Меню сайта
Категории раздела
Мақолалар, янгиликлар [73]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 76
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Каталог статей
Главная » Статьи » Мақолалар, янгиликлар

ТАҚДИР ШАФҚАТСИЗМИ Ё...?
  http://www.ca-oasis.info/uploaded/1312975836.jpg
ТАҚДИР ШАФҚАТСИЗМИ Ё...?
Бир йилдан буён тЎшакка михланган Фотима опа деразага тушган нурдан уйғониб кетди. «Э, ёруғ дунёга нима етсин, шунисига ҳам шукр». Ўзича Яратгандан дардига шифо сўраб, ўрнидан туришга уриниб кўрди. Бир амаллаб, бошқа томоиига ўгирилиб ётишга ҳаракат қилди. Бўлмади.
«Келинимни чақирай, чой берсинчи, томоғим ҳам қуриб кетди». Яхшиямки, бахтига шу келини бор, кунига яраб туриб-ди. Вақтида давраларни гуллатиб, анжуманларни тўлдириб, ҳаммани ўз оғзига қаратиб юрган аёл бугун оғир касал. Бировнинг кўмагисиз на ўрнидан тура олади, на еб-ичади, на ҳожатга ярайди.
Дўхтирлар узоқ даволаб кўришди, натижа кўнгилдагидек бўлмагач, қимматбаҳо, топилмас дориларнинг рўйхатини ёзишди-да, бемор опани ўз ҳолига ташлаб қўйишди. Чақиртирса, келиб кўришни ҳам хоҳлашмайди, ёзган дорилари кор қиляптими-йўкми, у билан ҳам қизиқишмайди. Табиб-азайимхонларга ишонмайди, уларнинг ҳаммаси— муттаҳамлар.
Шундай қилиб, аёл ўзининг азобли хаёллари, аччиқ ҳаётий таассуротлари гирдобида қолди, Зулм зулмни, ёвузлик ёвузликни, меҳр меҳрни туғдиради. Опанинг бугунги ҳолати қайси гуноҳи учун экан? Ҳаммаси қачон бошланди ўзи, аёл узок, ўйга чўмди.
Тақдири илоҳий ҳеч адашмайди, ҳамма экканини ўради, деб шунга айтсалар керак-да.
... Фотиманинг бўйи етиб, хуснига ҳусн кўшила бошлаганини кўрган ота-она ўз-ўзидан қувониб кетарди. Ахир севинмай бўладими, тилаб-тилаб олган, оиладаги якка-ягона қизлари— Фотий эркатой мана, вояга етди, энди узатиш тадоригини кўриш керак.
Оилада ёлшз қизнинг айтгани-айтган, дегани-деган эди.    Унинг саломатлиги, камоли, истиқболи ва бахти учун ота-она ҳар нарсага ҳозир ва ҳар  қандай  азиятга  чидашга қодир эдилар.
Ўша пайтда бир йигит уларнинг маҳалласида ўралашиб қолди. Қизнинг қадам олиши ҳам ўзгарди. Ўн кулиб, бир гапирадиган, шўх-шодон қиз улғайиб қолганини, эрта-индин узатилиб кетишини тушуниб етди. Ҳалиги йигит ҳам йўлини пойлагани-пойлаган. Ниҳоят, уйга совчилар келиб, «суриштириб кўринглар», деб кетишди.  Ота-она шошиб крлди, «қиз бола бировнинг хасми, вақтида узатган маъқул», деб бериб юборишса, ўзлари ким билан қолишади, ахир бу дунёга келиб орттирганлари фақат шу зурриётлари-ку.Орага қариндош-уруғ, маҳалла-кўй аралашди, ноилож кекса ота-она қиз-ларини «қутлуг» жойга қўндириб, «тинчишди».
Фотима ўзга хонадонга келин бўлиб тушди. Кўп ўтмай, оилада эркатой бўлгани, кўлини совуқ сувга урмагани ошкор бўлиб крлди. Онаси ҳам ёлғиз фарзандининг тарбиясида сусткашлик қилгани сезила бошлади. На эрга қарашда, на ошхона, на бошқа уй юмушларида Фотиманинг қўли баланд келди. У дастлаб келинликни — текин хизмат қилиш сабабини тушуна олмай хуноб бўлиб юрди, кейин янги уйидагиларга нафрати ортди, негадир «уларни уриб-калтаклаб, кўчага чиқариб ташлаш»ни истарди, пичинг-киноялар жон-жонидан ўтиб, ахийри, бар кун ота-онасиникига кетиб крлди.
