Қаратаев Хакимбек 1963 йил Тўлабий тумани Хонариқ қишлоғида таваллуд топди. 1980 йилда Қорамурт қишлоғидаги Киров номли ўрта мактабни, 1988 йилда Тошкент Давлат политехника институтини битириб, она қишлоғидаги Хонариқ ўрта мактабига ҳарбий раҳбар бўлиб ишга жойлашди.
Ўн беш йил ҳарбий раҳбар бўлиб ишлади. Давр билан ҳамдам ва ҳамқадам яшаб, 2002 йил Алматы Ұздіксіз Білім Беру университетини тарих ва география мутахассиси бўйича битирди. 2003 йилдан 2010 йил оралиғида мактаб директори лавозимида ишлади. Раҳбарлик лавозимида ишлаб юрган пайтларида кўпгина ишларни амалга оширди. Мактабнинг тепаси шифер билан ёпилди, мультимедиа, физика кабинетлари олинди ва ўқувчиларнинг билим олишга янада яхшироқ имконият яратилди. Мактабнинг иситиш қозони янгидан солинди. УВУ қатнашчиларига атаб мактаб ҳовлисига ёдгорлик ўрнатилди. 2010 йил Жанубий Қозоғистон педагогика университетини педагогика ва психология мутаҳассислиги бўйича битирди.
2010 йилдан бошлаб
...
Читать дальше »