Меню сайта
Категории раздела
Мақолалар, янгиликлар [73]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 76
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Каталог статей
Главная » Статьи » Мақолалар, янгиликлар

Тўлебийда Мустақиллик байрами.

       Тўлебийда  Мустақиллик  байрами.
     Қозоғистон мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан байрам сайлларига

чиққан тўлебийликларнинг кайфиятининг  ҳар йилгидек кўтаринкилиги уларнинг 

моддий-иқтисодий аҳволига боғлиқ экани кузатилди. 
     Марказий хиёбонда ўтказилган тантаналарда  туман ҳокими тўлебийликларни

давлатимизнинг асосий байрами билан қутлаб, ўтган 20 йил ичида халқ фаровонлигини

ошириш борасида бажарилган ишларни бирма-бир санаб,фақат жорий йилнинг ўзида

шаҳар ва қишлоқларда ўнлаб соғлиқни сақлаш, мактабгача тарбия муассасалари,

мактаблар, турар жой бинолари қурилгинини тилга олди.Байрам арафасида бир неча

янги иншоотлар фойдаланишга топширилди, улардан бири Кўксаек қишлоқ округига

қарашли Қозоғистон овулида тиббий "тез ёрдам" станцияси биноси .Бу иншоотнинг

қурилишига вилоят бюджетидан 61 миллион 315 минг тенге ажратилди.Яна бир

иншоот Олатов қишлоқ округидаги учта бир хонала коммунал уйлар.Бу қурилиш вилоят

бюджетига 11 миллион 600минг тенгега тушди.Қозиғурт қишлоқ округидаги бир қатор

қишлоқларга "Тоза сув" дастури бўйича сув келди.Сув қувурининг узунлиги 39600 мерт

бўлиб, вилоят бюджетидан 176 миллион 123 минг тенге ажратилди.527 хонадон тоза

ичимлик суви билан таъминлана бошлади.
   Бизнеснинг ижтимоий жавобгарлиги доирасида "Каз Транс Газ Аймақ" Акционерлик

жамияти 43000,0 минг тенгега Ленгер шаҳридаги К.Сатпаев номли мактабга спорт

иншоотлари қуриб, уларни керакли спорт қурилмалари билан таъминлади.
  Биз байрам иштирокчиларини суҳбатга чорладик.  Ортда қолган 20 йиллик давр

ҳақидаги тўлебийликлар ҳаяжонлани гапириб беришди, десак, муболаға бўлмайди.   

Биринчи суҳбатдошимиз ленгерлик Рахимжон Солиев ижтимоий соҳадаги 

ўзгаришларни, Ленгер шаҳрининг кундан-кунга чирой очиб бораётгани,  кўчалар

таъмирланиб, янги бинолар, ҳатто бозор ва янги автобус станцияси қурилаётганини

атаб ўтди.
   --1995  йилни эсласангиз, умуман шаҳарга қараб бўлмайдиган аҳволга келиб қолган

эди. Кичик туманлардаги кўп қаватли уйларни одамлар ташлаб кетгани ёдимиздан

кўтарилгани йўқ.
   --Ҳаракатда баракат . Ҳозир ишлаш керак бўлиб қолди фақат, тадбиркорликка кенг

йўл очилиб, бизнесга тўғаноқ бўлаётганларга қарши кураш олиб борилмоқда ва бу

ишга прокуратура бош бўлмоқда,дейди Кўксаек қишлоғида истиқомат қиладиган

истиқомат қиладиган тадбиркор  Ботиржон Алиев.
  Бир гуруҳ ёшлар келажакка ишончи ортиб бораётгинини таъкидлашди.
   --Давлатимиз мустақиллигининг 20 йиллиги арафасида Алмати шаҳрида метро

очилиши фикримизнинг далилидир, --дейишди улар.--Астанани кўриб кўзингиз

қувнайди. Бу ҳам келажак авлод учунку тўғрими? Мисол келтирадиган бўлсам,

ўзимизнинг қишлоқ жойларда ҳам мана уй қурилаяпти. Бу ҳам бир келажагимиз

яхшилигидан, тинчлигимиз туфайлида...Мана ëшларимизга иш ўринлари, ўқиш

жойларини яратиляпти, бизникидай йўллар, бизникидай тинчлик йўқ қўшни

давлатларда. Қалбимиз ёш давлатимиз учун  ифтихор, ғурурга тўла.
   Байрамда туманда фаолият юритаётган барча миллий маданий марказларнинг

бадиий ҳаваскорлари ўз санъатини намойиш қилишди. Бу куни туманнинг

ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол қатнашиб келаётган ва иқтисодий ривожига ҳисса

қўшган бир гуруҳ тўлебийликларга 20-йиллик юбилей медаллари ва давлат

мукофотлари топширилди.Тақдирланганлар орасида "Балмуздақ" МЧБ директори

Адихан Турдиев, Ленгер шаҳар ҳокимлигининг бош мутахассиси Вера Покрова,

1-Мамир қишлоқ округининг фахрийлар кенгаши раиси Қапал Мирзалиев, "Тўлебий

Автобус Парки" МЧБ нинг фахрий ҳайдовчиси Оғабек Қочкаров ва бошқалар бор.
                                     ўз мухбиримиз.
Тасвирларда:байрамдан лавҳалар: "Тўлебий

Автобус Парки" МЧБ нинг фахрий ҳайдовчиси Оғабек Қочкаров юбилей медали билан тадирланмоқда:мукофотланган тўлебийликлар саҳнада: байрамнинг бадиий қисми.
Категория: Мақолалар, янгиликлар | Добавил: жанубий (23.12.2011)
Просмотров: 856 | Теги: мақолалар | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  •  
     
    Copyright MyCorp © 2025
    Бесплатный конструктор сайтовuCoz