— Ие, болам, иссиқ ўрнингни совутиб, нимага келдинг, эринг урмаса-сўкмаса, қайин юртинг ҳам жойида...
Ота-она болалиги дарду ташвишлардан холи бўлиб, қийинчиликларсиз
ўсган қизларининг ҳаётнинг дастлабки оғирликларига чидай олмаганини тушунмадилар.Фотима «бормайман», деб оёғини тираб олди. Яхши ҳам гапириб кўришди, ёмон ҳам, қизнинг аҳди қатъий, ноилож, унинг «тамом-вассаломи»дан нарига ўта олишмади.
Шу тариқа илк қувонч ўрнини ташвиш эгаллади. Орадан бироз фурсат ўтиб, Фотима бўйида борлигини туйди. Шунда ҳам қайин юртига қайтишни истамади. Отанинг касали хуруж қилиб, оила уни қаро ерга берди, жудолик ўтида ўртанди. Бу орада ўғил невара туғилди.
Онаизор югуриб-елиб, қолган умрини невараси камолига бағишлади. Фақирона ҳаёт кечираётган оила янги инсон дунёга келиши билан худди бир дунё бойлик топиб олгандек, бир қоп семирди. Лекин турмушнинг ташвиш-савдолари ҳар доим ёнма-ён юради. Фотима эмизикли гўдагини онасига ташлаб, бир корхонада фаррош бўлиб ишлай бошлади. Ишдан ҳориб-чарчаб келган кезларида онасига «нега ўқитмадингиз, нега ҳунар ўргатмадингиз», дея зуғум килади. Усиз хам паймонаси тўлиб юрган бева аёл унсиз йиғлаб, дардини кимга айтишни билмасди. Ёлғиз қизи билан муносабати кескинлашишини истамасди. Тунлари зурриётининг аччиқ  киноя-пичинглари, заҳарханда гаплари оғир ботиб, бениҳоя эзиларди.Бечора она «бирор нарса олиб бер», дейишга қизидан ийманарди. Бу орада Фотима ишдан кетишга мажбур бўлди, қисқартиришга йўлиқибди.
   «Кеча уйдаги биллур идишларни бозорга олиб чиқиб, сув текинга сотиб юбордим. Нима, очингдан ўл, дейсизми. Ахир уч кунгача киши иш тополмаса нимани ейди?!»
Уйда кунига шунақа гап-сўзлар чиқа бошлади. Асаблари таранглашиб, усиз ҳам соғлигидан нолиб юрган кампир бир кунда адойи тамом бўлди. «Одамзод фарзандининг ғариби», деб шунга айтсалар керак-да, фақиру ҳакир ҳолатда она ҳам дунёдан ўтди.
   Фотима норасида гўдагининг ночор ҳолига боқиб, айниқса, ўзининг куч-ғайратини ишга сололмай, уйда ўтириб қолганидан қаттиқ эзиларди. Лекин Оллохнинг марҳамати кенг, ҳайтовур қўни-қўшни, кариндош-уруғ кунига яраб, руҳиятини кўтариб турди, ҳолидан хабар олиб, ўғлини ҳам каттайтиришда ёрдамлашишди...
Мана, бугун Фотима опа тўшакда, аҳволи ошр. Лекин уни касаллик оғ~ риқлари эмас, бошқа дард эзади. Вақтида ота-онасига бирорта яхшилик қила олмагани, фарзанд бўла туриб, улар ҳақида кайғурмаганлиги, фақат ўзини ўйлаганидан қаттиқ афсусланади, пушаймон ейди. Лекин энди кеч. Кейинги пушаймон ўзингга душман, дейишади-ку. Бунга сиз нима дейсиз, азизлар?
                                                             Наргиза МАВЛОНОВА.
Категория: Мақолалар, янгиликлар | Добавил: жанубий (18.11.2011)
Просмотров: 1892 | Теги: турмуш чорраҳаларида | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2025
    Бесплатный конструктор сайтовuCoz