Меню сайта
Категории раздела
Мақолалар, янгиликлар [73]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 76
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Каталог статей
Главная » Статьи » Мақолалар, янгиликлар

ДИЛ ИЗҲОРЛАРИ
НАВРЎЗИ ОЛАМ МУБОРАК!   Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!
Табиат уйғониб, боғу- роғлар, дашту далалар яшил либосга бурканиб, бахор нафаси, куёшнинг тафти тобора кучайиб бораётган шу ёруғ кунларда сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни юртимизга кириб келаётган Наврўзи олам билан чин қалбимдан муборакбод этишдан бахтиёрман.
Халкимиз доимо орзиқиб, интизор бўлиб кутадиган, янги кун ва янги фасл дебочаси, шарқона янги йилнинг бошланиши бўлмиш Наврўз айёми ўзининг маъно-мазмуни, кўрку- таровати, теран фалсафаси билан бошка байрамлар орасида алоҳида ўрин тутади, десак, ҳеч қандай хато бўлмайди.Зеро, Наврўз табиат очилиши, уйғониш ва янгиланиш фасли бўлиб, Шарқ дунёсидаги энг қадимий, биз учун  ғоят ардоқли ва эъзозли байрамдир.
Наврўз ўзига хос бетакрор бир олам бўлиб, инсон зотини табиат билан доимо уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб яшашга даъват этадиган ўзаро меҳр-оқибат, қадр-қиммат, хайру саҳоват рамзи ва белгисидир.Айни Наврўз фаслида барчамиз ўзимизнинг табиат фарзанди эканимизни, халқимизга хос миллий қадрият ва анъаналар нечоғли теран ва сермазмун, маданиятимиз нақадар бой эканини бутун қалбимиз билан англаймиз ва беихтиёр юрагимиз ғурур ва ифтихорга тўлади.
   Мана шундай нурафшон лаҳзаларда, айнан баҳорга муносиб сумалак ва ҳалим, кўксомса каби тансиқ таомлар тортилган дастурхонлар артофида халқимиз Наврўз неъматларини, байрам қувончини ўз яқинлари, ёру- дўстлари билан баҳам кўради, дунёга қалбини, бағрини кенг очиб, пок ният ва орзуларини билдиради.
    Барча ҳамюртларимизни янгиланий байрами Наврўз билан табриклайман ва ҳар кунингиз Наврўз бўлишига тилакдош бўлиб қоламан.
                                                        Ирисмат МИРЗАМУРОТОВ,
                                                 меҳнат фахрийси.

                                            Тўлебий
тумани Султонрабаот қишлоғи.-----------------------------------------------
Юртимизга фасллар
келинчаги баҳор ҳам кириб келди.Баҳорнинг бир куни йилни боқади, деб бежиз
айтмаган халқимиз.Шу сабабли ҳам кун билан тун тенглашадиган бу сафоли кунни
халқимиз ўзгача соғинч ва зўр шоду-хуррамлик билан кутиб оладилар. Наврўзни
кўклам таравоти яшнаб турган кўм-кўк адирларда қарши олишади ва бўлиб ўтадиган
тадбирларда ҳар бири рамзий маънони касб этадиган ва замирида аждодларимизнинг
эзгу тушунчалари ётадиган азалий удум ва анъаналаримизга кенг ўрин ажратилади. Чунки
бободеҳқонларимизнинг далага чиқиб, ерга уруғ қадаши эртанги насибамиздан,
момоларимизнинг қозонларда сумалак қайнатишлари Наврўз келганлигидан,
келинчакларининг тавозеъ билан салом беришлари меҳрдан, оқибатдан нишона. Миллатимизнингкимлигини, урф-одатларимизнинг бетакрорлигини кўз-кўз қилувчи айёмдир Наврўз.
   Маънавиятимизнинг шаклланишида юқорида қайд қилинган фазилатларнинг барчасини умумхалқ байрами «Наврўз» ўзида мужассамлаштирган. Юксак маънавий ва миллий қадриятларимиз тимсоли бўлган «Наврўз» байрамини бу кунда ҳам «Мудом бор бўл, Наврўзи олам!» хамда «Наврузинг муборак, она юртим!», дея XXI асрнинг ушбу қутлуғ йилида ҳам ўзгача бир тайёргарлик, шоду-хуррамлик ила қарши олмоқдамиз.
  Наврўз юртимизда яшовчи барча миллатлар, одамлар ўртасидаги дўстлик, биродарлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамловчи байрам сифатида нишонланади. 
Ҳа, Наврўз юракка яқин, тилакка ҳамоҳанг айём. Шу қутлуғ кунларда қилинаётган
эзгу ниятларимиз ушалиб, ўтар ҳар кечамиз қадр кечасидек фархрли-ю, келар ҳар
кунимиз Наврўз бўлсин!


