз учун нима? —Санъат — мен учун вақтинчалик иш, қолаверса, халқ билан мулоқот манбаи. У катта маблағ топишга имкон беради, бошқалардан ажратиб туради, ички дунёмни намойиш этишга ёрдам беради. Одамларга айтадиган гапларимни қўшиқ орқали етказаман. —Бутун умрингизни санъатга бах-шида қилиш ниятингиз борми? —Ихтиёр менда эмас. Чунки жуда хохдаган кезларимда қўшиқ айтолмаганман ва аксинча, айтишни истамаганимда, қўшиқ куйлашга мажбур бўлганман. Умримнинг охиригача куйласам керак, деб ўйлайман. —Атрофингиздаги одамларни бехосдан ранжитиб қўйган пайтларингиз бўлганми? —Бўлган. Бундай вазиятларда афсус чекаман. Шундай хатоларни такрорламаслик учун ўзимни панд-насиҳатлар билан мукаммаллаштиришга ҳаракат қиламан. Ҳаётим давомида кўп яқин инсонларимни йўқотдим. Баъзиларининг жанозаларига қатнашдим, баъзи бирлариникига қатнаша олмадим. Шу боис, ўлимни ҳар куни ёдга оламан. Мен дунёга нима учун келдим, деган саволга жавоб топа олганимдан хурсандман. Агар одамзод мана шу саволга жавоб топа билганида, спиртли ичимлик ичмасди, тамаки чекмасди, бир-бирини дўппосламасди, яқинларига, ён-атрофдагиларга зуғум қилмасди. —Газетамиз мухлисларига, санъат ихлосмандларига қандай тилакларингиз бор? —Ҳаммага икки дунё бахт-саодатини тилайман. "Замин" студиясининг "Фалсафий қўшиқлар қироли" номинацияси (1998 йил) соҳиби Рустам Ғойипов гарчи оиласи ҳақида батафсил гапиришни унчалик хуш кўрмасалар-да, уч фарзанди (икки қиз ва ўғил) унинг изидан келаётганлигига шама қилдилар. Турмуш ўртоқлари хориж тили мутахассиси эканлар. Ёқимли овоз соҳиби, хонанда Даврон Ғойипов эса, у кишига қариндош бўларкан. Бир соатдан мўлроқ вақт мобайнида суҳбатимиз жуда кўп мавзуларни қамраб олди: устозлик одоби, яхши ном қолдириш, эзгу амаллар билан ёшларга ўрнак бўлиш, санъатга енгил-елпи қарамаслик, мукаммалликка эришиш ва ҳоказо. Дунёқараши кенг, ўй-шуури теран, маънавияти юксак суҳбатдошимиз ўз ишини яхши билади, унинг қўшиқлари қалблардан қалбларга, тиллардан тилларга кўчиб, унинг яратувчисига чуқур эҳтиром олиб келади. Бу масъулиятли касбда санъаткоримизга улкан зафарлар тилаймиз. Раъно РАУФОВА, Гулмира АШУРМЕТОВА. Истеъдодли санъаткор Рустам Ғойипов билан шаҳримизда учрашиш имкониятини яратган юртдошимиз, продюсер Собиржон Исаевга миннатдорчилик билдирамиз.