                              Ҳожар ОРМАНОВА,


                                Тўлебий тумани
,  "Казпочта” акционерлик  жамиятининг 
Алишер Навоий қишлоғи бўлими бошлиғи.-----------------------------------------------------------------------------------------------------

   Баҳорни байрамлар фасли деб
ҳам аташади. Бу фаслда дунёнинг турли бурчакларида хилма-хил байрамлар
нишонланади. Шарқ мамлакатларида нишонланадиган шодиёналарнинг аксарияти
баҳорги тенг кунлик - 21 март билан боғлиқ. Турли номлар билан аталувчи йил
бошини бошқа қиъадаги баъзи давлатлар сал бошқачароқ нишонлашади.Янгиланиш фаслининг янги йили барча қозоғистонликларга муборак бўлсин.
1991 йилда Қозоғистон Республикаси Президентининг фармонига биноан Наврўз
мамлакатнинг миллий баҳор байрами сифатида эътироф этилган.Қайси даврда
дунёнинг қайси бурчагида нишонланишидан қатъий назар, Наврўз баҳор, деҳқончилик
ишларининг бошланиши, табиатнинг уйғониши, совуқ кунлар ниҳоялаб, иссиқ кунларнинг
бошланиши билан боғланган. Қадимий ва ардоқли байрамимиз Наврўзи олам ўз
моҳиятига кўра руҳий покланиш ва унинг боқийлигини тараннум этиш тантанаси
сифатида ҳар биримизнинг кўнглимизга яқин. Эзгуликка йўғрилган бу
қутлуғ байрам эл-юртни бирлаштиради. Одамларни бунёдкорликка ундайди,
яратувчанлик мақсадида бошланган ҳар бир ишда унум бахш этади. Наврўз
ризқ-рўзимиз манбаи бўлган табаррук заминни севишга, меҳнатни қадрлашга кўклам
мўъжизаларидан лаззатланишга ўргатади. 
   Ҳар бир хонадонда ҳар куни яхши янгиликлар кўп бўлиб, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин.Барча қозоғистонликларни Наврўз билан табриклайман.
                                                Зохиджон Ниёзметов,                         Тоғойна ўрта мактабининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари.
                                  .----------------------------------------------------------------------------

 Энтикиб чопишдан чарчамас сабо,

Ям-яшил насимлар ётибди тўзиб.

Яна ёшлигингга қайтдингми, дунё,

Қайтдингми дунёга яна, Наврўзим?!
Ҳар баҳорда табиат билан бирга бизнинг кўнглимизда яшариш, қувонч кайфиятлари уйғонади. 
Ҳа, бугун юртимизга Наврўзи олам ташриф этмокда. Ўрик новдаларида гуллар, қизлар сочларида тол баргак, йигитлар қўлларида эса гулдаста. Ҳамма ёқда яшариш. Дарахтлар куртак чиқармоқда, қирларни майсалар қопламоқда, сойлар кўпириб оқмоқда.

 Арик бўйларида хилва, бинафшаю, бойчечаклар бўй чузмокда. Қишлоқларда, маҳаллаларда, овулларда дошқозонлар осилган. Қаердандир чанқовузнинг дилтортар овози эшитилмоқда. Туни билан байрамга тайёргарлик, барча уйғоқ — ҳамма ёқда шодлик, қувноқлик. Куй-қўшиқлар янграмокда, раққослар ўйнамоқда. Одамлар қалбида илиқлик, ғурури ўсмоқда, ғайрати ошмоқда.

Наврўз айёмида ҳазрат Алишер Навоийнинг дилидан отилиб чиққан ва асрлар оша кўп   

  қалбларни яйратиб келган шу сермаъно сўзлар тилимизга келаверади-келаверади:

Ҳар тунунг қадр ўлубон, ҳар кунинг ўлсун Наврўз!  
    
  Ҳурматли жанубийқозоғистонликлар! Сизларни   яна бир бор Наврўзи олам билан табриклайман.           
                         Азамат ЧУТИРОВ,

                    Тоғойна оз комплектли ўрта мактабининг  бошланғич синф ўқитувчиси. ўқитувчиси.



Категория: Мақолалар, янгиликлар | Добавил: жанубий (28.03.2008)
Просмотров: 1246 | Теги: табриклар | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2025
    Бесплатный конструктор сайтовuCoz